СанЖай - 18000 олам


СанЖай - 18000 олам Текст песни
Билиб-билмай кўнглингни оғритган бўлсам,
Айрим гаплардан ранжиб, айрилган бўлсак,
Ёнимга қайт энди, менга раҳм қил,
Бошқа чорасиз, бечораман сенсиз.
Бу ҳаёт эмас, бу умр ўтгани,
Қошингга келдим шу гапни айтгани:
Маъносиз, мазмунсиз қўшиқман сенсиз.
Гапим гапимга уланолмайди,
Сен билгандай мени ҳеч ким билолмайди.
18000 олам сен бўлолмайди,
Борим ҳам, йўғим ҳам сарсона сенсиз. (х2)
Ҳаловатим, тинчимсан, дармон топганим,
Ҳар қандай дахшатдан омон топганим.
Энг оғир фурсатда осон топганим,
Енгилмас шоҳлар ҳам ожиздир сенсиз.
Тиз чўкиб, бағрингга талпинай,
Ҳол-у мадорим тугагунча талпинай.
Ором топгай жоним, илло, пойингда,
Сон-саноқсиз онлар беҳуда сенсиз.
Гапим гапимга уланолмайди,
Сен билгандай мени ҳеч ким билолмайди.
18000 олам сен бўлолмайди,
Борим ҳам, йўғим ҳам сарсона сенсиз. (х2+х4)