Рустам Махмудов - Севдим сени

Рустам Махмудов - Севдим сени Рустам Махмудов - Севдим сени Текст песни


Сочларинг силаб-силаб, бағримга олсам,
Гўзалим, бахтга тўламан.
Кўзингга қараб-қараб, ўзимни кўрсам,
Дил ёниб, сарҳуш бўламан.

Бевафо санамлар берганда аламлар,
Ўйладим сени қанчалар.

Ойдайин ҳуснингни, севгилим, исмингни
Куйладим нурли кечалар.

Севдим сени,
Гўзал ёрим, севдим сени.
Севдим сени,
Вафодорим, севдим сени.

Эркалаб сени жоним, қўлингни тутсам,
Ўт бўлиб куйиб-ёнаман.
Ёнимда бўлсангда, бир лаҳза кутсам,
Гўё мен ёлғиз қоламан.

Юлдузли кечамсан, лаби гулғунчамсан,
Орзуйим менинг ёнимда.
Тақдирим ишончи, ҳаётим қувончи,
Севгимиз менинг ёдимда.

Севдим сени,
Гўзал ёрим, севдим сени.
Севдим сени,
Вафодорим, севдим сени.

Менинг энди хаёлимда
Сендан ўзга гўзал йўқ,
Сен билан бу ҳаётимда
Тақдиримдан кўнглим тўқ.

Севдим сени,
Гўзал ёрим, севдим сени.
Севдим сени,
Вафодорим, севдим сени. (х2)

Севдим сени…

Лола Ахмедова - Йолгизгинам

Бу не кундир, сизни кориб королмайман? Ойнаб-кулиб йонингизда юролмайман. Тополмасам якинлардан соролмайман, Сизни севиб адашдимми, йолгизгинам? {х2}...

Алишер Файз - Ярашибди

Қошларинг қаро бўлибди, Ўзингга хўб оро бўлибди. Пардоз-андозинг бугун Жудаям бир аъло бўлибди....

Вохид Абдулхаким - Бахтли

(Ким бахтли дунйода? Йор ишкида куйиб-йонганлар бахтли) (х2) Ким бахтли дунйода – севганлар бахтли, Йор ишкида куйиб-йонганлар бахтли. (х2)...

Озодбек Назарбеков - Сенинг дардинг

Агар мен хар кайон бо’лсам, ко’нгил сендан жудо бо’лмас, Агар минг йил наво килсам, сенинг дардинг адо бо’лмас. (х2) Тиларман васлини тинмай, неча йиллар юриб сарсон, (х2) Бориб айтинг, о’шал йорга, жудоликдек бало бо’лмас. (х2)...

Божалар гурухи - Гозал

Еркатойимнинг гозал юзига Хавас килар хаттоки тундаги ой нурлари. Гозалим юриб борган йоллардан Хар кадамида юз очар жаннатнинг гуллари....

Феруза - Сенсиз

Гўзал сенла ҳаётим ҳар сония Сенсиз юрагимда фожиа Сен кетасан чарчадим дея Унут дея...

Махмуд Намозов - Опа-сингил

Шундай гап бор: “қизнинг йўли қилдан нозик”, Иқболинг ҳам пешонангдек бўлсин очиқ. Ногоҳ сенга ёғдирганда тақдир тошин, Қалқон бўлиб қайтарайин, опа-синглим. (х2)...

Насиба Абдуллаева - Глаза

Когда встречаются глаза Слова излишни – что сказать? То что не выразить в словах Любовью светится в глазах....

Дилмурод Султонов - Мусофирлар

Азиз бошинг омонми, деб сафарларда, Онаизор нола қилар саҳарларда, Ризқин излаб, юриб олис томонларда, Ҳар кун ҳижрон заҳрин ютган мусофирлар, Юрт соғинчи жондан ўтган мусофирлар. (х2)...

Шохжахон Омонов - Сочи узун киз

Қалбимнинг эгаси, юрагим сизда, Сочлари узун, гўзал бир қизда. Оппоқ орзулари сочидан узун, Уялади ҳатто қоп-қоронғу тун....

Фикр қўшиш