Ҳижрат қилган жойлари

Ҳижрат қилган жойлари
Ҳижрат қилган жойлари


Ҳижрат қилган жойлари: Мадинаи мунаввара (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ҳижратлари пайғамбарликнинг 14-йили, рабиъул аввал ойининг бошида, у зот қамарий ҳисобда роса 53 ёшга тўлганларида / мил. 622 йилнинг сентябр ўрталарида бўлганига барча уламолар иттифоқ қилишган.

Масжидлари: Мадинаи мунавварадаги Масжиди набавий.

Қиблалари: Каъба – Байтуллоҳ.

Мўъжизалари: энг буюги ва энг машҳури Қуръони каримдир (уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони каримдан бошқа мўъжизаларининг мингтадан кам бўлмаганига иттифоқ қилишган.(Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ 1200 та деган («Саҳиҳи Муслим» шарҳининг муқаддимаси), Аҳмад ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ 3000 та деган қавлни ҳам зикр қилган («Фатҳул Борий», 6/583).

Ғазотлари: 28 та (Ҳудайбийя сулҳи ва Қазо умра сафарларини қўшиб ҳисоблаганда. Ғазотларнинг 9 тасида жанг бўлган, холос).
(Ғазот — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кибор саҳобалардан бирини ўринбосар қилиб қолдирганларидан сўнг ўзлари ҳарбий қўшинга бош бўлиб, бирор ерга бир мақсад билан боришлари, унда жанг бўлганми, бўлмаганми — фарқи йўқ.)

Сарийялари: 38 та (иттифоқ қилинган маълумотга кўра).
(Сария — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор мақсадни кўзлаб, бир саҳоба бошчилигида юборган махфий жанговар гуруҳ, унда жанг бўлганми, бўлмаганми — фақи йўқ.)

Муҳр узуклари: подшоҳ ва амирларга юборилган даъват мактублари каби ҳужжатларга босилган.

Муҳр узукларига масъул саҳоба: Муъайқиб ибн Абу Фотима Давсий розияллоҳу анҳу (ҳижрий 40-йил / мил. 660-661 йилда вафот этган). У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳазрати Абу Бакр, ҳазрати Умар ва ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳум даврларида масъул бўлган.

Даъват мактублари юборилган подшоҳ ва амирлар: (ҳижрий 6-йил зулҳижжа ойининг охири ёки 7-йил муҳаррам ойининг боши / мил. 628 йил май)

1) Нажоший – Ҳабашистон подшоҳи Асҳама ибн Абжар роҳматуллоҳи алайҳ;
2) Муқавқис – Миср ва Искандарийя подшоҳи Журайж ибн Мийно Қибтий;
3) Кисро – Форс подшоҳи Абравез ибн Ҳурмуз ибн Анушервон;
4) Қайсар – Рум подшоҳи Ҳирақл;
5) Баҳрайн ҳокими Мунзир ибн Совий роҳматуллоҳи алайҳ;
6) Ямома ҳокими Ҳавза ибн Алий;
7) Дамашқ ҳокими Ҳорис ибн Абу Шамир Ғассоний;
8) Умон подшоҳи Жайфар ибн Жуландо ва укаси Абд ибн Жуландо роҳматуллоҳи алайҳимо.
(Умон подшоҳига мактуб Макка фатҳидан кейин юборилган деган қавл бор.)

"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.

Тасбеҳлар намози

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида амакиси Аббос розияллоҳу анҳуга шундай деди: «Эй амаким Аббос! Сенга бир мукофот берайми? Сенга бир яхши нарса айтайми?...

Устунлик ким тарафда?

Бир аёл жонли эфирда бўлаётган "фатво" лойиҳасига қўнғироқ қилиб, Шайхга савол берди: - Нима учун ислом (дини) бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин, эркакларни бизга итоат этишда боғламади?......

“Алҳамдулиллаҳ” калимасининг ҳайратбахш шифоси

Қуръони карим ва ҳадиси шарифда сабр-қаноатли бўлиш ва ғам-қайғуларни мардоновор қарши олиб ҳар доим кўтаринки кайфиятда юриш лозимлиги кўп айтилган. Бунинг ҳикмати шундаки, сабрлилик ва ижобий фикрлаш инсонни даволаш воситаларининг иккитаси ҳисобланади......

Энг чиройли дуо

Пайгамбаримиз Мухаммад салаллоху алайхиссалом "ДУО хам ИБОДАТдир” деб мархамат килганлар.🌙 Пайгамбаримиз алайхиссалом "НАМОЗлари сўнгида ушбу ДУОни ўқиганлар: -Эй Роббимиз, бизга бу ДУНЁДА хам охиратда хам яхшиликни бергин ва бизни(дўзах)азобидан сақлагин......

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар

“Ҳавзим (нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқроқ, мушкдан хушбўйроқ ва идишлари самонинг юлдузлари (каби кўпдир). Ундан ичган кимса ҳеч ҳам чанқамас”......

Қурт тушган олма ҳикмати

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди......

Имом Ғаззолий насиҳатлари

📌 Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг; 📌 Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг; 📌 Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;......

Энг чиройли дуо

"Пайғамбаримиз Муҳаммад салаллоҳу алайҳиссалом ДУО ҳам ИБОДАТдир деб марҳамат қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом "НАМОЗлари сўнгида ушбу ДУОни ўқиганлар......

Кечки зикр тонгда ва кечда тўрт марта

Аллохумма инний амсайту ушхидука, ва ушхиду хамалата аършика, ва малаа'икатака, ва жамийъа холқика, аннака анта Аллоху лаа илаха илла анта вахдака лаа шарийкалака, ва анна аъбдука ва росуулук....

Келинг бирга дуо ёдлаймиз

ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН ДУОЛАР رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ Маъноси: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, (менга Ўз даргоҳингдан бир меросхўр фарзанд ато эт) Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан». («Анбиё» сураси, 89-оят)...

Фикр қўшиш