Эрталабки ёмон одатлар

Эрталабки ёмон одатлар
Эрталабки ёмон одатлар


Еттита омадли рақам бўлса-да, қуйидаги етти ёмон одат эрталабингизни бузиши, барча режалар ва мумкин бўлган муваффақиятларга таъсир этиши мумкин.

Уйғонишни кечиктириш
Уйғотгичингизни 5-10 дақиқага кечиктириб, уйғонишингизни "кечиктириш" истаги сизнинг тонгингизни даҳшатли тушга айлантириши мумкин. Ўзингизни тайёрлас ҳучун озроқ вақт қолдирасиз, демак сизнинг тонгингиз шошқалоқликка, бетартибликка, кечикишдан қўрқиш, муҳим нарсаларни унутиш ва ҳоказоларга айланади. Куннинг бошидан жимгина завқланиш ўрнига, сиз ўзингиз учун стресс яратасиз. Аммо сиз ҳали ҳам ўз уйингизни тарк этмадингиз, ўзингизни яхши ва хотиржам ҳис қилаётган ўша "қалъа" чегараларини тарк этмадингиз! Нима учун сиз будилникнинг биринчи чақириғида туриб, кунни хотиржам, барча нарсага улгурган ҳолда, яхши кайфиятда бошламаслигингиз керак?

Нонушта қилмаслик
Биринчи овқатни эътиборсиз қолдириш - бу яна бир стратегик хато. Нонушта бизнинг метаболизмимизни бошлаши, танани уйқудан уйғотиши ва шу билан бирга бахтсиз ҳодисалар, хатолар ва эрталаб бизга таҳдид қилиши мумкин бўлган бошқа муаммолар хавфини камайтириши исботланган. Агар сиз эрталабни самарали бошлашни истасангиз, нонушта қилишингиз шарт. Вафли, конфет, печене ва чипсларга тўла идорада оч қолишдан кўра, уй шароитида соғлом нонушта қилиш яхшироқдир.
Янгиликларни ўқиш ва кўриш
Уйғонгандан кейинги дастлабки уч соат энг самарали ҳисобланади. Шахсан сиз учун муҳим нарсалар ва муҳим лойиҳалар ҳақида ўйлаш ўрнига, дунё янгиликларининг салбий томонларига ғарқ бўласиз. Ҳатто энг қувноқ одам ҳам самолёт қулаши, йўл-транспорт ҳодисаси, эпидемия, бахтсиз ҳодисалар, болалар ўлими ва ҳоказолар ҳақида ўқиганидан кейин тушкунликка тушиши мумкин.

Сиз таъсир ўтказа олмайдиган нарсадан нега хафа бўласиз? Эрта тонгдан янгиликларни ўқиманг, кўрманг, қабул қилманг ва сиз кун бўйи тетик ҳамда яхши кайфиятда қоласиз.
Иш режаси йўқ
Режалаштиришнинг афзалликлари шубҳасиздир. Режангизни тузгандан сўнг, у ерга боришингиз мумкин. Агар сиз режалар тарафдори бўлмасангиз ҳам, кун давомида энг муҳим вазифаларнинг бир нечтасини стикерга чизиб, уни кўз кўрар даражасида осиб қўйишга қодирасиз. Шундагина бугун сиз ўзингиздан нимани кутаётганингизни аниқ биласиз!
Текширув рўйхатлари
Режа нафақат ишларда, балки уй вазифаларида ҳам бўлиши керак. Ўзингиз билан олиб кетадиган нарсалар рўйхати ёки эрталаб бажариладиган ишлар рўйхати бўлиши сизга анча осон. Текширув рўйхатлари ҳаётимизни  осонлаштиради. Акс ҳолда, душдан кейин тишларини ювишни унутишингиз мумкин. Кейин эса сиз кун бўйи ноқулайлик таъсирида юрасиз.
Интернет
Бугунги кунда Интернет фойдаланувчилари ўзларининг севимли саҳифаларига киришлари биланоқ вақт тешигига тушиб қолишганга ўхшайди. Почта, бир нечта ҳаволалар - ва сиз аллақачон ҳақиқатдан чиқиб кетдингиз, кўп вақтни йўқотдингиз ва ишга кечикдингиз.
Негативлар
Эрталаб ёмон кайфият - бу яна бир ёмон одат. Олдингизда турган иш тоғлари, ишдан кейин қилинадиган бир қанча юмушлар, кўчада шарроз қуяётган ёмғир ҳақида ўйлаш, иш самарадорлигингизга путур етказади ва ҳаёт қувончини ўлдиради. Агар сиз доимо ва услубий равишда ўзингиз устида ишласангиз, оптимист бўлишингиз мумкин- атайлаб ижобий томонларни топинг, ёқимли майда нарсаларга эътиборингизни қаратинг, ёқимли одамлар билан мулоқот қилишдан завқланинг (ва ёқимсиз нарсаларга эътибор берманг).

Ёмон одатларни йўқ қилиш мумкин. Ўзингиз устингизда ишланг ва ҳар куни эрталаб яхши кайфиятда бўлинг!

14 та фактлар Жирафалар ҳақида кам маълум бўлган сиз билган ва билмаган

Бугунги мақоламиз орқали узунбўйинли жониворлар ҳақида кўпчилик эшитмаган ғаройиб фактларни келтириб ўтамиз....

Дунёдаги энг заҳарли махлуқотлар топ 10 талиги

Сайёрамизда энг кичик махлуқотларнинг ҳам инсон ҳаёти учун хавфли бўлган заҳари бўлиши мумкин. Ушбу мақолада дунёдаги заҳари энг кучли жонзотлар ҳақида ҳикоя қилинади....

Жонни Депп ҳақидаги 14 та қизиқарли маълумотлар

Тирик жон бор эканки, турли туман одат ва феъл атворга эгадир. Уларнинг ичида ғаройиб одатлар ҳам талайгина. Бугунги мақоламизда машҳур Голливуд актёри Жонни Деппнинг ўзи ҳақида айтиб ўтган қизиқарли одатлари ҳусусидаги маълумотлар тўғрисида гаплашамиз!......

Ортиқча вазнга эга инсонлар ҳақида қизиқарли фактлар

Ҳамма ортиқча вазннинг соғлиқ учун ва тўлиқ фаол ҳаёт учун зарарли эканлигини яхши билади. Аммо ортиқча вазн ва семириб кетиш ҳақида яна нималарни биламиз? Сизга сайёрамиздаги миллионлаб одамларни ташвишга солаётган мавзу бўйича бир қатор қизиқарли фактларни таклиф этамиз!...

Ёшартирувчи озуқа махсулотлари қайсилар?

Ёшлик ва гўзалликни сақлаб қолиш ҳамда қариш жараёнини секинлаштириш учун аёллар таомномаларида қуйидаги маҳсулотлар бўлиши лозим....

Ўрик мевасининг фойдали ҳусусиятлари

Таркибида қанд миқдори кўп бўлса-да, ўрик кам калорияли мева саналади. Озиш истагида бўлганларга ҳам ўрик истеъмол қилиш тавсия этилади. Кўпчилликка маълумки, юрак қон томир касалликлари билан оғриганларга ўрик тавсия этилади. Ушбу мева таркибидаги микроелементлар юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади....

Музқаймоқнинг зарари борми?

Агар музқаймоқ нотўғри сақланган, музлатилган ва муздан туширилган бўлса, унда стафилококк ёки салмонелла ичак таёқчалари бўлиши эхтимоли бор. Унда бундай музқаймоқ тановулидан сўнг, қандай қилиб захарланмаслик мумкин?...

НАБАВИЙ ТАВСИЯЛАР

Инсон доим соглом бўлиши учун қуйидагиларни ёдда тутмоғи ва амал қилмоғи лозим:     Поклик имондандир;     Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;     Доим тоза, покиза овқатлар енг;      Ҳаромда шифо йўқ;      Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;...

Балкон интерери учун ажойиб ғоялар

Кўп қаватли уйлардаги ҳар бир балкон- ўзига ҳос омбор вазифасини бажаради. Бу ерда кўпчилик керакциз буюмларни сақлайди. Ҳамма бу нарсалар қачонлардир керак бўлиб қолади деган фикрда, албатта. Баъзи уй бекалари балкон қанчалар фойдали жойга айланиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилишолмайди....

СССР вақтида трендда бўлган ва бугунги кунга келиб урфдан чиққан тушунчалар рейтинги

Кечагина барчанинг орзуси бўлган маълум бир буюм бугунги кунга келиб урфдан чиққан тушунчага айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Сўзимизнинг исботини сизга келтириб бериш учун ушбу мақолага диққат қилишни тавсия этамиз. Уни СССР даврларида яшаб кўрган одамлар жуда яхши тушунсалар керак......

Фикр қўшиш