Бу тун севги хакида шер согинч хакида шер

Бу тун сенга етмас йулимдир менинг
Бу тун сенга элтар ёлгиз нажотим.
Минг йилки пиёда кезиб умримни
Сени тушларимдан топдим хаётим.

Яшадим кунглимнинг совук бурчида
На бахор на ёзга килмай илтифот.
Болишни кучаман кузимни юмиб:
Шу тушни курсайдим энди умрбод.

Бедорлик кийнаса ичаман дори
Манзилим сехрли тушлар олами.
Мен уйку каърига кулаб тушаман
Бугзимда кимнингдир аччик алами.

Ярим тун… бедорлик туртади мени
Сунг жахл киламан калбимга саркаш.
Тонгдан то кечгача топмай узимни
Адашиб юраман кунларим чалкаш

Тунларни кутаман йиглагим келар
Тошдай юрагимни эзади хурлик.
Занжирбанд титроклар кувониб кетар
Ахир тушларимда кутмокда хурлик.

Бу тун сенга етмас йулимдир менинг
Бу тун сенга элтар ёлгиз нажотим…

Дилфуза Бону

Фикр қўшиш