Элёр Туйчиев - Онамни кургани бораман

Элёр Туйчиев - Онамни кургани бораман

Элёр Туйчиев - Онамни кургани бораман Текст песни
Бозорга чикибди кулупнай,
Етказди, Худодан айланай.
Илиниб-илиниб олволай –
Онамни кургани бораман.

Ишларим ёълимни тусса хам,
Пойимда тиканлар усса хам,
Бир даста гул олиб булса хам,
Онамни кургани бораман.

Келсам хам иккита нон билан,
Багрига босади жон билан.
Айтади: “келдингми, жон болам?”,
Онамни кургани бораман.

Онам, онам,
Онам, жон онам.
Онам, онам,
Ок булутдек кунгли оппогим онам.

Айтмайин боламнинг гамини,
Билдирмай рузгорим камини,
Учириб юрагим шамини,
Онамни кургани бораман.

Акамнинг яхшисин оширай,
Укамнинг айбини яширай.
Кувнатиб, мехрини тоширай,
Онамни кургани бораман.

Уй талаш, мол талаш килмайин,
Унга куп, менга оз демайин,
Бошини огритиб келмайин,
Онамни кургани бораман.

Эркалай, оймомом узимни,
Кувнатиб турасиз кузимни.
Кулади эшитиб сузимни,
Онамни кургани бораман.

Хаммадан гузалсиз деб атай,
Соддагина кунглини яшнатай.
Кулдириб-кулдириб яйратай,
Онамни кургани бораман.

Ушадир буюгим, давлатим,
Энг гузал фарзим-у суннатим.
Оёгим остида Жаннатим,
Онамни кургани бораман.

Онам, онам,
Онам, жон онам.
Онам, онам,
Ок булутдек кунгли оппогим онам.

Фикр қўшиш