Юлдуз Усмонова - Гариб
Юлдуз Усмонова - Гариб Текст песни
Тонг ёришди билмагайсан, эй ғариб,
Кунга сажда қилмагайсан, эй ғариб.
Тарк этиб тун зулматин офтоб сари,
Борганингда келмагайсан, эй ғариб.
Дилни бошинг узра санжо айладинг-эй,
Билмайсан ё ғариб,
Кўрмайсан ё ғариб.
Ўлмайсанми айт, ғариб бўлиб?
Алам-о, алам. (х2)
То бакай ғофил қолурсан қўзғолиб?
Елдиримдай елмагайсан, эй ғариб. (х2)
Тонгга ўтру турганда тонг кулар,
Не сен бир кулмайсан, ё ғариб? (х2)
То бакай ғофил қолурсан, эй ғариб?
Билмайсан ё ғариб,
Кўрмайсан ё ғариб.
Ўлмайсанми айт, ғариб бўлиб?
Алам-о, алам. (х2)
Борлиғингни тонг зиёси чулғаса,
Ўлганингда ўлмагайсан, эй ғариб. (х2)
Илтижо қил, сан жоғни аршга ил,
Ё назарга илмагайсан, эй ғариб. (х2)
Елдиримдай елмагайсан, эй ғариб.
Билмайсан ё ғариб,
Кўрмайсан ё ғариб.
Ўлмайсанми айт, ғариб бўлиб?
Алам-о, алам. (х4)