Ҳуррем ва султон Сулаймоннинг биз билан замондош бўлган авлодлари

Ҳуррем ва султон Сулаймоннинг биз билан замондош бўлган авлодлари
Ҳуррем ва султон Сулаймоннинг биз билан замондош бўлган авлодлари


Бир пайтлар уч қитъа ҳукмдори бўлган султон Сулаймон ва рафиқаси Ҳуррем султоннинг авлодлари борми? Улар ҳозир қаерда яшайдилар ва нима иш қиладилар?

Султон Сулаймон ва Ҳурремнинг авлодлари бугунги кунда Туркия, Иордания, Сирия, Миср, Ливан, шунингдек Европа ва АҚШ да яшаб келмоқдалар. Усмонийлар империяси тугатилгандан кейин улар 30 йил давомида қувғинликда яшаганлар.
Осман Эртугрул Османўглу ҳукмрон Усмонийлар инпериясининг охирги шаҳзодаси бўлган. Султон оиласини саройдан қувиб чиқарганларида у 12 ёшда эди. У АҚШ ва Австрияда яшаб юрди, 68 йилдан кейингина усмонийларнинг бош қароргоҳига қайтишга муваффақ бўлди.


Осман Эртугрул Османўглу 2009 йилда ватанида вафот этди. Усмонийлар сулоласининг бошқа авлодлари эса бир-бирлари билан мулоқотда яшаб келмоқдалар. Улар “Муҳташам юз йил” сериали ҳақида ўз фикрларини билдирганлар.
Султон Мурод В нинг авлоди бўлмиш Осман Салоҳиддин Османўглу машҳур сериал ҳақида фикр билдирар экан, ундаги кўпгина сюжетлар ҳақиқатдан анча фарқ қилишини билдириб ўтган. “Бу тарихий ҳужжатли филм эмас – сериалдир. Шунинг учун унда томошабинни қизиқтириш учун уйдирмалар қўшилган. Маълумки султон 46 йил ҳукмронлик қилган. Унинг ҳарбий юришларда босиб ўтган масофаси 48 000 км ни ташкил этади. Табиийки султон бунча йўлни кондиционерли мерседес автомобилида эмас, от устида қийин шароитларда босиб ўтишига тўғри келган ва бунга анча-мунча вақт сарфланган. Шундай экан, Сулаймон ўз ҳарамида бунчалик кўп вақтни ўтказа олмас эди”.
Османнинг ўғли шаҳзода Орхан Мурод ҳозир Англияда яшаб келмоқда, у оилали икки нафар ўғлни ўстирмоқда. Орхан инвестиция компаниясининг эгаси. У ҳам сериал ҳақида ўз фикрини билдирди: “Бу филм туфайли юзлаб инсонлар ўз оилаларининг рўзғорини тебратаяптилар. Бизга филм юоқадими-йўқми, бировнинг нонини тортиб олиб қўйишга ҳаққимиз йўқ”.

Усмонийлар сулоласининг маликаларига келсак, улар сериалга холис баҳо бердилар. Томирларида султонлар қони оқишига қарамасдан, улар аёл бўлганликлари учун сериалда акс эттирилган ҳарам ҳаётини завқ билан томоша қилдилар.
Усмонийлар империясининг энг машҳур аёлларидан бири Роксана Кунтер – Абдул-Ҳамид ИИ нинг авлодидир. Роксана Туркияда спорт янгиликларининг бошловчиси сифатида танилган. Филм ижодкорлари Ҳуррем султон ролини ўйнашни дастлаб мана шу аёлга таклиф қилишган эди, аммо у рад жавобини берган. Унинг фикрича, Мерем Узерли бу вазифани аъло даражада бажарган.
Фотима Нозлишоҳ Османўглу султон хоним – охирги усмоний султон Маҳмуд ВИ нинг набирасидир. У Усмонийлар империясининг парчаланишидан аввал дунёга келган. Унинг бобоси Маҳмуд ВИ тахтдан қулатилган кейин, саройни тарк этиб, мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Фотима Нозлишоҳ ўшанда 4 ёшда эди. 1969 йилда у ўз ватанига қайтишга муваффақ бўлди. 2009 йилда султон хоним сулоланинг энг кекса аъзоси, деб эълон қилинди. Фотима Нозлишоҳ 2012 йилда вафот этди, у Усмонийлар империяси маликаси ҳамда Миср маликаси унвонига, унинг ўғли Аббос Ҳилми эса Миср шаҳзодаси унвонига эга эдилар.

Дунё тиллари ҳақида қизиқарли фактлар

Дунёда жуда кўп миллатлар мавжуд ва уларнинг барчаси турли тилларда гапиришади. Бундан ташқари, битта мамлакат ичида ўнлаб ва ҳатто юзлаб турли миллатлиодамлар бор, шунинг учун маҳаллий аҳоли қўшнилари билан алоқа қилиш учун бирданига бир нечта тилларни билиши керак. Тиллар ҳам бир жойда тўхтамайди, жуда тез ривожланади. Ушбу мқоламиз орқали...

Антиқа ғаройиб ва ноодатий машиналарнинг фото суратлари

Автомобил эгаси ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин. Баъзи одамлар бошқалардан ажралиб туриш ёки ўзининг ижтимоий мавқеини таъкидлаш учун қиммат ёки ноёб автомобилларни сотиб олишади. Бошқалар эса эътиборга лойиқ бўлмаган машинани мутлақо ғайриоддий нарсага айлантиришга қодир, улар кўчаларда ўтаётганларнинг кўзига тушланиб, атрофига селфи...

МcДоналдъснинг илк ресторан тармоғи

Бугунги кунда МcДоналдъс ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Ҳўш унинг илк тармоғи қайси эканлиги ҳам барчага ойдинмикан? Қуйидаги мақоламизда айнан шу ҳақида маълумотлар келтириб ўтамиз. Марҳамат, улар билан танишинг!...

Оддий тузнинг ноодатий қўлланилиш усуллари

Ошхонада туздан-да кўпроқ ишлатиладиган маҳсулотни топиш мумкинми? Биз уни баъзида сезмай ҳам қоламиз, борми бор- фойдалангач, унутамиз. Пазандачиликдан ташқари уни яна нималарда ишлатиш мумкин? Аниқланишича, ундан кўпгина нарсаларда фойдаланиш мумкин экан!......

Телеграмда спамдан чикиш учун нима килиш керак - йурикнома

Куп холларда фойдаланувчи спам учун телеграммда «блоклаб» куйилади, бундай вазиятда нима килиш кераклигини эса асло билмайди. Агар сиз хар куни унлаб фойдаланувчиларнинг тинчини бузадиган киши булмасангиз, телеграм администраторлари сизга албатта бу муаммони хал килишда ёрдам беради....

Алберт Эйнштейн ҳақида қизиқарли маълумотлар

Энг таниқли физик Алберт Эйнштейн оддий одам бўлмаган. Олимнинг асосий иштиёқи нимада эди, шахсий ҳаётида қандай воқеалар юз берди, нега у президент бўлмади, олимнинг кўзлари ва мияси ҳозир қаерда? Шу каби саволларнинг жавоби қуйидаги мақоламизда келтирилган. Марҳамат, улар билан танишинг!...

Дунёдаги энг баланд 5 та кўприк

Дунёдаги барча кўприклар имкониятлари ва белгиланган жойига қараб бир нечта тоифаларга бўлинади. Бироқ, барча тоифалар орасида энг баланд ва энг узун кўприклар ҳам бор....

ДУСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАККИ.

ДУСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАККИ. 1. Янглишса кечиради; 2. Куз ёшига рахм килади, 3. Сирини яширади. 4. Узрини кабул килади....

Кайфиятни кўтарамиз: Энг сара ичакузди латифалар

COVID-19 коронавируси тарқалишини олдини олиш мақсадида биринчи навбатда яхши кайфиятда бўлиш тавсия этилади. Боиси кўтаринки кайфият иммунитетни яхшилайди. Биз энг сара латифалардан бир қанчасини сиз учун жамладик......

Рўзғорда асқотувчи 7 тавсия

Ҳар бир аёлнинг уй тозалиги борасида ўз сир асрорлари бор. Аммо бундай “маҳорат”га эга эмаслар ҳам бор. Қуйидаги тавсияларимиз сизга уй саришталигида қўл келишига аминмиз....

Фикр қўшиш