Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақларида сиз билган ва билмаган маълумотлар

Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақларида сиз билган ва билмаган маълумотлар
Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақларида сиз билган ва билмаган маълумотлар


1. Росулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар.

2. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам аълайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

3. Росулуллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

4. Росулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

5. Росулуллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6. Росулуллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.
7. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.

8. Росулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

9. Росулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

10. Росулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

12. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

13. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.

14. Росулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

15. Росулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.

16. Росулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17. Росулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

18. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19. Росулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

20. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига у зотни исмлари билан чақириш ҳаром қилинган (Нур-63).

21. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

22. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил аълайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

23. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).

24. Вафот этган бандадан қабрда фақат Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

25. Росулуллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

26. Росулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

27. Росулуллоҳ (ﷺ) вафот этганларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

28. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

29. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

30. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

31. Росулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.

32. Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

33. Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

34. Росулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

35. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

Тилинг билан дилинг бир бўлсин

"Эй Одам фарзанди! Тавбаси нуқсонли, орзуҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма. Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма. Обидларнинг гапини гапириб, мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма. Агар берса, каноат этмайдиган, бермаса, сабр килмайдиганлардан бўлма......

Ойна...

"...Бир неча киши Мисрга бордик. Дўконга кирдик. Бир узук ёқиб қолиб, нархини сўрадик. "1400 жунайҳ", деди. Нархини бироз тушириб беришини илтимос қилдик. "Қаерликсизлар?" – деди......

Каҳф сурасининг фазилатлари

«Каҳф» сўзи араб тилида ғор маъносини англатади. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари Роббиларига иймон келтирган ёш йигитлар ўз замонлари подшоҳи зулмидан қочиб, иймонларини сақлаш мақсадида бир ғорга кириб оладилар ва ўша ерда илоҳий мўъжиза содир бўлади. Суранинг номи ҳам шундан олинган......

Икки нарсадан бошқасида ҳасад йўқ

Ибн Умар розиялоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки нарсадан бошқасида ҳасад йўқ. (Бири) Аллоҳ таоло бир кишига мол-дунё берган ва у кеча-ю кундузи уни инфоқ қилади.(Иккинчиси) Аллоҳ таоло бир кишига Қуръонни берган ва у кеча-ю кундуз уни қоим қилади”, дедилар”. (Термизий ривояти!)...

Жума кунининг сирлари

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади....

Қиёмат куни сени аҳволинг қандай бўлади?

• Сен вақтингни беҳуда кетказганингга афсусланасан! • Сен кераксиз нарсалар билан банд бўлганинг учун афсусланасан! • Сен вақтида ўранмаганинг учун афсусланасан! • Сен кўзингни тиймаганинг учун афсусланасан! • Сен намозни адо этмаганинг учун афсусланасан! • Сен рўза тутмаганинг учун афсусланасан!......

Мўжиза

Нима учун қулоқнинг суви аччиқ, кўзнинг суви тузли, оғизнинг суви чучук?! Аллоҳ Таолонинг улуғлиги ҳамда бандаларига бўлган чексиз меҳрибонлигига бир қаранг-а! Қулоқ сувининг аччиқ бўлишлиги, кўз сувининг тузли, оғиз сувининг эса чучук бўлишлиги ҳикмати нимада экан?......

Дўзах аҳлининг белгилари

«Бас, ана ўшанда ким (ҳаёти-дунёда куфру исён билан) туғёнга тушган, Ва ҳаёти-дунёни (охиратдан) устун қўйган бўлса, у ҳолда фақат жаҳаннамгина (унинг учун) жой бўлур!» (Ван-назиот: 37-39)......

Биринчилар

— Исломдаги биринчи Қибла – Байтул Мақдис. — Биринчи мусулмон шоир — Ҳассон ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу. — Мадинада муҳожирлардан биринчи вафот этган инсон – Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу......

Сизни ерда қолдирган

Сизни ерда қолдирган ва Қиёматда сиз учун гувох бўладиган энг гўзал изингиз шу.!...

Фикр қўшиш