Бир лаҳзага тирилтир мани (Ибратли шеър) узбекча шеър

Бир лаҳзага тирилтир мани (Ибратли шеър)


Танам азобда ман минг афсусдаман
Қабрим тор на бўй бор на бордир эни
Ягона ўтинчим сўрайман сендан
Аллоҳ бир лаҳзага тирилтир мени

Умримни совурдим ел шамолларга
Берилдим бемасамар хом ҳаёлларга
Бугун жавобим йўқ кўп саволларга
Роббим бир лаҳзага тирилтир мани

Кўзимни яратдинг лекин кўрмадим
Ҳақ йўлини эшитдим бироқ
Умрим бўйи ухлаб наҳот турмадим
Аллоҳ бир лаҳзага тирилтир мани

Бугун ҳаётимни чироғи сўнди
Қоп қора қарғалар қабримга қўнди
Танамни минг турфа илонлар тилди
Роббим бир лаҳзага тирилтир мани

Оҳ нега қилмадим бир бор ибодат
Наҳотки шунчалар босибман ғафлат
Танам қийналмоқда азобда фақат
Аллоҳ бир лаҳзага тирилтир мени

Тақвони эгнимга қилайин либос
Барча гуноҳлардан бўлайин холос
Ёлвораман Аллоҳ сендан илтимос
Роббим бир лаҳзага тирилтир мани

Танамни кўряпман қоп қора кўмир 
Баданим нимталар қизиган темир
Оҳ афсус қайтсайдим деб фурсат умр
Аллоҳ бир лаҳзага тирилтир мени

Аллоҳ изн бер қабримни ўяй 
Иймон лаззатини қалбимда туяй
Ҳеч йўқ бир бор бошим саждага қўяй
Роббим бир лаҳзага тирилтир мани

Ўлмайдиганлардай юрардим бардам
Дўстларим кўп эди суянчим ҳар дам
Ёрдамим олганлар беринглар ёрдам
Аллоҳ бир лаҳзага тирилтир мани

Ўзимники гапга кирмас қўлларим
Наҳот сароб босиб ўтган йўлларим
Ёрдам бермаяпти топган пулларим
Роббим бир лаҳзага тирилтир мани

Мен юрган йўлдан сиз қайтмагансизлар
Ибодат қил деб сиз айтмагансизлар
Ё сиз буни атайин қилгансизлар
Аллоҳ бир лаҳзага тирилтир мани

Чўкиб бораяпман қўрқувдан тердан
Илон чаён пойлар ҳар ердан 
Бошим кўтармасдим бир лаҳза ердан
Аллоҳ бир лаҳзага тирилтир мани

Кулим очиб дуога

🌹 Ассаламу алайкум! ✨Кулим очиб дуога ✨Тиладим яхши тилак ✨Азизим, биродарим ✨Бу янги кун муборак! Яхши ниятларла бошланган кунингизни, Аллох яхшиликлар билан тулдирсин!...

Ёлғон эмас қиёматнинг дахшатлари

Ёлғон эмас қиёматнинг дахшатлари.. Миллион йилга татигулик  азоблари..  Ўткинчидир бу дунёнинг лаззатлари..  Омонатдир бу УМРНИНГ тиллолари..!...

Оддий Кизлар яхши булади

Сой буйида хаёл сурса хам, Йигласахам кулиб турса хам, Узун куйлак кийиб юрса хам, Оддий Кизлар яхши булади.......

Гул узра кукламнинг шабнами яхши

Гул узра кукламнинг шабнами яхши Бахорда юз очган хар дами яхши Яхшимас кечаги кундан суз очмок Уйнаб кол бу кунинг хар дами яхши...!...

Кўзинг очсанг душман чиқади нуқул

Бу замон дўстни кам орттирмок, маъқул, Аҳли замонадан узоқроқ бўлгил, Суянчиғинг бўлиб кўринган кимса, Кўзинг очсанг душман чиқади нуқул......

Омадинг келса чопиб

Омадинг келса чопиб, Ризкинг чала термагин. Беш, олти сум пул топиб, Отанга дарс бермагин....

Гамлар келиб йиглатса

Гамлар келиб йиглатса чиданг барига Душман келиб кулса кетинг нарига Кумилиб кетманг сиз дунё гамига Хафа булманг хаёт хали олдинда...!...

Бўларди шу кўксимдаги қалб

Ҳой ер ёрил мен кириб кетай, Дунё тўҳта тушиб қоламан. Ҳеч ким билмас бу гуноҳларга Қандай энди жавоб бераман? Мени яҳши дейишганмиди? Биргина шу жасадга қараб. Гар қорадан тўқ ранг бўлганда Бўларди шу кўксимдаги қалб!...

Хаётимзни хам хидоят нури ила мунаввар кил

Аллохим, кузларимизни уйкудан очганинг каби Калбларимизни хам гафлатдан уйгот Дунёни куёш нури ила ёритганинг каби Хаётимзни хам хидоят нури ила мунаввар кил....

Киз фарзанддан нолиманг

Киз булса нима килибди? Билиб куйинг угил эмас, киз фарзанднинг савоби куп, Oллох неъматига шукр, килмасангиз саволи куп!!!...

Фикр қўшиш