Бошимни саждага қўйиб йиғладим узбекча шеър
Орзулар йўлидан ОРТГА қайтолмай,
Бечора қалбимни ўйиб тиғладим,
Хаттоки онамга ДАРДИМ айтолмай,
Бошимни саждага қўйиб йиғладим...
... Тунларим йилдайин уйқусиз ўтиб,
Оҳҳ демай дардимни ичимга ютиб,
Бошимни саждага қўйиб йиғладим...
... Кимларга бор сирим айтсам ишониб,
Душманлик қилдилар БАХТНИ қизғониб,
Мен нодон ИШҚ ёққан гулханда ёниб,
Бошимни саждага қўйиб йиғладим...
... Ўзимдан ўзганинг бағрин тилолмай,
Ким дўсту ким душман АНИҚ билолмай,
Дарду ситамларга САБР* қилолмай,
Бошимни саждага қўйиб йиғладим...
... СЕВГАНИМ "ғурур" деб кўксига уриб,
Ёнидан ўтсам гар қўйдику суриб,
Аллоҳдан қўрқмаган кишидан қўрқиб,
Бошимни саждага қўйиб йиғладим.
... Дўстларчи гап бермас булбулдай сайраб,
Ўзгани ўйламас.. ўзлари яйраб,
Уларга АЛЛОҲдан инсофин сўраб,
Бошимни саждага қўйиб йиғладим...
Изохлар 1