Тарихдаги энг ёвуз ҳукмдорлар

Тарихдаги энг ёвуз ҳукмдорлар
Тарихдаги энг ёвуз ҳукмдорлар


Дунё тарихида кўплаб ҳукмдорлар ўтган, улардан баъзилари ўзининг зулми, ҳаддан ташқари қаттиқ қўллиги билан ажралиб турган. Қуйида шулардан базъиларини келтириб ўтамиз.

Гай Сезар Калигула
Гай Сезар Калигула ўзининг золимлиги билан ном чиқарган ҳукмдордир. Бу инсон аввалига жудаям яхши ҳукмдор бўлган ва табиийки халқи томонидан жуда ардоқланар эди.

Бир куни Калигула қаттиқ хасталаниб қолди, шунда бутун халқ унинг соғайиши учун тилакжлар айтиб юрди. Ҳақиқатдан ҳам бир неча ойдан кейин касаллик чекинди, аммо унинг севикли инсони – маъшуқаси вафот этди. Сезарнинг мусибати чексиз эди, аламзада Калигула аламини бошқалардан оладиган бўлди, одамларни сабаб-бесабаб қатл қила бошлади.


Калигула одамларнинг қатл қилиниши, уларнинг дарё бўлиб оққан қонларини томоша қилишни ёқтирар эди, бу нарса уни янада қонхўр бўлишига сабаб бўлди. Аммо бу зулм узоққа чўзилмади, Сезарнинг устози бўлмиш Кассий Херей томонидан уюштирилган суиқасдда у қаттиқ яраланди ва ҳалок бўлди.

Ин Чжен
Хитойда ҳам Ин Чжен исмли золим ва қонхўр ҳукмдор бўлган. Халқ унга “Шарқнинг қонхўр йўлбарси” деб ном қўйган. Император тахтга ўтирганда унга қарашли мамлакат ҳалокат ёқасида эди, шунинг учун уни оёққа қўйиш ва тартиб ўрнатиш учун қаттиққўллик зарур эди.

Мамлакатга бостириб келаётган барча душман қўшинлари тор-мор этилди, лашкарбошилар йўқ қилинди. Бу император фақатгина ўзига нисбатан бўлган садоқат ва фидокорликни тан олар, итоат этмаганларнинг эса бошларини танасидан жудо қилар эди. 

Мана шундай диктатурага қарамай, мамлакатда йўллар, бинолар қурилар, янги шаҳарлар бунёд этилар эди. Буюк Хитой девоир ҳам айнан Ин Чжен ҳукмдорлиги даврида барпо қилинган.

Чингизхон
Чингизхон Хитойдан тортиб Киевгача бўлган халқларнинг ҳаммасини қўрқувга солган. Зулми ва улуғворлиги билан у бир неча асрлар ҳукм сурган Буюк мўғуллар империясига асос солди. Чингизхон душман ва сотқинларга нисбатан қонхўр бўлган, садоқат ва дўстликни эса қадрлаган. Айнан қаттиққўл ва золимлиги туфайли у мана шундай улкан ҳудудни босиб олиш ва узоқ вақт давомида уни ушлаб туришга эришган.

Юлий Иккинчи (Ёвуз)
Мунофиқ ва айёр Юлий Иккинчи мақсадига ҳар хил йўллар билан эришар эди. Мард ва саҳий бўлиш керак бўлса – шундай бўлар эди, ёвуз ва золим бўлиш керак бўлса – сотқинликдан ҳам, қотилликдан ҳам тоймас эди.

Ёшлик даврида одамларни ўғирлаб, уларни қулликка сотар эди, руҳоний бўлганида эса босқинчи ва қотилларни ёқлаб чиқар эди.

У халқлар ва мамлакатларни бир-бирларига қарши қайрашни жуда хуш кўрар, қонли урушларни уюштирар эди.

Буюк файласуфларнинг бойлик ва камбағаллик ҳақидаги иқтибослари

Пули кўп эмас, қаноатли инсон бойдир, ҳамма нарсага эга одам эмас, сотиб олиш мумкин бўлмаган нарсага эга бўлган одам бахтлидир, чиройнинг ҳам юз гўзаллиги эмас, қалб гўзаллиги қадрланади....

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қачон уйингдан чиқсанг, икки ракъат намоз ўқиб ол. Бу икки ракъат чиқишдаги ёмонликни сендан тўсади. (Сафардан келиб) уйингга киришдан олдин ҳам икки ракъат намоз ўқиб ол. Бу икки ракъат киришдаги ёмонликни сендан тўсади». Имом Байҳақий ва Баззор...

МcДоналдъснинг илк ресторан тармоғи

Бугунги кунда МcДоналдъс ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Ҳўш унинг илк тармоғи қайси эканлиги ҳам барчага ойдинмикан? Қуйидаги мақоламизда айнан шу ҳақида маълумотлар келтириб ўтамиз. Марҳамат, улар билан танишинг!...

Дунёдаги энг мураккаб тиллар топ 8 рейтинги нарвег, иврит, араб тили

Ҳорижий тилларни ўрганиш инсонга кўплаб имкониятларни тақдим қилади. Саёҳатлар, даромадли иш, янги танишувлар шулар жумласидандир. Аммо, бошланишига ўрганиш осонроқ бўлган тил билан қизиққан маъқулроқ, бизнингча. Ўрганиш учун энг қийин тиллар қайси эканлигини биласизми?...

Зайтун ёғи ва унинг фойдали жиҳатлари ҳақида

Зайтун ёғи қадим замонлардан бери энг фойдали маҳсулот сифатида тан олинган. Олимларнинг аниқлашича, зайтун дарахтининг ватани қадимги Миср бўлиб, мисрликлар уни цехрли дарахт дея эъзозлашган....

Қадимги Ҳиндистонда кашф қилинган ва ҳозирги кунда кенг фойдаланадиган бешта нарса

Шахматнинг қадимги Ҳиндистонда пайдо бўлганини ҳамма билади. Аммо келиб чиқиши Ҳиндистонга бориб тақаладиган яна бир неча нарсалар ҳақида биз билмаган эдик......

Пхенян шаҳри – тақиқлар пойтахти

Пхенян шаҳри - Шимолий Кореянинг пойтахти бўлиб, ушбу ҳудуд аҳолисининг ҳаёти турли тақиқлар билан қуршалган. Ҳукумат давлатни ҳамда аҳоли вакилларини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишга уриниб келади. Айнан шу сабабли ҳам улар томонидан жорий қилинган қоидалар ўта кулгули ва ғалати туюлади......

Дубайнинг энг машхур ва чиройли жойлари

Ушбу бетакрор шаҳар ҳақида жуда кўп бор эшитганингиз аниқ. Унинг ўзига ҳос кўриниши бутун дунё сайёҳларини гул шираси каби ўзи томон тортиб туради. Шу сабабли ҳам бугунги мақоламизни айнан мана шу мўжизавий шаҳарга бағишлаш ниятидамиз....

Шимолий Кавказдаги Тамерлан (Амир Темур)

Жаҳон тарихидаги энг буюк ҳукмдор ва саркардалар қаторида Александр Македонский, Гай Юлий Тсезар, Наполеон Бонапарт, Александр Суворовлар қаторида Темурийлар салтанатининг асосчиси Темур ҳам бор. Эвропада у Тамерлан номи билан машҳур бўлиб, форс тилидан таржима қилинган "Тимур-ленг" лақаби "чўлоқ Темур" деган маънони англатади. Темур ўзининг...

Эрталабки ёмон одатлар

Еттита омадли рақам бўлса-да, қуйидаги етти ёмон одат эрталабингизни бузиши, барча режалар ва мумкин бўлган муваффақиятларга таъсир этиши мумкин....

Фикр қўшиш