Кондиционердан фойдаланганда нималарга аҳамият бериш керак?

Кондиционердан фойдаланганда нималарга аҳамият бериш керак?
Кондиционердан фойдаланганда нималарга аҳамият бериш керак?


Ёзнинг жазирама кунлари бошланиши билан ҳавони мўтадиллаштириб, танага ҳузур бағишловчи кондиционернинг жуда кўпчиликка манзур бўлишига шак-шубха йўқ. Лекин ундан тўғри фойдаланишни билмайдиган кишилар соғлиқларидан шикоят қилишлари ҳам ҳеч гап эмас. Кондиционердан фойдаланиш борасида қуйидаги йўл-йўриқларимиз сизга асқотади деган умиддамиз.

Агар ташқарида ҳаво 30 даражадан юқори бўлса, ичкаридаги ҳаво ундан 5-7 даража паст бўлиши керак. Акс ҳолда, тана ҳароратининг бирданига пасайиб кетиши тумовга сабаб бўлиши мумкин. Чунки иссиқда тери катакчалари кенгаяди ва тана уни совитиш учун тер ишлаб чиқаради. Кондиционернинг совуқ ҳаво оқимидан эса терлаб турган бадан ҳарорати бирданига пасайиб кетади.


Кун жуда исиб кетган пайтларда шифокорлар юрак қон-томир касалликлари билан оғриган беморларга ҳам кондиционердан фойдаланишни тавсия этадилар.
Кондиционерларда турли бактериялар тўпланиб кетади, деган фикр ҳам мавжуд. Бир нарсага аниқлик киритиб олиш керак: кондиционерларда бактериялар тўпланиши мумкин бўлган жойининг ўзи йўқ. Агар ҳона мунтазам равишда тозаланиб, чанглар артиб турилса, хавотирга ўрин йўқ. Албатта, вақти-вақти билан кондиционер ва унинг филтрини тозалашни эсдан чиқармаслик керак. Кўпчилик кондиционер ҳарид қилганлар у совитишдан ташқари, ҳонада ҳаво алмашинувини ҳам таъминлайди деган фикрда. Лекин барча кондиционерларда ҳам ҳаво алмаштириш функцияси бўлавермайди. Бундан беҳабар ҳаридорлар эса ҳонани шамоллатиб туришни эсдан чиқариб юборадилар. Кондиционер эса хонада анчадан буён тўпланиб қолган, инсон саломатлиги учун зарарли бўлган микроорганизмларни мунтазам равишда қориштириб туради. Тозалик қоидаларига риоя қилган ҳолда эшик ва деразалар очилиб, хона шамоллатиб турилса, бундай ҳавфнинг олди олинади.
Ҳар бир ишда меъёрга амал қилинса, кондиционер ҳам сизнинг оилангизга анча муддат ҳизмат қилади, шуни унутманг!
Кондиционердан фойдаланишда нималарга аҳамият бериш керак?
Агар кондиционердан узоқ вақт фойдаланилмаган бўлса, уни ишлатишдан аввал ҳонани 20-30 дақиқа давомида шамоллатиб қўйиш керак.

Кондиционернинг ҳаво пуркаш жойида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, электр энергиясининг беҳуда сарфлангани қолади.
Ҳеч қачон жуда паст ҳароратни танламанг.

Кондиционер ёқилганда хаво оқимини юқорига, яъни шифтга йўналтиринг. Шунда совуқ ҳаво ҳона бўйлаб жуда тез тарқалади.

Болалар каравотини кондиционер тагига қўйиш алсо мумкин эмас.

Шуни унутмаслик лозимки, болалар бўлган ҳонада кондиционерларни ёқиб қўйиш ярамайди. Чунки боланинг териси жуда нозик бўлиб, кондиционернинг совуқ ёки иссиқ ҳавосига дош беролмайди.
Филтр қандай тозаланади?
Филтрни бир ойда бир марта, агар кондиционер ўрнатилган жойда чанг миқдори кўп бўлса, ундан ҳам кўпроқ тозалаб туриш керак. Аввал филтр чангюткич ёрдамида тозаланади, сўнг сув билан яхшилаб ювиб юборилади.

Қўлда кир ювишнинг афзалликлари

Кир ювиш машиналари ихтиро қилингач, қўлда кир ювишнинг аҳамияти сусайгандек бўлди. Аммо барча юмушларингизни техника “қўл”ига топшириш ҳам ярамайди......

Турли хил рангдаги эгизаклар

Бу икки бола бир-бирига ўхшамайди, лекин улар ўртасида ўзига хос муносабатлар ўрнатилди. Кўпчилик дастлаб бу ўғил ва қизларнинг эгизак эканлигига ишонишмайди. Бундай табиат инжиқлиги ҳақиқатан ҳам сеҳрли кўринади......

РЎЗАДОРЛАРГА ҲУШХАБАР!

РЎЗАДОРЛАРГА ҲУШХАБАР! • Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:...

Карантин вақтида вазн орттирмасликнинг асосий 7 қоидаси

Тўсатдан пайдо бўлган COVID-19 барчани бироз ташвишга солиб қўйди. Ҳозир барча уйда қолиб касаллик ёйилиб кетишини олдини олмоқда. Карантин муддати қанча пайт давом этишини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Шундай экан бу муддат ичида семириб кетишнинг олдини олиш тўғрисида ўйласак ҳам зарар қилмаса керак. Қуйида келтирган 7 та асосий қоида эса сизни...

Асл вазифаси бошқача бўлган ва бу ҳақида сиз билмаган нарсалар

Биз эътибор бермайдиган айрим нарсалар ўз вазифаларига эга. Улар ҳақида билиб олишимиз эса ҳаётимизни енгиллаштириши аниқ!...

Инсон ҳаётига хавф солувчи касблар

Ҳафтада 5 кун давомида 8 соатни тўртта деворда ўтказадиган офис ходимларининг аксарияти учун ҳаддан ташқари ҳавфли касблар ғояси ақлдан озган бўлиб туюлиши мумкин. Йўлакдан ҳожатхонага ёки сув совутгичига тушиш орқали бир неча кун давомида стулда ўтиришга ёки ҳаракатларини чеклашга қодир бўлмаганлар эса тўлқинларга қарши сузишни ёки тепаликлардан...

Нима учун қушлар тумшуғини қанотлари остига яширишади?

Колибридан тортиб пингвингача бўлган барча қушлар тумшуғини ёки ҳатто бутун бошини қанот остига яширишади. Бу сайёрамизнинг барча қитъаларида қушлар ухлаш ёки шунчаки дам олиш учун одатий позадир. Нима учун қушлар буни қилишади ва инсон нуқтаи назаридан жуда қулай бўлмаган бу ҳолатда соатлаб сарфлашлари мумкин?...

Орҳидея гули ҳақидаги 19 та қизиқарли маълумотлар

Орҳидея, эҳтимол дунёдаги энг кенг тарқалган гулдир. Улар жуда машҳур бўлиб, кўплаб ҳаваскор гул шайдолари уларни уйда етиштиришади. Аксарият орҳидеялар тувакда ҳам яхши кўкаради. Тўғри улар кўпинча жуда эҳтиёткорлик ва эҳтиром билан ғамхўрлик қилишни талаб қиладилар, чунки ҳарорат шароитларига ёки намлик даражаларига риоя қилмаслик уларни тезда...

Радио ҳақидаги қизиқарли маълумотлар

Бир пайтлар радио ихтироси бутун инсоният тараққиётини анча ривожлантирди. Юзлаб километр узоқликдаги одамлар билан алоқада бўлиш қобилияти армиядан тортиб то саноатгача бўлган цивилизациянинг барча соҳаларига энг фойдали таъсир кўрсатди. Англаганингиздек, ушбу мақоламиз радио ҳақидаги бир қанча қизиқарли фактларга бағишланади....

Коронавирус инфекциясига чалинган машҳурлар

Хитойнинг Ухан шаҳрида пневмония аломатларига ўхшаш касаллик тарқалди. Сўнгра кенг ёйила бошлади. Дунёнинг айрим мамлакатларида ушбу касалликка чалинганлар сони хитойликларнинг сонидан ошиб кетган. Минглаб беморларнинг орасида таниқли одамлар, актёрлар, спортчилар, сиёсатчилар ҳам бор. Бугунги мақоламизда Коронавирус билан касалланган машҳурлар...

Фикр қўшиш