Инсон хотираси ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар

Инсон хотираси ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар
Инсон хотираси ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар


Хотира одам ҳаётида муҳим вазифани ўтайди. Усиз инсон ўзлигини йўқотади. Бугунги мақоламиз орқали инсон хотираси ҳақида бир қанча қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз!

Олимлар орасида ёш бола “тоза” хотира билан туғилади, деган фикр мавжуд. Илмий изланишлар шуни кўрсатадики, чақалоқ она қорнида йигирма ҳафталик бўлгандан бошлаб унинг ҳотираси шакллана бошлар экан.

Инсон хотираси ҳақиқатдан ҳам мураккаб жараён. У ҳалигача мукаммал ўрганилмаган. Аммо замонавий илм-фан инсон ҳотираси билан боғлиқ кўплаб қизиқарли маълумотлар келтиради.

Маълум бўлишича, касб хотирага таъсир қиларкан. Ҳаммадан кўпроқ хотираси яхшилар- суҳандон, воиз, ўқитувчилар ва олимлар ҳисобланишади. Чунки бу касблар эгалари доимий машқ қилиш, матнларни овоз чиқариб ўқиш сабабидан бу натижага эришар эканлар. Миянинг барча қисмлари ва тўқималари зўриқиб ишлашга мажбурлиги боис олимларнинг хотираси ҳам жуда яхши эслаб қолишга мойил. Ажабланарлиси, асаларичиларнинг ҳам хотираси яхши бўларкан, агар улар асалдан кўп истеъмол қиладиган бўлса. Сабаби, асалда мияни озуқалантирадиган ва хотирани кучайишига сабаб бўладиган микроунсурлар жудаям кўп. шундай қилиб, хотирасини яхшилайман деган одам, доим миясини “шуғуллантириб”, натижаларни асал ейиш билан мустахкамлаб бориши керак.
Аниқланишича, ҳар куни бир хил таом истеъмол қилиш хотира ишини секинлаштиради.

Инсон хотираси то йигирма беш ёшгача ривожланиб боради деган фикр ҳам мавжуд. Хотира эслаб қолиш бўйича чўққига 19-20 ёшларида эришади. Кейин эса, то эллик ёшгача бир хил -ўзгармас давр давом этади. Ундан кейин эса, хотира заифлаша боради.

Инсон хотираси 1-7 терабайтга тенг ахборотни сақлаб тура олиши мумкин экан.
Инсон ҳам, компютер сингари тезкор (қисқа вақтда) ва узоқ вақт давомида сақлаб турувчи (доимий) хотираларга эга экан. Тезкор хотира тўғрисида гапирадиган бўлсак, бунга имтиҳонга тайёрланувчи талабалар ёрқин мисол бўла олади, чунки улар имтиҳондан кейин бор билганларини эсдан чиқариб юборишади. Узоқ сақланувчи хотирага мисол қилиб қарияларнинг хотирасини олиш мумкин, улар хотираси ёмонлигидан шикоят қилишсада, бундан 60-70 йил олдин бўлиб ўтган, болалигидаги воқеаларни ҳикоя қилиб юришади.

Эрталабки ёмон одатлар

Еттита омадли рақам бўлса-да, қуйидаги етти ёмон одат эрталабингизни бузиши, барча режалар ва мумкин бўлган муваффақиятларга таъсир этиши мумкин....

Чжан-Сян ҳақида маълумотлар

Қадим замонлардан буён Шарқ ва Ғарбни, хусусан, Хитой ва Европани ўзаро боғлаб келган, ушбу йўналишдаги савдо карвонлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлган «Буюк ипак йўли» ҳақида кўп эшитганмиз. Аммо мазкур савдо йўлидан қайси вақтдан буён фаол фойдалана бошланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўпчиликни қизиқтирса керак......

Турли хил рангдаги эгизаклар

Бу икки бола бир-бирига ўхшамайди, лекин улар ўртасида ўзига хос муносабатлар ўрнатилди. Кўпчилик дастлаб бу ўғил ва қизларнинг эгизак эканлигига ишонишмайди. Бундай табиат инжиқлиги ҳақиқатан ҳам сеҳрли кўринади......

Узбекистонда Рамазон ойи качондан бошланиши маълум булди (таквим)

Бу йил Узбекистонда Рамазон ойи 6 майдан бошланиши кутилмокда. Ой чикишига караб мазкур сана бир кунга фарк килиши мумкин. Куйида Узбекистон ахолиси учун 2019 йилги Рамазон ойи таквими такдим этилади....

Қизил рангли лаб бўёғи кимларга ярашади?

Одатда қизил тусли лаб бўёғини бачканалик дея ҳисоблашади. Аммо бу фикрни ҳато эканлигини ҳатто жаҳон тенденциялари тасдиқлайди. Бу атрофдагилар эътиборини жалб қилувчи ранг, шу боис бундай ёрқин рангли лаб бўёғи билан нимани мослаб кийиш, нимани эса кийиш мумкин эмаслигини билиб олиш лозим....

БУ НАҚАДАР БУЮК ДИН...

▪️Агар яримта хурмо бизни жаҳаннамдан узоқлаштирса; ▪️"Садақа" Парвардигор ғазабини ўчирса;......

Пхенян шаҳри – тақиқлар пойтахти

Пхенян шаҳри - Шимолий Кореянинг пойтахти бўлиб, ушбу ҳудуд аҳолисининг ҳаёти турли тақиқлар билан қуршалган. Ҳукумат давлатни ҳамда аҳоли вакилларини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишга уриниб келади. Айнан шу сабабли ҳам улар томонидан жорий қилинган қоидалар ўта кулгули ва ғалати туюлади......

Чақалоқлар ҳақида кўпчилик билган ва билмаган қизиқарли маълумотлар

Янги туғилган чақалоқларнинг сезги ва генетик хотираси кўплаб олимларни қизиқтиради. Бугунги мақоламиз орқали чақалоқлар ҳақида қизиқарли бўлган маълумотларни сизларга тақдим этамиз......

"Салт Бае"- Нусрет Гокче аслида ким?

Ижтимоий тармоқлар орқали барчага яхши танилиб улгурган турк ошпази Нусрет Гокче туз сепиш усули билан шов-шувга айланди. Бугунги мақоламиз орқали у ҳақидаги маълумотларни сиз билан бўлишмиқчимиз!......

Кайфиятни кўтарамиз: Энг сара ичакузди латифалар

COVID-19 коронавируси тарқалишини олдини олиш мақсадида биринчи навбатда яхши кайфиятда бўлиш тавсия этилади. Боиси кўтаринки кайфият иммунитетни яхшилайди. Биз энг сара латифалардан бир қанчасини сиз учун жамладик......

Фикр қўшиш