Фариштанинг дуоси (ўқинг фақат йиғламанг)

Фариштанинг дуоси (ўқинг фақат йиғламанг)
Фариштанинг дуоси (ўқинг фақат йиғламанг)


Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари ҳам ёрилиб кетган эди. Тезкор гуруҳ чақирилмагунга қадар бу ишни ким қилганини шифокорлар била олмади. Боланинг тепасида иззиллаб йиғлаётган она кўксига муштлар, аммо ниманидир яшираётгани кўзларидан маълум эди. Терговчи, бола бечора катта одамнинг тепкиси туфайли шу аҳволга тушганини аниқлаганида, у сунъий нафас аппаратига уланган бўлиб жони қил устида эди. Шундагина аёл , эрининг ишлари юришмай, аламини ичкиликдан олаётганини айтиб, кўзида ёш билан илтижо қилди:
- Ичиб келганларида ошхонада эдим. Одилжон йўлакда ўйнаётган экан. Ёш болада, дадасининг қай ахволда келганини билмай музқаймоққа пул сўрабди... Кўрганимда шу иш бўлмасди.

Афсус, унинг аҳволи ёмонлашди. Қўлларидан келган чораларни кўриб, етказилган жароҳатлар ҳаёт билан зид эканидан иложсиз қолган шифокорлар онаизорни унинг олдига киргизишди. Кома холатида ётган болакай юз-қўллаларини ўпиб йиғлаётган онасининг овозидан ўзига келиб кўзларини очди. Оғзига тиркалган сунъий нафас олиш аппаратини олиб ташлаб гапиришга чоғланди:

- Ойижон мен музқаймоққа эмас, дори учун пул сўраган эдим. Юрагингиз санчаётганини айтган эдингиз. Шунга....
У оғир нафас ола бошлади. Аммо шошиб қолган докторларни тўхтатиб, гапларини айтиб олмоқчи эканини ишора билан тушунтирди.
- Ойижон, йиғламанг! Дадам энди ичмайди.

- Эй, ичмай ўлсин! Сени шу аҳволга солгандан кўра оёқлари синса бўлмасмиди?

-Ойижон қарғаманг! Оёқлари синса, юра олмайдиларку.

У эшикка умидвор термулди. Агар ҳозир отаси кириб келса, бағрига отилиб, маҳкам қучоқлашга тайёр эди. Икки соат аввал кўзи қонга тўлиб, ваҳшийларча дўппослаган малъунни эмас , бир вақтлар елкасида кўтариб, у билан ўйнаган, дўконга етаклаб чиқиб машиначалар олиб берган меҳрибонини сўнги бор кўргиси келди. Умиди сўнгач, бир чеккада турган терговчини ёнига чақирди.

- Милиса тоға, илтимос, дадамни қамаманг. Улар жуда яхши инсон. Мана кўрасиз, яна аввалгидай яхши дада бўлади. Чунки мен фариштага айланиб, уни ҳар доим дуо қилиб тураман.

Турли жиноятларни кўравериб кўзи пишиб кетган тажрибали орган ходими ўзини тўхтата олмади. Кўзларидан шашқатор ёш қуйилиб, болага ваъда бергачгина унинг жони узилди...

Аммо, қонун, ҳар қандай ваъдадан устувор эди. Оиласи ва бошқа болалари борлиги инобатга олиниб, енгилроқ жазо тайинланди. Ота бу гуноҳни кўтара олмай, қамоқдаёқ жонига бир неча марта қасд қилди, ўла олмади. Панжара ортидаги хўжайинлар эса, махкум атайин шу гуноҳ билан яшаш учун уни жазоламадилар....

Мижжаларига қалқиган ёш билан воқеани ҳикоя қилиб берган онаизорга юзландим:

- Эрингиз қамоқдан чиқибди. Энди ичмай қўйдими?
У чуқур хўрсинди. Қўлида беш ёшлардаги ширингина ўғлининг жилмайиб турган суратини кўрсатар экан овози титраб жавоб қайтарди...

-Ха, инсоф берди. Аммо, катталарнинг ақли кириши учун, шундай фаришталарнинг кўпайиши шартмикан? У дадасининг тушига кирганида ҳам фақат дуо қилaди😢😔...

Намоз тугаганда ўқиладиган дуо

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:...

Она билан боғлиқ олти хақиқат

1. Онаниниг яқинида ярим соат ўтириш олти соат табибнинг хузурида ўтиришга тенг. 2. Онанг сени бағрига босганида тафаккуринг ўткирлашади. 3.Тақдирингда бўладиган ёмон ҳолатлар хақида олдиндан ҳис қилиш, сеза олиш қобилиятига эга ягона инсонинг онанг. Шунинг учун у сени қаергадир боришдан ман қилса унга итоат қилгин......

📙Фаришталар ҳозир бўлган жаноза

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саълаба розияллоҳу анҳунинг жанозасида оёқ учида юрган эканлар…...

Қиз фарзанднинг фазилати

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо шундай сўзлаб берди: «Бир аёл икки қизи билан олдимга нарса сўраб келди. Ҳузуримда бир дона хурмодан бошқа нарса йўқ эди. Унга ўшани берган эдим, уни икки қизига бўлиб берди. Сўнг туриб, чиқиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кирган эдилар, буни у зотга айтиб...

Аёл тақдири

Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Оиша онамизнинг Аллоҳга муҳаббатларини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди......

Мушукчанинг отаси

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли саҳобаларидан бирини “Абу Ҳурайра – мушукчанинг отаси” куняси билан атаганлар......

Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарса

Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарса ҳужжат-далилни фаҳмлаш ва унга эргашиш, фақат эшитишнинг ўзи эмас. Чунки (инсон ҳам, ҳайвон ҳам) барчаси эшитади......

Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос

Ҳаёт ташвишларидан зериккан, сиқилган бир киши имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳузурларига кириб: - "Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос", деди......

Ҳар соат ва ҳар дақиқага

Аллоҳнинг ҳар кун, ҳар соат ва ҳар дақиқага тортиқлари бор. Энг катта тортиғи Ўзининг зикрига илҳом бермоғидир. Субханаллоҳи ва биҳамдиҳи. Субҳаналлоҳул Аъзиим.. Айман Ёғий....

Ҳайрат

"Эй Одам фарзанди! Киши ўлимга иймон келтириб, яна кандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. Ҳисоб-китоб бўлишига иймон келтириб, мол-дунё туплаëтганига ажабландим. Охиратга иймон келтириб, нечук роҳатланаётганига ажабландим. Дунё ва унинг заволига ишониб, нечук унга хотиржам бўлаётганига ажабландим. Тилида олим, қалбда жоҳил кишидан ажабландим......

Фикр қўшиш