“Золим Истанбул”: Сахар саратонни енгган, депрессиядаги Жерен ва Женк ошиқлари сон-саноқсиз

“Золим Истанбул”: Сахар саратонни енгган, депрессиядаги Жерен ва Женк ошиқлари сон-саноқсиз
“Золим Истанбул”: Сахар саратонни енгган, депрессиядаги Жерен ва Женк ошиқлари сон-саноқсиз


“Золим Истанбул” сериали кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлгани ёлғон эмас. Инсоний муносабатлар, қадр-қиймат ҳақидаги ушбу ҳикоя телетомошабинларни экран қаршисига михлаб қўйди, десак адашмаймиз. Сериал ижодкорлари актёрлар таркибини жуда яхши танлай олган.

Бош рол ижрочилари томошабинларни қаҳрамонлар билан бирга яшаш, улар билан ғам чекиш, улар билан биргаликда шодланишга ундай олганлар. 

Фикрет Кушкон (Огоҳ Карачай)
Фикрет Кушкон 13 ёшлик пайтларида отасидан айрилиб қолади. Оиласи эса Токат шаҳрига кўчиб кетишга мажбур бўлади. Орадан учйил вақт ўтиб бўлғуси ижодкор таҳсил олиш учун Истанбулга қайтиб келади. Актёр икки марта уйланган. Биринчи рафиқаси билан ажрашган, иккинчи рафиқаси билан беш йилдан бери бахтли ҳаёт кечириб келмоқда. Фикрет Кушкон “Энг яхши актёр” сифатида турк кино мукофотини уч марта қўлга киритган.


Мине Тугай (Шениз Карачай)
Актрисанинг шахсий ҳаётига оид маълумотлар кўпемас. Маълум бўлгани, Мине оила қурмаган ва ҳозирча фарзандлари йўқ. 

Мине Тугай ёга билан шуғулланади, касбини эса жудаяхши кўради. Актриса бўлиш истаги Минени болаликдан тинч қўймас эди. У коллежда ўқиб юрган вақтларидан бери намойишларда иштирок этарди. Коллежни тамомлаган қиз консерваторияга ўқишга кирди, актёрлик маҳорати факултетини тамомлаб, театр ва кино актрисасига айланди. Ижодкор 2009 йилда энг муваффақиятли актриса дея эътироф этилган.

Дениз Угур (Сахар)
Иқтидорли актриса, сценарийнавис ва гўзал аёл Дениз Угур бир неча ўнлаб филм ҳамда сериалларда суратга тушган, шу билан бирга театрда ҳам фаолият олиб боради. Дениз Угурнинг ҳаёти аянчли ҳодисаларга тўла. Бўлғуси актрисанинг онаси балерина, отаси эса опера хонандаси бўлган. Шу сабабли унинг келгусида актриса бўлиши аниқ эди. Қиз жуда ёш турмушгачиққан, орадан уч йил ўтиб эса ажрашган. Бир неча йилдан кейин турмушга чиққан актриса  жуда бахтли яшаётганди, аммо иккинчи эри фожиали тарзда ҳалок бўлади. Учинчи бор турмушга чиқиб, ажрашганида эса эри унинг ўз фарзандлари билан кўришишига тўсқинлик қилади. Тез орада актриса саратон касаллигига чалинади. 2012 йилда муваффақиятли операцияни бошдан кечирган ижодкор айни вақтда ижод билан машғул.

Озан Долунай (Женк Карачай)
Озан Долунай сериалдаги қаҳрамони каби Туркияга АҚШдан таҳсил олиб қайтган. Актёр 1991 йилда дунёга келган, айни вақтда ёши 30 га яқин келиб қолган бўлишига қарамай, оила қуриш ҳақида ўйлаганича йўқ. Аммо, мухлисалари ва ошиқлари сон-саноқ билмайди. 

Беркер Гювен (Недим Карачай)
Беркер Гювен 1994 йили Туркиянинг Измир шаҳрида дунёга келган. Актёр “Золим Истанбул” филми билан бир қаторда “Ватаним сенсан” филмида Алексей ролини ижро этган.

Сера Кутлубей (Жемре)
1994 йилда Анқарада дунёга келган Сера Кутлубей илк бор 2016 йилда “Қаҳрабо” филмида ўзининг дебют ролини ижро этган. Актрисанинг келажаги порлоқ экани таҳмин қилинмоқда. Сера актрисалик билан бир қаторда моделлик фаолияти билан ҳам шуғулланади. 

Баҳор Шахин (Жерен)
Актриса 1997 йилда Артвинда дунёга келган. Баҳор талабалик йиллариданоқ ўзини даромад билан таъминлаш учун ишлашни бошлаган. Қизнинг ота-онаси 14 ёшлик пайтларида ажрашиб кетган эдилар. Ёш ижодкор мураккаб руҳий ҳолатда эканлигига қарамай, карера қилиш ва кино оламида муваффақиятга эришишни уддалай олди.

Қимматбаҳо зумрад тоши ва у ҳақидаги қизиқарли маълумотлар

Зумрад кристаллари салбий энергиядан халос бўлишга ёрдам беради, эгасини ижобий томонга йўналтиради, бизнес ва ташаббусларда муваффақият келтиради. Ушбу ноёб тошлар одамга муаммоларни ҳал қилиш ва ҳаётдаги қийинчиликларни енгиш учун зарур бўлган кучни беради......

Антарктида тўғрисида кўпчилик билмаган қизиқарли фактлар

1820 йил январ ойида Таддей Беллингшаузен ва Михаил Лазарев бошчилигидаги рус экспедицияси Антарктидани кашф этди, унинг мавжудлиги ҳақида илгари ҳам тахмин қилинган эди. Бугун биз сиз учун энг чекка жанубий қитъа - ер юзидаги энг баланд, энг қуруқ, шамолли, аҳолиси кам ва энг совуқ жой ҳақидаги қизиқарли ҳамда кам маълум бўлган фактларни тўпладик....

Хатико: вафодор ит ҳақида қайғули воқеа

Хатико исмини эшитишимиз билан ҳаёлимизга “садоқат”, “вафо” сўзлари келади. Ҳаммамиз Ричард Гир иштирокидаги “Хатико: энг садоқатли дўстъ номли филмни севиб томоша қилганмиз. Филмда ҳаётдан олинган реал воқеа тасвирланган. Хўш, аслида қандай воқеа рўй берган эди?!......

Футбол ўйинининг туғилган кун санаси ва қоидалари тарихи ҳақида

Маълум бўлишича, дунёдаги энг машҳур ўйин – футбол ўзининг туғилган кунига эга. У 26 октябрда нишонланади. Сана, албатта, шартли, ҳеч ким аниқ айтолмайди. Хўш, рақиб дарвозасига зарба беришга уриниб, юмалоқ коптокни тепиб, мусобақани ташкил қилиш ғояси ким томонидан биринчи бўлиб пайдо бўлган?...

Болани тез ва тинч ухлатиш: Ота-оналар учун 6 самарали йўл

Бола кечаси ухламай, тунлари сергак юрса, бу фақат боланинг соғлиғига эмас, балки бутун оила муҳитига таъсир қилади. Кўп ҳолатларда ота-оналар чақалоқдан мактаб ёшигача бўлган болаларни қандай ухлатишни билмай қийналади. Қуйида сизга бола уйқу муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берувчи 6 ишончли йўлни тақдим этамиз....

Ғойиб бўлган кутубхоналар

Кутубхоналар қадимда антик давр маданиятининг бутун илмини ўзида мужассам этган манба ҳисобланган. Уни донишмандлик хазинаси, фикрлар макони дея таърифлашар эди. Қадимда кутубхоналар кўп бўлган, бироқ уларнинг кўпчилиги душманлар томонидан йўқ қилинган, баъзаилари эса шунчалик моҳирлик билан беркитиб қўйилган-ки, ҳали-ҳануз топиб бўлмайди......

Иссик кунларда кайси косметика воситаси хавфли саналади?

Юз териси об- ҳаво ўзгаришларига ниҳоятда таъсирчан. Айниқса ёз фаслида қуруқ ҳаво ва шамол тери ёғланиши ёки қуруқлашишига олиб келиши мумкин. Бундай муаммоларни бартараф этишда косметик воситалардан фойдаланиш мумкин. Аммо жазирамада пардоз қилишнинг ўз қоидалари мавжуд....

Сиз севган ширинликлар кандай пайдо булган

Ширинликларни хуш курмайдиган инсон булмаса керак. Бугун купчилик севиб истеъмол киладиган десертларнинг яралиш тарихига тухталамиз....

Немис фотографининг тинчлантирувчи қиш манзаралари

Қаттиқ совуқ қиш ўз позицияларидан воз кечмайди. Биз сизни қишки Эвропанинг сеҳрли фотосуратларига саёҳат қилишга таклиф қиламиз, чунки қор ва совуқнинг ҳам ўзига хос жозибаси бор. Бу суратларни реҳпих тахаллуси остида Инстаграм аккаунтини юритувчи ёш немис фотографи Давид Детҳлефс суратга олган....

Хурмо фойдаси

Бу мевадан кунига 3-4 та ейиш танангизни ёшартиради. У ер юзидаги энг шифобахш мевалардан бири бу араб хурмосидир. Бу мева озиқ моддаларга бой. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди, юракда қон айланишини яхшилайди. Холестеринни пасайтиради. Араб хурмоси иштаҳани пасайтиради. Оқ шакар ўрнини босади, озишда ёрдам беради. У темирга бой, 100 грамида одам...

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Charos
    Charos 3 апреля 2022 04:23
    Menga Zolim Istanbul seriali juda yoqadi. Serial ijodkorlariga omad tilayman

Фикр қўшиш