Озода Нурсаидова - Кишлоки
Озода Нурсаидова - Кишлоки Текст песни
Олма қайга тўкилса, шарбат бўлар ё қоқи,
Асабимга тегади бемаъни сўз – “қишлоқи”. (х2)
Ер юзи қачонлардир қайта бир қишлоқ бўлган,
Боғликларга булоғ-у, чўллиг-у, янтоқ бўлган. (х2)
Энсани қотирма-да, эй шаҳарнинг таннози,
Сенинг бобонг қишлоқи, сенинг момонг қишлоқи. (х2)
Оқар булоқ қайноғи, косасида қаймоғи,
Кенг далада яйраган тулпорлари ўйноқи. (х2)
Минг битта пардозсиз ҳам чиройлидир қизлари,
Қизил олмага ўхшаб, ёниб турар яноғи. (х2)
Энсани қотирма-да, эй шаҳарнинг таннози,
Сенинг бобонг қишлоқи, сенинг момонг қишлоқи. (х2)
Боғбон борки, мевалар тўкин бўлар шаҳарда,
Деҳқон борки, дастурхон кулиб турар шаҳарда. (х2)
Тошлар тўла тоғида, тиконли бутоғида,
Бодом, писта, майизлар кириб турар шаҳарга. (х2)
Менинг бобом қишлоқи, менинг момом қишлоқи…
Энсани қотирма-да, эй шаҳарнинг таннози,
Сенинг бобонг қишлоқи, сенинг момонг қишлоқи. (х2)