Буюк ҳақиқатни англаш

Буюк ҳақиқатни англаш


Инсон эзгу ва ҳақ сўзни яхши кўради, ширин сўзнинг гадоси. Айниқса, бу фоний дунёнинг бебақолигини англаган киши ўзини буюк савол-жавоб кунига тайёрлаб боради. Ўша куни тилига бирор калима келмай, шарманда бўлишидан қўрқади. Ҳар куни нафсини тергайди, гуноҳкорлигини, бандалигини эслаб туради. Аллоҳнинг каломини қалбига муҳрлайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини ўз турмуш тарзи учун дастурул-амал килиб олади.

Ҳозирги куннинг ўқувчиси, Қуръони каримнинг бир неча маъно таржималари ва тафсирларидан, ҳадиси шариф ва унинг шарҳларидан баҳраманд бўлиб келмокда. Ва айнан ана шу мўътабар манбалар ҳар бир инсон ҳаёти учун ниҳоятда муҳимлиги ҳар лаҳзада сезилиб турибди. Ҳар ким бу бебаҳо хазинадаги маънавий жавҳарлар билан умр мазмунини безаш ҳаракатида юрибди. Кимлардир биргина оятнинг Моҳиятини дил-дилдан англаб, ҳеч кандай таруддудга тушмай, покланган ҳолда пешонасини саждага қўйди. Албатта Аллоҳ ҳидоят берган кимсани ҳеч ким адаштира олмайди ва айни чокда Яраттан Зот адаштириб қўйган кимсани ҳеч бир банда ҳидоят йўлига сола олмайди. Ҳидоят ҳам, ризқ ҳам Унинг измида...
Аллохнинг илоҳлигини англаш учун қалбни гафлат уйкусидан уйготиб, бир марта қабр зиёратига бориш кифоядир, эхтимол. Аллохнинг буюк қудратини англаш учун одам умр бўйи китоб ўқиган олим бўлиш шарт эмас. Инсон ўз нафсига назар солиши, кўзгудаги аксига боқиб, шу бир жуфт кўз албатта эртага қабрда қуртларга энг биринчи ем бўладиган аъзо эканини хотирлаши етарлидир. эхтимол. Аллохнинг ҳар нарсага қодирлигини англаш учун йиллаб умрини зое кетказиш шарт эмас. Кўлга кирган зирапча ёки ернинг бир силкиниши, биргина оят маъносига ёки осмон даласида сочилиб ётган юлдузларга акл кўзи билан бир қараш кифоядир, эҳтимол. Нима бўлганда ҳам Аллоҳ ҳидоят насиб қилган ақл эгалари учун бу оламда белги-аломатлар кўп...

Энг асосийси албатта Аллоҳнинг каломи, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари. Шунингдек, мақом эътиборидан бу икки табаррук манба орасидан жой олган ҳадиси қудсийлар ҳам борки, улардан бохабарлик ҳар ким учун фойдалидир. Ушбу раббоний ҳадислар ўқилганда одам ўзини тафтиш қилишга тушади, чуқур ўйга толади. "Эй иймон келтирганлар, нима учун бажармаган нарсаларингизни гапирасизлар? Қанчадан-қанча гапларни гапирдингиз-да, уларнинг хилофини бажарасиз. Канчадан-қанча нарсалардан ман қиласиз-да, ўзингиз ундан тўхтамайсиз. Қанчадан-қанча нарсага буюрасиз-да, ўзингиз уни бажармайсиз". Бу сатрларни бепарво, лоқайд ўқиш мумкинми?

"Эй Одам фарзанди, сўзинг мулойим, амалинг қабиҳ бўлса, унда мунофиқларнинг раисисан".

Илм-маърифатнинг қадр-қиймати жуда муҳим. Олимнинг илмига амал қилиши ундан муҳимроқ. Шу маънода ҳадиси қудсийда айтилади: "Эй Одам фарзанди! Амалсиз илм худди ёмгирсиз чакмокка ва момақалдироққа ўхшайди. Илмсиз амал худди мевасиз дарахтга ўхшайди. Амалсиз олим худди ўқсиз камонга ўхшайди". Ҳар бир олим зоти бу буюк ҳақиқатни англаши лозим эмасми?

Бу дунёда ҳалол билан ҳаромнинг фарқига бормай юрган гафлат бандаларига "Эй Одам фарзанди! Билгин, албатта халол нарса катра-қатра бўлиб келади. Ҳаром нарса эса сел каби келади. Сен бойликка хурсанд бўлма, чунки у абадий эмас", деган хакикат садоси таъсир килмаслиги мумкинми? Хуллас, ушбу қирқта ҳадиси қудсийда жамул-жам бўлган маънолар зукко ва маърифатталаб ўқувчини асло бефарқ қолдирмайди, деб ўйлайман.

Абдулҳай АБДУЛЛАЕВ,
филология фанлари номзоди

Истиғфор айтинг!

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:......

Муҳаббат нималагини биласизми?

Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин азон айтишни тўхтатган «Билолдир». Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин Мадинада яшолмай, уни тарк этган «Билолдир»......

Макка даври уч босқичга бўлинади

1) фатратул ваҳий ва махфий даъват босқичи — қарийб 3 йил давом этган (ҳижратдан аввалги 13-йил, нубувватнинг 1-йили рамазон ойидан бошланиб, ҳижратдан аввалги 10-йил, нубувватнинг 4-йилида тугайди / мил. 610 йил август — 613 йил)......

Жума куни Каҳф сурасини ўқиш

Абу Саид ал Худрийдан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам айтадилар: «Жума кунлари Каҳф сурасини ўқиганнинг икки Жумаси ойдинлашади. (Бу жума билан кейингисининг орасидаги кунлар) (Ҳоким, Байҳақий) Пайғамбар соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар:...

Умринг зиёда бўлгай

«Эй Одам фарзанди! Сабр қилиб, тавозеъли бўл, Ўзим сени баланд қиламан. Менга шукур қил, Ўзим сени сероб қиламан. Менга истиғфор айт, Ўзим гуноҳларингни кечираман. Менга дуо қилсанг, ижобат этаман. Менга тавба қил, қабул этаман. Мендан сўра, ато қиламан. Садақа улаш, ризқингни баракали қилиб қўяман......

Беш нарса беш нарса билан катталашади

🌱🌹Беш нарса беш нарса билан катталашади: 1) Гулхан – ўтин билан; 2) Шубҳа – гумон билан; 3) Қўполлик – ёмон муомала билан;......

Дуо қачон ижобат бўлади?

Буюрганимдек амал қил, қайтарган нарсамдан тўхта, шунда сени ҳеч вафот этмайдиган тириклар жумласидан қиламан. Мен (абадий) тирикман, ҳеч қачон ўлмайман. Агар бирор нарсага «Бўл!» десам, у нарса (пайдо) бўлади......

Мушукчанинг отаси

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли саҳобаларидан бирини “Абу Ҳурайра – мушукчанинг отаси” куняси билан атаганлар......

Бандалик ҳаққи (бурчи)

Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинади___ Аллоҳ Расули (с.а.в.) айтдиларки___ — Бир мусулмоннинг бошқа бир мусулмон биродаридан уч кундан ортиқ гаплашмай кетиши, у билан уч кундан ортиқ араз бўлиши жоиз эмас......

Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги 8 ваъдаси

«Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни алдамчи (шайтон) алдаб қўймасин!» (Фотир, 5)......

Фикр қўшиш