Витр намози

Витр намози
Витр намози


Савол: Витр намози қандай ўқилади ва у неча ракат?
Жавоб: Витр 3 ракат бўлиб, Ҳуфтондан кейин ўқилади, ундан олдин жоиз эмас. Ким витр ўқимоқчи бўлса намозни бошлаш учун такбир айтади, сўнг “Сано” “Тааввуз” “Басмала” “Фотиҳа” ва зам сураларни ўқийди. Сўнгра руку ва икки бор сажда қилади. Кейин иккинчи ракатга туради ва бошқа намозлар каби давом эттиради. Сўнг ўтириб ташаҳҳуд ўқийди ва учинчи ракатга туради. Унда “Фотиҳа” ва зам сура ўқийди ва қироатдан фориғ бўлгач қулоқларига қўлларини кўтариб такбир айтади, сўнг “Қунут” дуосини ўқийди. “Қунут”ни ўқиб бўлгач такбир айтиб руку қилади ва учинчи ракатни бошқа намозлар каби тамомлаб қўяди.
С: Витрнинг ҳар бир ракатида Фотиҳа ва зам сура ўқийдими?
Ж: Ҳа, ҳар ракатда у иккисини ўқийди.

С: Витрда суннатда келган қироат борми?
Ж: Ҳа, биринчи ракатда Фотиҳадан кейин “Аълаа” сурасини, иккинчи ракатда “Кафирун” сурасини, учинчи ракатда эса “Ихлос” сурасини ўқиш суннат ҳисобланади. Баъзи ривоятларда охирги ракатда “Ихлос” сураси билан “Муаввизатайн”ни (Фалақ ва Нос суралари) қироат қилиш ҳам ворид бўлган.

С: Қунутни жаҳрий ўқийдими махфийми?
Ж: Имом бўлсин, иқтидо қилувчи бўлсин ёки якка ўқувчи бўлсин фарқи йўқ - махфий ўқийди.

С: Витр жамоат билан ўқиладими?
Ж: Ҳа, витрни Рамазоннинг ҳар кечасида таровеҳ намозидан кейин жамоат билан ўқиш суннат.

С: Агар витрда имомлик қилса қироатни жаҳрий қиладими?
Ж: Ҳа, имом витрнинг уччала ракатида қироатни жаҳрий қилади.

С: Витрдан бошқа намозда ҳам “Қунут” ўқиладими?
Ж: Витрдан бошқа намозда қунут ўқилмайди. Фақат, мусулмонларга кулфат етганда ўқиш жоиз, бунда (яни витрдан бошқа намозда) рукудан кейин тик турганда қунут ўқилади, имом мусулмонлар фойдасига ва кофирларга қарши дуо қилади.

Энг чиройли ризқ мол - мулк эмас

Биласизми?! Энг яхши, энг чиройли ризқ мол - мулк эмас. Балки... ✨ Хотиржам, қаноатли қалб, ✨ Равшан ақл, соғлом фикр......

Аёллар жамоаси

Абдуллоҳ ибн Умар р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: - “Эй, аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар......

Таҳоратли ҳолда ухлаган киши

1. Таҳоратли ҳолда ухлаган киши кундузи соим (рўзадор), кечаси қоим (намоз ўқиб чиққан) кабидир. Амр ибн Хорисдан (р.а)......

Ҳижрат қилган жойлари

Ҳижрат қилган жойлари: Мадинаи мунаввара (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ҳижратлари пайғамбарликнинг 14-йили, рабиъул аввал ойининг бошида, у зот қамарий ҳисобда роса 53 ёшга тўлганларида / мил. 622 йилнинг сентябр ўрталарида бўлганига барча уламолар иттифоқ қилишган......

Ҳайрат

"Эй Одам фарзанди! Киши ўлимга иймон келтириб, яна кандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. Ҳисоб-китоб бўлишига иймон келтириб, мол-дунё туплаëтганига ажабландим. Охиратга иймон келтириб, нечук роҳатланаётганига ажабландим. Дунё ва унинг заволига ишониб, нечук унга хотиржам бўлаётганига ажабландим. Тилида олим, қалбда жоҳил кишидан ажабландим......

📙Қарздан қутилиш дуоси.

26. Айтгин: «Аллоҳим! Барча подшоҳликнинг эгаси! Хоҳлаган кишингга подшоҳлик берурсан ва хоҳлаган кишингдан подшоҳликни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан.27. Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан...

Дуода нималар сўралади?

Банда қўлини дуога очиб, Аллоҳга илтижо қилар экан, қуйидагиларни сўраши тавсия этилади......

📙Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Савол. «Тавҳид калимаси» қайси? Жавоб. «Тавҳид калимаси», яъни Худонинг ягоналигини айтиладиган муқаддас гап мана бу: «Ла илаҳа иллаллоҳ. Муҳаммадун Расулуллоҳ!»....

Муслима аёл

Муслима аёл – кулбада яшаб, Парвардигорига ибодат қилиб, беш вақт намозни ўқиб, бир ой рўзани тутган аёл дабдабали қасрда, канизаклар ичида ёнбошлаб ётган аёлдан яхшидир......

Истиғфор дуолари ва уларнинг ўқилиши ва таржималари:

1 - غفرانك Ўқилиши: Ғуфронака Маъноси: Аллоҳим мен Сендан мағфиратингни сўрайман......

Фикр қўшиш