Дуода қоим бўлмоқнинг фазилати

Дуода қоим бўлмоқнинг фазилати
Дуода қоим бўлмоқнинг фазилати


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий буйруқ бермас эдилар. Шунда у зот: «Ким Рамазонда иймон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дер эдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Рамазон ойидан имкон қадар кўпроқ фойда олиш учун бажариш лозим бўлган 13 амал:

1. Иложи борича кўпроқ Қуръони каримни ўқиш. Бунда унинг маъноларини тушуниш ва оятларнинг мазмуни ҳақида чуқурроқ мулоҳаза юритишга эътибор бериш лозим.

2. Нафл намозларини ўқиш.

3. Қуйидаги саволлар ҳақида чуқур фикр юритиб кўриш: «Мен кимман?», «Қаердан келдим ва қаерга кетмоқдаман?», «Мендан Аллоҳ таоло нимани хоҳлайди ва менинг Унинг олдидаги мажбуриятларим қандай?».

4. Ўтмишга назар солиш, бўлиб ўтганларга баҳо бериш, ҳозирги аҳволига назар солиб, келажак ҳақида ўйлаб кўриш.

5. Илгари қилинган гуноҳларга пушаймон бўлган ҳолда, ҳар кечани охирги имконият санаб, дуо қилиш билан ўтказиш.

6. Имкон қадар кўп зикр қилиш.

7. Кимнидир хафа қилиб қўйган бўлса, ўша инсондан узр сўраш ва у билан ярашиш.

8. Аразлашиб қолганларни муросага келтириш, ғам-андуҳдагиларга таскин бериш.

9. Бева-бечора ва муҳтожларга садақа бериш, етим-есирлар ва хасталарнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш, қўлган келган ёрдамини аямаслик.

10. Яқинлар ва қавму – қариндошлардан ҳол-аҳвол сўраш, уларни йўқлаш ва керакли масалаларда кўмаклашиш.

11. Диний йиғинларда ва динга оид жамоат тадбирларида иштирок этиш.

12. Фарз намозларни жамоат билан бирга адо қилишга ҳаракат қилиш.

13. Марҳумларнинг қабрини зиёрат қилиш.

Албатта, бу амаллар фақатгина Рамазон ойида бажарилиши керак, деган фикрдан йироқмиз. Лекин улар учун бу ойда жуда кўплаб ажру савобларга эга бўлиш имкони мавжуд.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа кишининг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг оғзини очгунича қилган дуоси, одил имомнинг дуоси, мазлумнинг дуоси». 

Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти.

Витр намози

Савол: Витр намози қандай ўқилади ва у неча ракат? Жавоб: Витр 3 ракат бўлиб, Ҳуфтондан кейин ўқилади, ундан олдин жоиз эмас. Ким витр ўқимоқчи бўлса намозни бошлаш учун такбир айтади, сўнг “Сано” “Тааввуз” “Басмала” “Фотиҳа” ва зам сураларни ўқийди. Сўнгра руку ва икки бор сажда қилади. Кейин иккинчи ракатга туради ва бошқа намозлар каби давом...

Ҳаммага яхшилик қилинг

Эй инсонлар! Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд-насиҳат келди. Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз, сизга боғланган кишигагина боғланасиз, сизга едирган кишигагина едирасиз, сизни ҳурмат қилган кишинигина ҳурмат қиласиз?! Бировнинг яна бировдан афзал жойи йўқ......

📙Саййидул истиғфор

“Саййидул истиғфор” бирикмаси “истиғфорлар саййиди” маъносини англатади. Тийбий айтишича, у тавбанинг барча маъносини ўзида жамлагани учун шундай аталган......

Ҳижрат қилган жойлари

Ҳижрат қилган жойлари: Мадинаи мунаввара (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ҳижратлари пайғамбарликнинг 14-йили, рабиъул аввал ойининг бошида, у зот қамарий ҳисобда роса 53 ёшга тўлганларида / мил. 622 йилнинг сентябр ўрталарида бўлганига барча уламолар иттифоқ қилишган......

Биродарларимни соғиндим

Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. Буни кўрган саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Сизни нима йиғлатди?”, деб сўрашди. У зот эса: “Биродарларимни соғиндим!”, деб жавоб бердилар. Саҳобалар: “Бизлар биродарларингиз эмасмизми, ё Расулуллоҳ?”, дейишди. Шунда у зот алайҳиссалом: “Йўқ. Сизлар асҳобларимсиз. Биродарларим мендан...

Охирги имконият

- Ҳасан Басрий бир бродарини дафн қилгандан кейин унинг қабри устидан турдида ёнида турган инсонга ўгирилиб: - Нима деб ўйлайсан ҳозир бу (кўмилган инсон) дунёга қайтарилса нима қилган бўлар эди?...

Зухо намози ва унинг фазилати

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилгайдир"......

Сажда ечимдир!

Қачонки юраклар сиқилганда Қалбингнинг туб – тубидан “Аллоҳ” дейсан. - Қачонки дунё кўзинга зулмкор кўринганда, ҳамма қилганларинг беҳуда бўлганида, қанотларингни қайирганларида “Ё Аллоҳ” дейсан......

Таом пишираётганда

Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосларига васила бўлади......

Шукр қил

"Эй Одам фарзанди! Қанча чироқлар бор, уларни ҳавойи нафс шамоли ўчириб юборди. Қанча обидлар бор, ўзига бино қўйиш уларни бузди. Қанча бойлар бор, эҳтиёжсизлик уларни айнитди. Қанча камбағаллар бор, қашшоқлик уларни бузуқликка етаклади......

Фикр қўшиш