Инсонни бахтли қилишга қодир 40 та оддий ва майда нарса

Инсонни бахтли қилишга қодир 40 та оддий ва майда нарса
Инсонни бахтли қилишга қодир 40 та оддий ва майда нарса


Бахтли бўлиш учун нима керак? Эҳтимол, ҳар бир киши бу саволга дуч келар. Икки мингдан ортиқ катталар иштирок этган Доубле Трее меҳмонхоналар тармоғи томонидан ўтказилган сўровга кўра, ҳаётдаги оддий кичик нарсалар бизни чинакам бахтли қила олади.

Одамларнинг аксарияти оптимистлар эканлигини билиб ҳайратланишингиз мумкин: катталарнинг ярмидан кўпи қуйидаги нарсаларнинг 56%ида ўзларини жуда бахтли деб билишади. Сўралганларнинг тўртдан биридан кўпроғи, ёқимли майда нарсалар ҳар доим кўнглини кўтаришини айтди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кичик сюрпризлар бизга кўпроқ қувонч бағишлайди ва респондентларнинг 82% ҳаётдаги энг яхши нарсалар кутилмаган ёқимли ҳодисаларда деб айтишган.

Ноттингем университети психология бўйича катта ўқитувчиси доктор Гленн Уилямс шундай дейди: «Бахтга олиб борадиган йўл катта режалаштирилган тадбирлар -турмуш қуриш, саёҳат, муҳим лавозимга кўтарилиш ёки таътилга чиқишлардангина иборат эмас. Аксинча, улар ҳаётда кичик ва кўпинча кутилмаган, бизни ҳар куни табассум қилишган ундайдиган қувончлардадир. Бу нарсалар бизнинг ва бошқаларнинг ҳаётини янада бахтли ва мазмунли қилишга ёрдам беради. "


Қуйида  кундалик ҳаётда бизни хурсанд қиладиган энг оддий 40 та кичик нарсаларни тўпладик:
1. Чўнтакдан узоқ вақтдан бери унитилган пулни топиб олиш.

2. Сиз бефарқ бўлмаган инсондан “Аҳволларинг қалай?” деган саволни эшитиш.

3. Янги ёки бўлмаса тоза чойшабда уҳлаш.

4. Чўмилиш ёки душ қабул қилиш.

5. Кўчада нотаниш болакайга табассум қилиш.

6. Уқалаш машқларини қабул қилиш.

7. Кунни бошлашдан олдин яқинларни бағрингизга босиш.

8. Уйғониб, ташқаридаги қуёшли ва гўзал тонгни қаршилаш.
9. Севган ва узоқ вақтдан бери эшитмаган одамингиз билан узун суҳбат қуриш.

10. Ҳеч қаерга боришга ҳожат бўлмаганда диванда ўранган ҳолда ёмғирни томоша қилиш.

11. Болалар қандай ўйнашини кузатиш.

12. Бироз вақтни севимли уй ҳайвонлари билан ўтказиш.

13. Нотаниш одам сизга қилган самимий табассумини кўриш.

14. Уйғонишдан ва кундалик ишларни бошлашдан олдин керишиб олиш.

15. Бахтли хотиралар ҳақида гап кетганда баланд овоз билан кулиш.

16. Фарзандингиз кечки овқат тайёрлашда ёрдам беришини қувонч билан қабул қилиш.

17. Майсазорда янги сабза урган ўтлар ҳиди ёки иссиққина пиширилган нон каби ўзингиз ёқтирган ифордан тўйиб нафас олиш.
18. Севгани нсонингиздан илиқликни ҳис этиш.

19. Батареяда иситилган кийимни кийиш.

20. Ҳамма нарса тезкор ритмда айланаётган паллада бир неча дақиқага тўхташ.

21. Қуёш ботишини ёки чиқишини томоша қилиш.

22. Ёмғирдан кейин ташқаридаги ҳидни туйиш.

23. Севимли қўшиқчининг қўшиғини ёки севимли мусиқий албомни тинглаш.

24. Дўстлардан хатни электрон почта орқали ёки жонли эфирда олиш.

25. Нима касб бўлишидан қатъий назар ижодий имкониятлардан фойдаланиш.

26. Севгилингиз билан қўл ушлашиб сайр қилиш.
27. Ётоқда нонушта қилиш.

28. Ёшликдаги севимли ўйинни ўйнаш.

29. Соғлом ва мазали таомларни истеъмол қилиш.

30. Мириқиб уҳлаш.

31. Севган китобни мутолаа қилиш учун вақт ажратиш.

32. Севимли ичимликни сотиб олиш ёки енгил газак билан лаззатланиш.

33. Сизни севадиган кишидан гуллар ёки ёқимли совғалар қабул қилиш.
34. Қуёшнинг илиқ тафти остида ташқарида овқатланиш.

35. Янги рецептни синаб кўриш ва турли-туман мазали егуликларни тайёрлаш.

36. Ҳар қандай ишда дўстлар ёки оила ёрдамини ҳис этиш.

37. Севимли лекин анчадан бери эшитилмаган қўшиқни тинглаш.

38. Бировнинг муаммоларига ёрдам беришга вақт ажратиш.

39. Тоза ва озода бўлган уйда вақт ўтказиш.

40. Кир ювиш машинасини тузатиш ёки лампочкани алмаштириш каби кичик ғалабани қўлга киритиш.

Дунё тиллари ҳақида қизиқарли фактлар

Дунёда жуда кўп миллатлар мавжуд ва уларнинг барчаси турли тилларда гапиришади. Бундан ташқари, битта мамлакат ичида ўнлаб ва ҳатто юзлаб турли миллатлиодамлар бор, шунинг учун маҳаллий аҳоли қўшнилари билан алоқа қилиш учун бирданига бир нечта тилларни билиши керак. Тиллар ҳам бир жойда тўхтамайди, жуда тез ривожланади. Ушбу мқоламиз орқали...

Антиқа ғаройиб ва ноодатий машиналарнинг фото суратлари

Автомобил эгаси ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин. Баъзи одамлар бошқалардан ажралиб туриш ёки ўзининг ижтимоий мавқеини таъкидлаш учун қиммат ёки ноёб автомобилларни сотиб олишади. Бошқалар эса эътиборга лойиқ бўлмаган машинани мутлақо ғайриоддий нарсага айлантиришга қодир, улар кўчаларда ўтаётганларнинг кўзига тушланиб, атрофига селфи...

МcДоналдъснинг илк ресторан тармоғи

Бугунги кунда МcДоналдъс ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Ҳўш унинг илк тармоғи қайси эканлиги ҳам барчага ойдинмикан? Қуйидаги мақоламизда айнан шу ҳақида маълумотлар келтириб ўтамиз. Марҳамат, улар билан танишинг!...

Оддий тузнинг ноодатий қўлланилиш усуллари

Ошхонада туздан-да кўпроқ ишлатиладиган маҳсулотни топиш мумкинми? Биз уни баъзида сезмай ҳам қоламиз, борми бор- фойдалангач, унутамиз. Пазандачиликдан ташқари уни яна нималарда ишлатиш мумкин? Аниқланишича, ундан кўпгина нарсаларда фойдаланиш мумкин экан!......

Телеграмда спамдан чикиш учун нима килиш керак - йурикнома

Куп холларда фойдаланувчи спам учун телеграммда «блоклаб» куйилади, бундай вазиятда нима килиш кераклигини эса асло билмайди. Агар сиз хар куни унлаб фойдаланувчиларнинг тинчини бузадиган киши булмасангиз, телеграм администраторлари сизга албатта бу муаммони хал килишда ёрдам беради....

Алберт Эйнштейн ҳақида қизиқарли маълумотлар

Энг таниқли физик Алберт Эйнштейн оддий одам бўлмаган. Олимнинг асосий иштиёқи нимада эди, шахсий ҳаётида қандай воқеалар юз берди, нега у президент бўлмади, олимнинг кўзлари ва мияси ҳозир қаерда? Шу каби саволларнинг жавоби қуйидаги мақоламизда келтирилган. Марҳамат, улар билан танишинг!...

Дунёдаги энг баланд 5 та кўприк

Дунёдаги барча кўприклар имкониятлари ва белгиланган жойига қараб бир нечта тоифаларга бўлинади. Бироқ, барча тоифалар орасида энг баланд ва энг узун кўприклар ҳам бор....

ДУСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАККИ.

ДУСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАККИ. 1. Янглишса кечиради; 2. Куз ёшига рахм килади, 3. Сирини яширади. 4. Узрини кабул килади....

Кайфиятни кўтарамиз: Энг сара ичакузди латифалар

COVID-19 коронавируси тарқалишини олдини олиш мақсадида биринчи навбатда яхши кайфиятда бўлиш тавсия этилади. Боиси кўтаринки кайфият иммунитетни яхшилайди. Биз энг сара латифалардан бир қанчасини сиз учун жамладик......

Рўзғорда асқотувчи 7 тавсия

Ҳар бир аёлнинг уй тозалиги борасида ўз сир асрорлари бор. Аммо бундай “маҳорат”га эга эмаслар ҳам бор. Қуйидаги тавсияларимиз сизга уй саришталигида қўл келишига аминмиз....

Фикр қўшиш