Фаррух Хамраев - Юрагимни ол
Фаррух Хамраев - Юрагимни ол Текст песни
Кўринишинг ёмон эмасди,
Ёлғончиларга ўхшамасди.
Орзуларинг айтиб кўзимга,
Нега оёқ қўйдинг юзимга?
Билар эдинг – меҳрим бор эди,
Сенда ахир кўнглим бор эди.
Нега хато қилдинг, бевафо?
Мани яна айлаб бедаво.
Дунёларга сиғмай севибман,
Синовларга солмай севибман.
Юрагимнинг эгасисан деб,
Муҳаббатим хазон бўлдиму?
Мани қадрим арзон бўлдиму?
Кўринишга баҳо берибман,
Баҳо беришда адашибман.
Юрагимни ол, сенга бераман,
Унга қўшиб ҳатто ҳаётимни бераман.
Кўзларимни ол, сенга бераман,
Балки қаердалигингни билиб тураман.
Қўлларимни ол, сенга бераман,
Балки ўшанда ўзимга қўлим чўзаман.
Оёқларим ол, сенга бераман
Ва ўзимни ҳар куни кўргани бораман. (х2)
Бошим қўйиб хазонларимга,
Санаб чиқдим хатоларимни.
Санаб чиқсам, хатойим иккита,
Фақат кўрдим вафоларимни.
Бири – сени кўриб қолганим,
Яна бири – севиб қолганим.
Қара, иккита буюк хатолар
Мени бугун ёмон жазолар.
Билар эдинг алданганимни,
Бир кўнгилдан ҳайдалганимни.
Дардим айтиб ёрилгунимча,
Осмонларга бақирганимни.
Сан ҳам мани ёмон алдадинг,
Санам, мани ўтга ташладинг.
Севиб нега севилмадимми?
Бу туйғудан қониқмадимми?
Юрагимни ол, сенга бераман,
Унга қўшиб ҳатто ҳаётимни бераман.
Кўзларимни ол, сенга бераман,
Балки қаердалигингни билиб тураман.
Қўлларимни ол, сенга бераман,
Балки ўшанда ўзимга қўлим чўзаман.
Оёқларим ол, сенга бераман
Ва ўзимни ҳар куни кўргани бораман. (х2)