Дунёдаги энг мураккаб тиллар топ 8 рейтинги нарвег, иврит, араб тили

Дунёдаги энг мураккаб тиллар топ 8 рейтинги нарвег, иврит, араб тили
Дунёдаги энг мураккаб тиллар топ 8 рейтинги нарвег, иврит, араб тили


Ҳорижий тилларни ўрганиш инсонга кўплаб имкониятларни тақдим қилади. Саёҳатлар, даромадли иш, янги танишувлар шулар жумласидандир. Аммо, бошланишига ўрганиш осонроқ бўлган тил билан қизиққан маъқулроқ, бизнингча. Ўрганиш учун энг қийин тиллар қайси эканлигини биласизми?

8 ўрин — француз тили
Француз тили - буюк олимлар ҳамда файласуфлар сўзлашган тил бўлиш билан бирга роман тиллари гуруҳига тегишли саналади. Дунёнинг 29 та мамлакатида яшовчи инсонлар мазкур тилда мулоқот қиладилар. Француз тилидаги энг қийин нарса - сўзларни тўғри талаффуз қилишдир. Тилни ўрганишга энди киришган инсонлар унли ҳарфлар туфайли жуда кўп адашиб қолишади. Француз тили дунёдаги энг кўп ўрганилган тиллар қаторида инглиз тилидан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди.

7 ўрин — норвег тили
Оғзаки норвег тилида аниқ бир тасдиқланган стандарт мавжуд эмас. Шу сабабли мулоқот вақтида жуда кўп қийинчилик юзага келади. Норвегиянинг бир шаҳрида тилни ўрганиб олиб, мамлакатнинг иккинчи бурчагига йўл олсангиз, бу ерликлар сизни тушунмасликлари ҳам мумкин. Норвег тилида шевалар ҳаддан ташқари кўп.
6 ўрин — немис тили
Немис тилида ҳам шевалар етарлича. Сўзларни тўғри талаффуз қилиш учун 44 та товушни ўрганиш керак. Немис тили грамматик жиҳатдан ҳам бироз қийин туюлиши мумкин. Мазкур тилдаги сўзлар ҳаддан ташқари кўп турланиши сабабли ҳам ўрганиш вақтида қийинчиликлар юзага келади.
5 ўрин — иврит тили
Иврит — дунёдаги энг қадимий тил саналади. Унинг ёзилиши ҳам, грамматикаси ҳам тилни ўрганиш вақтида катта қийинчиликларга сабаб бўлади. Ҳарфларнинг барчаси бир-бирига икки томчи сувдек ўхшайди, бундан ташқари иврит тилидаги матнни ўнгдан чапга қараб ўқиш керак.
4 ўрин — исланд тили
Бу ҳам дунёдаги энг қадимги тиллардан бири ҳисобланади. Расман мазкур тилда сўзлашувчилар фақат Исландияда яшашади. Тилнинг асос грамматикаси 10 асрдан бери деярли ўзгармаган, лексикаси ҳаддан ташқари қийин, ушбу тилни мустақил равишда ўрганиш имконсиз.
3 ўрин — рус тили
Рус тили ҳам ўрганиш учун қийин саналади. Бу айниқса, тилни ўзлаштириш истагидаги хорижликларга тегишлидир. Товушлар ва ҳарфларнинг кўплиги, урғу тушунчаси, синонимлар ҳам ўқувчиларни жуда кўп адаштиради.
2 ўрин — араб тили
Дунёдаги энг мураккаб тиллардан бири - араб тили ҳисобланади. Араб тилининг ёзуви ҳаддан ташқари қийин. Аслида араб алифбосидаги ҳарфлар сони 28 та, аммо улар сўз бошида, ўртаси ва охирида келишига қараб турлича ёзилади. Фонетикада ҳам ўзига хосликлар етарлича.
1 ўрин — хитой тили
Хитой тили дунёдаги энг мураккаб тил сифатида Гиннес Рекордлари китобига киритилган. Хитой луғатларида 85 000 тадан ортиқ иероглифлар мавжуд, аммо сўзлашувда уларнинг 7000 таси ишлатилади. Уларнинг ҳар бирини эслаб қолиш лозим. Иероглифларни тўғри ёзиш эса бутунлай бошқа масала. Фонетикада тўрт ҳил оҳанг мавжуд бўлиб, битта сўзни нотўғри талаффуз қилиш орқали унинг маъносини бутунлай ўзгартириб юбориш мумкин.

Музқаймоқнинг зарари борми?

Агар музқаймоқ нотўғри сақланган, музлатилган ва муздан туширилган бўлса, унда стафилококк ёки салмонелла ичак таёқчалари бўлиши эхтимоли бор. Унда бундай музқаймоқ тановулидан сўнг, қандай қилиб захарланмаслик мумкин?...

Бўрилар ҳақида қизиқарли фактлар

Бўри дунё халқларининг эртак ва афсоналарида иштирок этади. Бир замонлар бу йиртқич жуда кенг тарқалган ҳайвон эди. Ҳозирги кунга келиб унинг сони кескин камайган......

Дунё тиллари ҳақида қизиқарли фактлар

Дунёда жуда кўп миллатлар мавжуд ва уларнинг барчаси турли тилларда гапиришади. Бундан ташқари, битта мамлакат ичида ўнлаб ва ҳатто юзлаб турли миллатлиодамлар бор, шунинг учун маҳаллий аҳоли қўшнилари билан алоқа қилиш учун бирданига бир нечта тилларни билиши керак. Тиллар ҳам бир жойда тўхтамайди, жуда тез ривожланади. Ушбу мқоламиз орқали...

“Муҳташам юз йил” сериалининг “Туркия гўзали” унвонига эга бўлган актрисалари

Мазкур сериалда суратга тушган актрисаларнинг аксарияти гўзаллик танловларида иштирок этганлар, улардан учтаси эса “Туркия гўзали” унвони соҳибига айланган....

СССР вақтида трендда бўлган ва бугунги кунга келиб урфдан чиққан тушунчалар рейтинги

Кечагина барчанинг орзуси бўлган маълум бир буюм бугунги кунга келиб урфдан чиққан тушунчага айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Сўзимизнинг исботини сизга келтириб бериш учун ушбу мақолага диққат қилишни тавсия этамиз. Уни СССР даврларида яшаб кўрган одамлар жуда яхши тушунсалар керак......

Болливуднинг энг машҳур бешта жуфтлиги

Болливуд инсонларга кўпинча реал ҳаётда содир бўлмайдиган воқеаларни тақдим этади. Гўзал муҳаббат тарихлари ушбу киноиндустрияни машҳур қилди. Томошабинлар қаҳрамонларни чин қалблари билан севиб қолдилар. Барча замонлардаги Болливуднинг мафтункор жуфтликларига бир назар ташлаб кўрайликчи!...

Куз фасли ҳақидаги қизиқарли фактлар

Кўпчилик кузни йилнинг энг романтик даври деб ҳисоблайди, барглар сарғиш ва қизил тусга кириб, деразаларга ёмғир урила бошлайди. Аммо бу фикрга қўшилмайдиганлар ҳам йўқ эмас, чунки куз жуда машаққатли йиғим-терим даври. Қандай бўлмасин, йилнинг бу фасли, бошқалари сингари, ўзгача гўзал....

Антиқа ғаройиб ва ноодатий машиналарнинг фото суратлари

Автомобил эгаси ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин. Баъзи одамлар бошқалардан ажралиб туриш ёки ўзининг ижтимоий мавқеини таъкидлаш учун қиммат ёки ноёб автомобилларни сотиб олишади. Бошқалар эса эътиборга лойиқ бўлмаган машинани мутлақо ғайриоддий нарсага айлантиришга қодир, улар кўчаларда ўтаётганларнинг кўзига тушланиб, атрофига селфи...

Уйдан чиқмай туриб хорижий тил ўрганиш учун зарур тавсиялар

Айни вақтлари карантин шароитида вақтингизни самарали ва фойдали усулда сарфлаш фикрига қандай қарайсиз? Бунинг учун чет тилларининг бирини танлаб олиш ва уни ўрганишга киришишни тавсия этамиз......

Улуғбекнинг ғойиб бўлган кутубхонаси ёҳуд Шарқнинг ечими топилмаган жумбоғи

Кутубхоналар қадимда антик давр маданиятининг бутун илмини ўзида мужассам этган манба ҳисобланган. Уни донишмандлик хазинаси, фикрлар макони дея таърифлашар эди. Қадимда кутубхоналар кўп бўлган, бироқ уларнинг кўпчилиги душманлар томонидан йўқ қилинган, баъзаилари эса шунчалик моҳирлик билан беркитиб қўйилган-ки, ҳали-ҳануз топиб бўлмайди....

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Dilshodbek
    Dilshodbek 13 июня 2023 06:25
    Tushuncha kerak yordmberolmysizrmi

Фикр қўшиш