Гуллар ҳақида қизиқарли маълумотлар

Гуллар ҳақида қизиқарли маълумотлар
Гуллар ҳақида қизиқарли маълумотлар


Бугунги мақоламизда дунёнинг гўзаллик тимсоли саналмиш гуллар ҳақида гапириб ўтамиз. Марҳамат улар билан танишинг!

Дунёдаги энг кичик гулнинг диаметри атиги 1 миллиметрга тенг. Сайёрадаги энг катта гул эса тропик ўсимлик - Арнолднинг раффлесиясидир. Унинг диаметри 91 сантиметр, вазни 11 килограммга тенг.

Оқ гуллар мавжуд эмас - аслида улар рангсиз бўлади, яъни ранг пигментлари йўқ ва шунчаки қуёш нурини акс эттиради. Қора пигмент ҳам ранглар дунёсида мавжуд эмас – гул  ранги тўқ қизил ёки тўқ бинафшарангга эга бўлиши мумкин.

Гуллар кечаси ўзининг уруғлари совуқ шудринг билан зарарланишининг олдини олиш учун ёпилади.

Асаларилар ултрабинафша кўриш қобилияти туфайли гулларни нектарли ва нектарсизини ажратиб олишади.

Гулнинг қўнғироқлари гулдаги нектарни ёмғирдан ҳимоя қилиш учун пастга эгилган бўлади.

Австралияда ризантелла орҳидеяси ер юзида эмас ер остида гуллайди. Унинг чангланиши асаларилар томонидан эмас, балки қўнғизлар томонидан амалга оширилади.
Сайёрамиздаги энг қадимги атиргул Германиянинг Хилдсхайм шаҳрини 1000 йилдан буён безатиб туради.

Олимлар инсонларнинг гулга қандай муносабатда бўлишига қараб гулларнинг реакцияси ўзгаришини исботлашган.

Дунёдаги энг қиммат гулни тахминан 5 минг долларга сотиб олиш мумкин. Бу Малайзия тоғларида ўсадиган ва фақат 15 йилда бир гуллайдиган олтин орхидея гулидир.

Ер юзидаги энг баланд гул Индонезиянинг ғурури саналмиш -Аморпҳопҳаллус титанумдир. У  ердан 3 метр баландликда кўтарилади. Унинг ер ости оғирлиги- 50 килограммни ташкил этади ва қалинлиги 5 метрга яқин. Ушбу гигант гул ўзидан туҳумнинг ҳидига ўхшаш ифорни таратади.
Бир неча асрлар давомида лолалар ҳукмрон сулола Усмонлилар империясининг рамзи бўлган.

Эронда лолалар ўз ватани учун жонини фидо қилиб, ҳалок бўлган аскарларнинг рамзи сифатида қабул қилинади.

Пионалар  тўй маросимларини безатадиган гуллар сифатида машҳурликка эришмоқда, чунки улар омад ва бахтли никоҳни англатади.

Илгари, юнонлар пионаларни ўнлаб касалликларни даволашга қодир деб ҳисоблашган, шу боис бу гуллар учун улар ҳар қандай монастир боғидан  жой ажратишган.
Буюк рус ёзувчиси Иван Тургенев наргиз гулини ўзининг энг севимли гули дея атаган.

Хитойда наргиз гули янги йил байрамининг ажралмас қисми бўлиб, келажакдаги бахтнинг гарови ҳисобланади.

Ялтироқ ёноқлардан халос бўлиш ва юзнинг шаклини ўзгартириш учун 8 та машқ

Машғулот ҳақида гап кетганда, биз камдан-кам ҳолларда юзни эслаймиз. Ёноқ, тананинг ҳар қандай бошқа қисми сингари, машқларни бажариш учун жисмоний машқлар керак. Гарчи генетика бизнинг ташқи қиёфамизга сезиларли таъсир кўрсатса ва сиз Анжелина Жолининг ўткир ёноқлари бор-йўқлигини олдиндан аниқласангиз ҳам, юз мушакларини мунтазам равишда машқ...

Оқилами ёки маккор?! Аёллар ҳақида ажойиб статуслар

Ўзини гўзал ҳисоблаган аёл бошқаларни ҳам шунга ишонтира олади. Аёл киши эркак кишини табассуми билан илиннтириб олади, йиғиси билан эса ушлаб қолади....

Ёнғоқ ва бошқа мағизларнинг фойдали ҳусусиятлари

Карантин вақтида уйда ҳамма турли ҳил юмушлар билан банд. Кимдир қизиқарли филмлар томошасига иштиёқманд бўлса яна кимдлардир интернет орқали кўплаб фойдали маълумотлар билан танишиб чиқмоқда. Биз ҳам саломатлик учун фойдали бўлган яна бир мақоламизни сизнинг эътиборингизга ҳавола этдик......

Энг кўп дам олувчи 10 та мамлакат

Қаерда бўлишдан қатъий назар дам олишни барча бирдек ёқтиради. Эҳтимол, ер юзидаги барчани бирлаштира олувчи ҳусусиятлардан бири айнан якшанба умумий дам олиш куни эканлигидир. Аммо шундай интенсивлик билан дам оладиган бир қанча мамлакатлар мавжуд. Биз бошқаларга қараганда кўпроқ дам олувчи 10 та мамлакатни жамладик. Марҳамат, улар билан танишинг....

Турли миллатлардаги гўзалликнинг ажойиб тушунчалари

Ҳар қандай мамлакатда гўзалликнинг маҳсус тимсоллари мавжуд. Ахир, ҳар бир миллатнинг жозибадорлик тушунчалари жуда фарқ қилади. Баъзилар учун жисмоний номукаммаллик жозиба ва латофат саналади. Ишонмайсизми? Бу ерда баъзи ишончли далиллар мавжуд. Марҳамат улар билан танишиб чиқинг!......

БУНИ БАРЧА БИЛИШИ ЛОЗИМ

БУНИ БАРЧА БИЛИШИ ЛОЗИМ Аллоҳ таоло айтади: “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат  қилишлари учунгина  яратдим”  (Зориёт, 56-оят)....

Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотлар

Марокаш қироллиги (Ал-Мамлака ал-Мағрибия) – Афтиканинг шимоли-ғарбида жойлашган давлат. Мамлакатнинг пойтахти Рабат шаҳри саналади....

Аҳоли сони 100 млн кишидан ошиб кетган мамлакатлар

Дунё аҳолисининг ўсиши йилига 1,1 фоизни ташкил этмоқда (83 миллион кишига яқин) дея хабар бермоқда фаcте.ру. Ушбу кўрсаткичи ХВИИИ асрда саноат инқилобидан кейин тез суръатда ўсишни бошлади. Жаҳон аҳолиси 1800 йилдаги миллиарддан етти миллиарддан ортиқ кўрсаткичгача ўсди, 2030 йилга келиб, 8,6 млрд кишига етади. Аҳолиси 100 млн кишидан ортиқ...

Улуғбекнинг ғойиб бўлган кутубхонаси ёҳуд Шарқнинг ечими топилмаган жумбоғи

Кутубхоналар қадимда антик давр маданиятининг бутун илмини ўзида мужассам этган манба ҳисобланган. Уни донишмандлик хазинаси, фикрлар макони дея таърифлашар эди. Қадимда кутубхоналар кўп бўлган, бироқ уларнинг кўпчилиги душманлар томонидан йўқ қилинган, баъзаилари эса шунчалик моҳирлик билан беркитиб қўйилган-ки, ҳали-ҳануз топиб бўлмайди....

Ташриф буюришга арзийдиган энг ғаройиб хоналар

Ер юзида жуда кўп ғаройиб жойлар мавжудки, улардан жуда кўп илиқ таасурот ва илҳомлар билан қайтасиз. Бир қарашда ҳаёлга илиқ масканлар ва ғайриоддий табиат ҳодисалари келади. Бугун биз сиз ташриф буюрган ҳар қандай хонадан фарқ қиладиган 7 ажойиб хонани эътиборингизга тақдим этамиз!...

Фикр қўшиш