Тарвуз қандай танланади? Унинг организмга фойдаси қанча?

Тарвуз қандай танланади? Унинг организмга фойдаси қанча?
Тарвуз қандай танланади? Унинг организмга фойдаси қанча?


Қадим замонларда тарвузни сабзавот эмас, балки мева деб билишган. Тарвузни ҳатто қадимги Миср эҳромларида ҳам таъсвирлашган. Тарвуз ёввойи ҳолатда Жанубий африкада ўстирилган. Ушбу ҳуш неъматни Хитойда ҳам қадрлашган ва “Тарвузлар куни” байрами кенг нишонланган. Россияда тарвузлар ХВИИ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўстирилади. Трарвуз нафақат энг машхур ширавор, у шу билан бирга, кўплаб фойдали ҳусусиятларга эга.

Соғлом одамнинг 150 грамм тарвуз тановул қилиши унинг бир кунлик магнийга бўлган эҳтиёжини қондиради. Бир сўз билан айтганда, тарвузда магний етарли даражада кўп. Шу боис қон босими баланд кишилар уни кундалик таомномаларига киритиши керак.

Бундан ташқари, тарвуз танадан ҳолестеринни чиқариб юборишда қўл келади.

Тарвузда сийдик ҳайдаш ҳусусияти бошқа мева ва сабзавотларга нисбатан жуда кучли. Дарвоқе, бундай ҳусусиятга нафақат тарвузнинг эти, балки унинг пўстлоғи ҳам эга.

Тарвуз пўстлоғидан тайёрланган дамлама юрак ва буйрак касалликларидаги шишлардан ҳоли этади. Бундай тарвузли даволашни йил мобайнида амалга ошириш мумкин- газ печида қуритилган пўстлоқни анча муддат сақласа бўлади. Дамлама тайёрлаётганда қуруқ пўстлоқ устига 1:10 нисбатда сув солинади ва тахминан 5дақиқа қайнатилади. Сўнгра дамлама тиндирилиб, сузгичдан ўтгазилади ва ярим стакандан 3-4 маҳал ичилади.

Ушбу дамлама ревматизм ва подаграда ҳам қўл келади.Тарвуз уруғи фойдалилик жиҳатидан қовоқ уруғидан қолишмайди. У гелминтлар, яъни гижжаларга қарши яхшигина кураша олади. Бунинг учун қуритилган тарвуз уруғи гўштқиймалагичдан чиқарилади ва 1:10 нисбатда сут билан аралаштирилади. Бундай табиий дорини 2 стакандан 2 маҳал таомдан алоҳида ҳолда истеъмол қилиш зарур.
Тарвуздан косметологияда ҳам фойдаланиш мумкин. Унинг эти санчқида эзиб олинади ва юзга 20 дақиқа суртилади. Юзингизни ювиб ташлагач уни тиниқлашгани ва ёшарганига гувоҳ бўласиз.
Тарвуз шарбати жигардаги токсинлар, яъни заҳарли моддаларни эритади ва чиқариб юборади. Антибиотиклар билан даволангандан сўнг, кучли таъсир этувчи дориларни тарвуздан тўйиб-тўйиб ейиш лозим.

Ёки узоқ вақт норкоз остида операцияни бошдан ўтказгандан сўнг мазали тарвуз тановул қилиш жигардаги дорилардан организмни тозалашда яхши фойда беради.
Тарвуз таркибидаги темир моддаси фақат салат барглари ва исмалоқдан кейин туради. Тарвуздаги темир организмда енгил ўзлаштирилади, чунки у органик моддадир. Шу боис тарвуз камқонлик (анемия)ни даволаш ва профилактикасида энг яхши ёрдамчи.

Диабет билан касалланганлар ва ҳомиладорликнинг оҳирги уч ойида тарвуз тановулидан тийилиб турган маъқул.
Тарвуз танлаётганда:
Тарвуз сотиб олаётганингизда унинг жуда каттасини ҳам, кичкинасини ҳам танламанг. Катта тарвузларни катталаштириш учун турли дори воситаларидан фойдаланган бўлишлари мумкин, жуда кичиклари эса ҳали тўлиқ етилмаган бўлишини ёдда тутинг.

Ҳеч қачон ерда турган тарвузни олманг, унинг тагида яна бирор нарса тўшалган бўлсин.

Тарвуз пўстидаги чизиқларнинг аниқлигига аҳамият қаратинг, уларнинг тарам-тарам бўлиб туриши ширинлигидан далолатдир.

Тарвузни сотиб олаётганингизда унинг томирига уланадиган жойини кўздан кечиринг, агарда у сўлиб қолган бўлса, бу бир неча кунлик тарвуз эканлигидан далолат беради. Бундай тарвуз бироз эскирган бўлиши ва зарарли оқибатларга олиб келиши ҳам ҳеч гап эмас.

Ёки тарвуз ҳарид қилишдан олдин ҳидлаб кўринг. Пишган тарвуздан доимо ёқимли ҳид келади. Бироқ пишиб ўтиб кетганини зинҳор танламанг, буни унинг пўсти қурий бошлаганлигидан билса бўлади.

Тарвузни танлашдаги энг яхши усуллардан бири- бу уни чертиб, уриб кўришдир. Пишган тарвуздан жарангдор овоз чиқиши барчамизга маълум.

Қадимги Ҳиндистонда кашф қилинган ва ҳозирги кунда кенг фойдаланадиган бешта нарса

Шахматнинг қадимги Ҳиндистонда пайдо бўлганини ҳамма билади. Аммо келиб чиқиши Ҳиндистонга бориб тақаладиган яна бир неча нарсалар ҳақида биз билмаган эдик......

Инсон ҳаётига хавф солувчи касблар

Ҳафтада 5 кун давомида 8 соатни тўртта деворда ўтказадиган офис ходимларининг аксарияти учун ҳаддан ташқари ҳавфли касблар ғояси ақлдан озган бўлиб туюлиши мумкин. Йўлакдан ҳожатхонага ёки сув совутгичига тушиш орқали бир неча кун давомида стулда ўтиришга ёки ҳаракатларини чеклашга қодир бўлмаганлар эса тўлқинларга қарши сузишни ёки тепаликлардан...

Орҳидея гули ҳақидаги 19 та қизиқарли маълумотлар

Орҳидея, эҳтимол дунёдаги энг кенг тарқалган гулдир. Улар жуда машҳур бўлиб, кўплаб ҳаваскор гул шайдолари уларни уйда етиштиришади. Аксарият орҳидеялар тувакда ҳам яхши кўкаради. Тўғри улар кўпинча жуда эҳтиёткорлик ва эҳтиром билан ғамхўрлик қилишни талаб қиладилар, чунки ҳарорат шароитларига ёки намлик даражаларига риоя қилмаслик уларни тезда...

Ночор инсонларнинг бой бўлишига тўсқинлик қилувчи ҳаётий принциплар

Руҳшунослар бой ва ночор ҳолатдаги одамларнинг фикрлаш тарзи ҳамда ҳаётий принциплари ўртасида жуда катта фарқ бор эканлиги ҳақида айтишади. Ночор инсонларнинг бойиб кетишларига тўсқинлик қиладиган одатлар ва ҳаётий принциплар айнан нималардан иборат?......

Топ-10: Дунёдаги энг баланд дарахтлар

Бугун биз сизга энг баланд дарахтлар ҳақида гапирмоқчмиз!...

Сут, кетчуп, сақич ва бошқа дунёнинг турли мамлакатларида тақиқланган маҳсулотлар

Австралия ва Янги Зеландияда сизни лосос билан сийлашмайди. Бошқа нарсалар қаторида АҚШда Киндер Сурприсе ва Канадада пастеризация қилинмаган сутни сотиб ололмайсиз, Сингапурда сақич ва Кетчуп сотилмайди......

Ишга кечикмасликнинг 6 қоидаси

Ҳар бир киши хоҳ давлат корхонасида бўлсин, хоҳ ҳусусий ишхонада ишласин, ишга кечикиб бориб, бошлиғидан дакки эшитишни истамайди. Лекин баъзида ўзимиз истамаган ҳолда ишга кечикиб қоламиз. Бироқ баъзилар деярли ҳар доим кечикишни канда қилмайдилар. Шундай кезларда кечикмаслик учун нималар қилиш керак? Бу саволда 6 та қоида орқали жавоб берамиз....

Инсонга куч берувчи 9 та омил

O’ziga ishongan, haqiqatdan ham kuchli insonlarni maqsadga erishish uchun ortiqcha harakatlar ajratib turmaydi. Murakkab vaziyatlardan baland ko’tarilgan bosh bilan chiqish, shuningdek kam yo’qotib, ko’p foyda olish qobiliyati asosan hayotga bo’lgan aniq nigoh va sodir bo’layotgan voqealarga nisbatan munosabatlarga bog’liq....

Энг йирик жониворлар ҳақида

Оддий суратларда митти бўлиб туюладиган аслида эса жуда улкан тимсоҳ, айиқ, илон ва бошқа жониворлар ҳақида маълумотлар жамладик. Марҳамат улар билан танишинг!......

Вирус ҳамда эпидемия ҳақидаги энг яхши филмлар

Кино оламида эпидемиялар ҳақида ҳикоя қилувчи филмлар ҳаддан ташқари кўп. Аммо, уларнинг аксарият қисми фантастика намуналари бўлиб, реал ҳаёт тушунчасидан бутунлай йироқда......

Фикр қўшиш