Ўрик ва унинг фойдали жиҳатлари

Ўрик ва унинг фойдали жиҳатлари
Ўрик ва унинг фойдали жиҳатлари


Ўрикнинг янги узилган, қуритилган, ишлов берилган кўринишларида ишлатиш инсоннинг умумий ҳолатига ўз ижобий аксини кўрсатади. Айниқса, юрак-қон томир касалликлари, ошқозон ичак таракти ва ортиқча вазндан азият чекувчи инсонлар ўрикка жиддий эътибор қаратишлари тавсия этилади.

Вазн ортиб кетганида ўрикни пархез маҳсулоти сифатида истеъмол қилиш зарур. Бутунжаҳон диетологлари ўрикни моддалар алмашинуви ва овқат ҳазм қилиш жараёни учун жуда фойдали маҳсулот деган умумий фикрга келдилар.

Ҳар куни мева доналарида 100 гр истеъмол қилинганда мунтазам ич келишини таъминлаш ва ичаклардаги газдан ҳалос бўлиш мумкин. Ўз таркибида юқори миқдорда темир моддасини сақлагани боис ўрик қон кўпайиши жараёнига таъсир кўрсатади ва 250 гр мева доналари жигарга ёрдам беради.

Миянинг фаол ишлаши учун магний ва фосфорга бой мева доналари зарур. Таркибидаги магний эса кўтарилган қон босимини пасайтиради. Агар гипертониядан азият чексангиз, пишиб етилган мавсумда иложи борича кўпроқ истеъмол қилинг.

Асаб-мушак таъсирчанлигида уларни ўз холига келтириш учун ўрик таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлган кальций зарур. Шу туфайли бу борада мева доналари даволовчи восита сифатида ҳизмат қилиши мумкин.
Ўрик мевалари таркибидаги 10,5 фоиз шакар ўзига ҳос майин таъмни юзага келтиради. Бундан ташқари, унда инулин, олма, лимон, табиий вино кислотаси, дубил моддалари, крахмал, пектин мавжуд бўлиб, улар организмдаги  ортиқча холестерин ва заҳарли маҳсулотлар алмашинувини йўқотади.
Ўрик истеъмол қилиш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
Таркибида катта миқдорда сахароза сақловчи ўрик мевасини қандли диабет касаллигида истеъмол қилиш мумкин эмас.

Уни гипотириоз хасталигида ( қалқонсимон без вазифаларининг пасайиши) ва гепатит (жигар яллиғланиши касалликларида) қўллаш тавсия этилмайди. Бу ҳолатларда ўрик таркибидаги А провитомини ва каротин организмда сингмайди.

Ўрик данагининг мағзини еб лаззатланиш учун эмас, унинг таркибида гликозид амигдалин бўлиб, у ичакда ёрилиб, тўқималар учун ўта кучли заҳар ҳисобланганкислота ҳосил қилади. Ўрик мағизлари оғир заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин. Доривор мақсадларда унинг кунлик меёри 20 гр ни ташкил этади.
Ўрик қайнатмаси
Қуруқ мевалар ичидан ёқимли мазага эга туршакни танлаганингиз маъқул. Қуритилган ўрик таркибида калий тузлари янги узилган меваларга нисбатан олти баробар кўпроқ бўлади. Бунинг шарофати билан ўрик юрак-қон томир касалликларида, айниқса аритмия ва юрак етишмовчилигида ёрдам беради.

Татиб кўришга арзийдиган дунёдаги энг мазали пишлоқлар

Пишлоқ бутун дунё бўйлаб кўплаб одамларнинг фикрларини забт етишга улгурди. Таом биланми ёки алоҳида бўлсин, пишлоқ - бу инсон қўли билан ихтиро қилган ажойиб егулик эканлигини тан олмай иложимиз йўқ! Қуйида энг тотли пишлоқларнинг 10 талигини келтириб ўтганмиз. Марҳамат, улар билан танишинг!...

Уйгонишга ёрдамлашадиган 7та ичимлик

Ҳеч қайси ашаддий қаҳва шинавандаси севимли ичимлигидан воз кечмайди. Бошқалар учун эса тетиклаштиришда қаҳвадан қолишмайдиган ичимликлар ҳақида маълумот тайёрладик....

Балкон интерери учун ажойиб ғоялар

Кўп қаватли уйлардаги ҳар бир балкон- ўзига ҳос омбор вазифасини бажаради. Бу ерда кўпчилик керакциз буюмларни сақлайди. Ҳамма бу нарсалар қачонлардир керак бўлиб қолади деган фикрда, албатта. Баъзи уй бекалари балкон қанчалар фойдали жойга айланиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилишолмайди....

Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотлар

Марокаш қироллиги (Ал-Мамлака ал-Мағрибия) – Афтиканинг шимоли-ғарбида жойлашган давлат. Мамлакатнинг пойтахти Рабат шаҳри саналади....

Оқилами ёки маккор?! Аёллар ҳақида ажойиб статуслар

Ўзини гўзал ҳисоблаган аёл бошқаларни ҳам шунга ишонтира олади. Аёл киши эркак кишини табассуми билан илиннтириб олади, йиғиси билан эса ушлаб қолади....

Кичик бўлган ювиниш хонаси учун 11 ажойиб ғоя

Ҳатто энг кичик бўлган ҳаммомни ҳам шинам ва қулай ювиниш хонасига айлантириш мумкин. Сиздан талаб этиладиган нарса интерер дизайнига аҳамият бериш жойлашувдан тўғри фойдаланишдир. Кичик ҳаммомда керакли буюмларнинг барчасини қандай жойлаштиришнинг энг муваффақиятли намуналарини эътиборингизга ҳавола этамиз!...

Ҳуррем ва султон Сулаймоннинг биз билан замондош бўлган авлодлари

Бир пайтлар уч қитъа ҳукмдори бўлган султон Сулаймон ва рафиқаси Ҳуррем султоннинг авлодлари борми? Улар ҳозир қаерда яшайдилар ва нима иш қиладилар?......

"Салт Бае"- Нусрет Гокче аслида ким?

Ижтимоий тармоқлар орқали барчага яхши танилиб улгурган турк ошпази Нусрет Гокче туз сепиш усули билан шов-шувга айланди. Бугунги мақоламиз орқали у ҳақидаги маълумотларни сиз билан бўлишмиқчимиз!......

Машҳурларнинг биринчи ишлаган жойини ҳушламайдиган иш жойи

Таниқли одамларнинг фарзандлари мақсадларига осонроқ эришиши айни ҳақиқат. Таниқли шахсларнинг аксарияти кучли ва истеъдодли одамлар бўлиб, улар пастдан юқорига қараб кўтарилганлар. Улар тирикчилик қилишдан бошқа танловга эга эмас эдилар. Кимдир ўзининг илк меҳнатини мағрурлик билан эсласа, бошқалари эса ҳатто ушбу маълумот ҳақида сўзлашни...

Индра Нуйининг муваффақият сирлари ҳақида

Бугунги кунда Индра Нуйи исми кўпчилик учун нотаниш бўлиши мумкин, аммо ПепсиCо компаниясини ҳамма жуда яхши танийди. Аслида ушбу аёл исми ва компания номи неча йиллардан буён фақатгина биргаликда қўлланиб келинади....

Фикр қўшиш