Қурт тушган олма ҳикмати

Қурт тушган олма ҳикмати
Қурт тушган олма ҳикмати


Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди.
Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди.
Бир куни у ўғлини чақиртириб____
- Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма.
Ҳозирги дўстларингнинг ҳулқи яхши эмас.Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин, - деб насиҳат қилибди.
Ўғли эса ўзига ишонч билан:
- Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз хар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон ҳулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, ҳавотир олманг - деб чиқиб кетибди.
Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди.
Қараса ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлса-да қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан.
Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир савтга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.
Орадан бироз вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса уларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.
Луқмони Ҳакимнинг ўғли отасига эътироз билдириб____
- Отажон, олмаларнинг ҳаммасини қўшиб қўяверишимни буюрган эдингиз, қурт тушган бир-икки мевани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку, - дебди.
Ота эса бир жилмайиб қўйиб___
- Кўрдингми болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлса-да, қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди.
Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан? - деган экан!..

Дуо қачон ижобат бўлади?

Буюрганимдек амал қил, қайтарган нарсамдан тўхта, шунда сени ҳеч вафот этмайдиган тириклар жумласидан қиламан. Мен (абадий) тирикман, ҳеч қачон ўлмайман. Агар бирор нарсага «Бўл!» десам, у нарса (пайдо) бўлади......

Банда зурриётларини салоҳиятли бўлиши йўлида

Банда зурриётларини салоҳиятли бўлиши йўлида уч нарсадан кўра афзал кўмак топа олмайди......

Энг афзал зикрлар

Зикрларнинг энг афзали ва бутуни бу – Қуръони каримдир. Унинг биргина оятини тиловат қилиш билан банда қанчадан-қанча савобга эга бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида таълим берган зикрлар ҳам кўпки, булар ҳақида алоҳида китоблар таълиф этилган......

Умринг зиёда бўлгай

«Эй Одам фарзанди! Сабр қилиб, тавозеъли бўл, Ўзим сени баланд қиламан. Менга шукур қил, Ўзим сени сероб қиламан. Менга истиғфор айт, Ўзим гуноҳларингни кечираман. Менга дуо қилсанг, ижобат этаман. Менга тавба қил, қабул этаман. Мендан сўра, ато қиламан. Садақа улаш, ризқингни баракали қилиб қўяман......

Қирқ саволга қирк жавоб

1. Қуръоннинг маъноси нима? ЎҚИШ. 2. Дастлабки тушган жойи. Макка, Хиро ғори 3. Дастлабки тушган куни. Қодир туни......

Зикр - Саловат

Аллоҳнинг зикридан хам енгилроқ ва ажри улуғроқ ибодат йўқдир! Аллоҳни зикр қилинг азизларим!...

Нима учун аввало намоз дейилган?!

Намоз – Қиёмат куни бандани биринчи ҳисоб китоб қилинадиган амали. Намоз – фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради......

Қазо намози

– Бир киши бир намозни узр сабабли ўз вақтида ўқимаса, нима қилади? – Сўнгра қазо қилиб ўқийди. – Бир кишининг бир намози қазо бўлиб, иккинчи намознинг вақти кириб қолса, у киши қайси намозни ўқийди, яъни аввал қазо намозни ўқийдими ёки вақти кирган намозни ўқийдими? Масалан, пешин намози қазо бўлиб, ҳануз қазосини ўқимай, аср намозининг вақти...

Кечки зикр

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لاَيَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ Аллохумма анта роббий, лаа илаха илла анта, холақтаний ва...

Мўминларнинг иймони комилроғи

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Мўминларнинг иймони комилроғи, хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз, хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари...

Фикр қўшиш