Футболнинг инсон саломатлигига таъсири

Футболнинг инсон саломатлигига таъсири
Футболнинг инсон саломатлигига таъсири


Дунёда футболчалик оммавий спорт бўлмаса керак. Уни “миллионлар ўйини” дейишлари ҳам бежизга эмас. Дунёнинг исталган нуқтасида футбол муҳлислари топилади.

Албатта, футбол билан шуғулланган одам соғлом бўлади. Ҳаётда семизликдан азият чекаётган футболчини ҳеч кўрганмисиз? Йўқ, албатта. Тинимсиз машғулотлар ўйинчини ҳар томонлама тоблаши шубҳасиз.
Даниядаги Копенгаген университети олимлари уч йил давомида футболнинг саломатликка таъсирини ўрганиб чиқишди. Уларнинг айтишича, футбол йиқилишлар туфайли суяклар синиши эҳтимолини анчагина камайтиради. Гап шундаки, спортнинг бу тури билан мунтазам шуғулланиш мушакларни ва суяк тўқималарини мустахкамлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, шуғулланувчиларда ҳаракатлар координацияси сезиларли даражада яхшиланади.Бу гап нафақат ўсмирлар ва ёшлар балки кексаларга ҳам тегишли.
Шунингдек, олимлар футбол билан шуғулланишнинг руҳий саломатликка ҳам нафи катталигини таъкидлашмоқда. Югуришнинг фойдаси ҳақида ҳаммамиз эшитганмиз. Лекин бундай машғулотдан кейин ҳам, айниқса, эркакларда руҳий ҳолатнинг яхшиланиши кўпам кузатилавермас экан. Чунки улар югуради-ю, лекин ҳаёли муаммоларда бўлади. Футболда эса бунақаси кузатилмайди: қатнашчиларнинг баъри бор диққат эътиборини ўйинга қаратгани учун бошқа нарсаларни ўйлашга имкон йўқ. Шунинг учун ҳам футболдан кейин ҳаваскор ўйинчиларнинг кайфияти кўтарилганини кўрасиз, мағлуб томон ҳам одатда ҳафа бўлмайди.
Футбол билан қисқа муддат шуғулланишнинг ҳам одам организмига фойдаси бор: уч ой давомида ҳафтасига 2-3 марта 1,5-2 соатдан тўп тепсангиз, танангизда кислород истеъмоли сезиларли даражада ортади. Бу эса организмдаги барча органлар ва тизимларга, биринчи навбатда, юрак-қон томир ва асаб тизимларига ижобий таъсир кўрсатади.

Тўғри футболнинг соғлиққа фойдаси кўп, аммо у билан ҳамма ҳам шуғуллана олмайди. Масалан, астматиклар ва юрак етишмовчилигига чалинганлар учун бу спорт тури тўғри келмайди.

Атрофимиздаги ёқимли “душман”лар ёки саломатликка салбий таъсир этувчи замонавий техника воситалари

Узоқ давом этадиган толиқиш, сурункали чарчаш, эрталабдан бошлаб қийнайдиган бош оғриғи, ҳолсизланиш каби аломатлар уйда тўлиб-тошган электр жиҳозлар (музлатгич, телевизор кабилар) томонидан ҳосил бўладиган электромагнит нурланиш оқибатида юзага келади. Бу нурланиш организмнинг ҳимоя воситаларини кескин пасайтириб асаб-руҳий тизими фаолиятини...

Дунёдаги энг заҳарли махлуқотлар топ 10 талиги

Сайёрамизда энг кичик махлуқотларнинг ҳам инсон ҳаёти учун хавфли бўлган заҳари бўлиши мумкин. Ушбу мақолада дунёдаги заҳари энг кучли жонзотлар ҳақида ҳикоя қилинади....

Улуғбекнинг ғойиб бўлган кутубхонаси ёҳуд Шарқнинг ечими топилмаган жумбоғи

Кутубхоналар қадимда антик давр маданиятининг бутун илмини ўзида мужассам этган манба ҳисобланган. Уни донишмандлик хазинаси, фикрлар макони дея таърифлашар эди. Қадимда кутубхоналар кўп бўлган, бироқ уларнинг кўпчилиги душманлар томонидан йўқ қилинган, баъзаилари эса шунчалик моҳирлик билан беркитиб қўйилган-ки, ҳали-ҳануз топиб бўлмайди....

Рўзғорда асқотувчи 7 тавсия

Ҳар бир аёлнинг уй тозалиги борасида ўз сир асрорлари бор. Аммо бундай “маҳорат”га эга эмаслар ҳам бор. Қуйидаги тавсияларимиз сизга уй саришталигида қўл келишига аминмиз....

Бизнинг танамизда қандай жумбоқлар яширинган? Инсон организми ҳақида ҳайратланарли 15 та факт

Бизнинг танамиз – жумбоқлар ва мўжизалар мамлакатидир. Ажабтовур, сеҳрли, сирли ва қизиқарли мамлакатдир. Ушбу мақолада инсон танаси ҳақида қизиқарли фактларлар ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин......

Европанинг энг сирли ва дахшатли туристик масканлари

Европанинг турли бурчакаларида жойлашган айрим ҳудудлар бўйлаб кезиб юрадиган арвоҳлар, қўрқинчли харобалар, номаълум инсонлар томонидан қурилган сирли бинолари билан донг таратган. Инсонлар орасида бу каби мистик жиҳатларни сафсата деб биладиганлар ҳам оз эмас. Аммо юраги қайноқ туристлар учун бу каби масканлар эшиги доимо очиқ. Демак, бугун...

Инсон ҳаётига хавф солувчи касблар

Ҳафтада 5 кун давомида 8 соатни тўртта деворда ўтказадиган офис ходимларининг аксарияти учун ҳаддан ташқари ҳавфли касблар ғояси ақлдан озган бўлиб туюлиши мумкин. Йўлакдан ҳожатхонага ёки сув совутгичига тушиш орқали бир неча кун давомида стулда ўтиришга ёки ҳаракатларини чеклашга қодир бўлмаганлар эса тўлқинларга қарши сузишни ёки тепаликлардан...

Инсоннинг мукаммали бўлмайди: Машҳур юлдузларнинг сиз билмаган кичик нуқсонлари

Биз учун таниқли одамлар идеал ва намуна бўлса арзирли туюлади. Баркамол кўриниш ва юзнинг ажойиб хусусиятлари - биз уларни телевизорларимиз экранларида шундай кўришимиз мумкин. Ҳаттоки машҳур юлдузлар ҳам кичик камчиликлардан ҳоли эмас. Қуйида ташқи қиёфа жиҳатидан кичик нуқсонларга эга машхурларнинг бир нечтаси ҳақида келтириб ўтамиз....

Муздан илҳом - қизиқарли муз шаклланишининг 23 та фотосурати

Эр юзининг кўп жойларида қиш совуқ, қорли ва маъюс бўлади, шунинг учун кўп одамлар йилнинг бу вақтини энг кам ёқтирадилар. Аммо қишда унинг барча муаммоларига мос келадиган нарса бор - агар сиз ушбу ёзувни ўқиётган бўлсангиз, демак, кимдир бу мақолани ватанда.cом сайтидан олган, бу ажойиб гўзаллик! Қиш ақлдан озган рассомга ўхшайди. У муз, шамол...

Кичкинтойлар ҳақидаги қизиқарли фактлар

Болалар ҳаётимизни айтиб бўлмайдиган даражада завқ-у шавққа тўлдиришади. Уларсиз ҳаётни тассавур қилиб бўлмайди. Биргина табассуми билан ҳаётимизни нурга тўлдиришга қодир ушбу миттивойлар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сизга тақдим этиш истагидамиз. Марҳамат улар билан танишинг!......

Фикр қўшиш