Таҳорат дуолари

Таҳорат дуолари
Таҳорат дуолари


Таҳорат олишдан аввал ушбу дуо ўқилади:“Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳил аъзийм. Валҳамду лиллаҳи ъала дийнил Ислам”.

(Улуғ Аллоҳнинг исми билан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тилайман. Ислом дини учун Аллоҳга ҳамд бўлсин.)

Таҳоратни бошлаб, икки қўлни юваётганда: “Алҳамду лиллаҳил-лазий жаъалал маа тоҳурон вал ислама нурон”.

(Сувни ҳам, ислом динини ҳам поклик манбаи қилиб яратган Аллоҳга ҳамд бўлсин.)

Оғизни чаяётганда: “Аллоҳумма аъинний ъала тилаватил Қуръан ва зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик”.
(Аллоҳим, Қуръон ўқиш, Сени зикр этиш, Сенга шукр қилиш, чиройли ибодат қилиш учун ёрдам бер.)

Бурунга сув тортаётганда: “Аллоҳумма ариҳний роиҳатал жаннати ва ла туриҳни роиҳатан нар”.

(Аллоҳим, мени жаннат ҳидидан баҳраманд эт, дўзах исидан нари тут.)

Юз юваётганда: “Аллоҳумма баййид важҳий явма табядду вужуҳун ва тасвадду вужуҳ”.

(Аллоҳим, юзлар оқ ва қора бўладиган куни юзимни ёруғ қил.)

Ўнг қўлни юваётганда: “Аллоҳумма аътиний китабий бийамийний ва ҳассибни ҳисабан йасийро”.

(Аллоҳим, қиёмат куни амал дафтаримни ўнг тарафимдан бер ва ҳисобимни осон қил.)

Чап қўлни юваётганда: “Аллоҳумма ла туътини китаби би шимали ва ла мин варои зоҳрий”.

(Аллоҳим, амал дафтаримни чап тарафимдан ҳам, орқадан ҳам бермагин.)

Бошга масҳ тортаётганда: “Аллоҳумма азилланий тахта зилли аршика йавма ла зилла илла зиллу аршик”.

(Арш соясидан бошқа соя топилмайдиган куни мени унинг сояси билан соялантир.)

Қулоққа масҳ тортаётганда: “Аллоҳуммажъалний миналлазийна ястамиъунал қовла файаттабиъуна аҳсанаҳ”.

(Аллоҳим, мени яхши гапларни эшитиб, унга эргашувчи қил.)

Бўйинга масҳ тортаётганда: “Аллоҳумма аътиқ рақобатий минан нар”.

(Аллоҳим, вужудимни жаҳаннам оташидан муҳофаза қил.)

Ўнг оёқни юваётганда: “Аллоҳумма саббит қодамайя ъалас сироти явма тадиллу фиҳил ақдам”.

(Қиёмат – оёқлар тойгувчи кунда оёқларимни (Сирот кўприги)дан тойдирмагин.)

Чап оёқни юваётганда: “Аллоҳуммажъал занбий мағфурон ва саъйи машкурон ва тижаротий лан табуро”.

(Аллоҳим, гуноҳларимни мағфират эт, амалларимни гўзал ва тижоратимни зарарсиз қил.)

Таҳоратдан сўнг: “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳуммажъалний минат таввабина важъалний минал мутатоҳҳирийн”.

(Шаҳодат бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад (с.а.в.) Унинг бандаси ва расулидир. Аллоҳим, мени тавба қилувчи ва покланувчилардан қил.)
Таҳорат вақтида дуоларни ўзбекчасини айтиб қилса ҳам бўлади.

Сафарда такбир ва тасбиҳ айтиш

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Биз (тепаликка) кўтарилганимизда такбир (Аллоҳу акбар), тушаётганимизда тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтардик", дедилар....

Мўминларнинг иймони комилроғи

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Мўминларнинг иймони комилроғи, хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз, хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари...

Ҳаммага яхшилик қилинг

Эй инсонлар! Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд-насиҳат келди. Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз, сизга боғланган кишигагина боғланасиз, сизга едирган кишигагина едирасиз, сизни ҳурмат қилган кишинигина ҳурмат қиласиз?! Бировнинг яна бировдан афзал жойи йўқ......

Қуръон карим суралари номи

١ - Фотиҳа - Очувчи ٢ - Бақара - Сигир ٣ - Оли Имрон - Имрон оиласи ٤ - Нисо - Аёллар ٥ - Моида - Дастурҳон ٦ - Анъом - Чорвалар ٧ - Аъроф- Жаннат билан Дўзахни ажратувчи девор ٨ - Анфол - Ўлжалар ٩ - Тавба - Тавба......

Аллоҳ дуоингни ижобат қилса, иймонингни зиёда қилади

Аллоҳ дуоингни ижобат қилса, иймонингни зиёда қилади. Ижобатни кечиктирса, сабрингни зиёда қилади. Агар ижобат қилмаса, сен учун яхшироқ нарсани тайёрлаб турган бўлади....

Расулуллоҳ ва аҳли байт

Тоғалари: Абдуяғус ибн Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра (Ислом даврига етиб келмаган)......

Истиғфор дуолари ва уларнинг ўқилиши ва таржималари:

1 - غفرانك Ўқилиши: Ғуфронака Маъноси: Аллоҳим мен Сендан мағфиратингни сўрайман......

Имондан айирма

Аллоҳим Тилимизни Зикрдан, Бошимизни Саждадан, Қалбимизни Сенга бўлган Мухаббатимиздан, Имондан айирма.🤲...

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аллоx, у билан азобни даф этувчи намоз каби бошқа ибодатни билмаймиз»....

Аҳдга вафо қилинг

«Эй Одам фарзанди! Сизларга инъом қилган неъматимни эсланг ва Менга берган аҳдингизга вафо қилинг. Шунда Мен ҳам Ўз аҳдимга вафо қиламан. Мендангина қўрқинглар. Йўлбошловчисиз тўғри йўлга тушиб бўлмаганидек, жаннатга ҳам амалсиз йўл йўқдир. Шунингдек, мол машаққатсиз йиғилмайди. Худди шундай ибодатимга ҳам сабр қилсангизларгина, жаннатга...

Фикр қўшиш