Қўлда кир ювишнинг афзалликлари

Қўлда кир ювишнинг афзалликлари
Қўлда кир ювишнинг афзалликлари


Кир ювиш машиналари ихтиро қилингач, қўлда кир ювишнинг аҳамияти сусайгандек бўлди. Аммо барча юмушларингизни техника “қўл”ига топшириш ҳам ярамайди.

Қўлда кир ювиш бир қанча афзалликларга эга. Одатда, уй бекалари қимматбаҳо ва нозик матодан ишланган либосларни кир ювиш машинасига ишонмай енг шимариб ишга киришадилар. Кирни қолда ювиш буюмларингизга зиён етказмай тозалаш имконини беради.

Қўлда кир ювиш оғир меҳнат талаб қилса-да, айрим ҳолларда сиз истагандек натижа бермай ранжитади. Унутманг: кир либос ва буюмлар қанча кўп вақт қолдирилса, уни тозалаш шунча қийинлашади. Бундан ташқари тўпланган кирга ноҳуш ҳид ўрнашиб қолади.
Ишга киришишдан аввал кирларни ранг ва мато турига кўра саралаб олинг: оқ либосларни рангли матолардан, сунъий газламаларни табиийларидан ажратиб олиш лозим. Бундан ташқари, саралаш чоғида уларнинг уларнинг қай даражада кир бўлганлигини ҳам ҳисобга олинг. Кирларни сувга солишдан аввал чўнтакларни текшириш ёддан чиқмасин.


Одатда, кир ювиш ивитиб қўйишдан бошланади. Эътибор беринг, фақатгина ўз ҳолатини ўзгартирмайдиган буюмларни ивитиш мумкин. Рангли буюмларни оқ либосдан алоҳида ивитилади. Кир буюмлар илиқ сувда кир ювиш кукунини сепиб бир неча соат қолдирилади. Энг кир бўладиган соҳалар (ёқа, манжет ва ҳоказо)ни олдиндан совунлаб қўйиш мумкин. Сув кирдан ўн баробар кўп бўлиши лозим.
Қоидага кўра, аввало, енгил кир бўлган, сўнгра ўртача, оҳирида энг кир либослар ювилади. Юпқа буюмларга зиён етказишни истамасангиз уларни қўлда ювишингиз талаб этилади.
Ранги чиқадиган матоларни қандай тозалаш керак?
Бундай буюмларни тозалашда кир ювиш кукуни эритмасидан фойдаланиш даркор (4 литр илиқ сув учун 2 ошқошиқ кир ювиш кукуни ва 3 ошқошиқ цирка).

Буюмни ушбу эритмага солиб, бир неч бор (айлантирмасдан) сиқинг, илиқ сувда чайиб тоза матога ўранг.
Ўта кир ва ранги чиқадиган буюмларни тозалаш учун уларни олдиндан ош тузи эритмасида ивитиб қўйиш лозим (бир челак сув учун 1 ошқошиқ туз).

Тозаланган либосни сув тўлиқ тоза бўлгунига қадар чайиш лозим. Рангли либосларни чайишда бир челак сувга 3-5 ошқошиқ цирка солиб юбориш мумкин. Цирка либоснинг рангини очиб, унга ялтироқ тус беради.
Турли матолардан тайёрланган маҳсулотларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Жундан тўқилган буюмларни совунли илиқ сувда ички томонидан тозаланади, чайишда бироз глисерин ва бир неча томчи новшадил спирти қўшилган сувдан фойдаланилади. Жундан ишланган буюмлар чайиб бўлингач яхшилаб сиқилади, бироқ уларни айлантириб бураш мумкин эмас. Бундай буюмлар текис юза устига тўшалиб, устига пахмоқ сочиқ ёйилганча қуритилади.
Трикотаж матоларини илиқ совунли сув ёки кир ювиш кукунидан фойдаланган ҳолда ювиб, аввал илиқ, сўнг совуқ сувда чайинг. Чайиш жараёнида енгил сиқиб, намликни тортиб олиши учун юмшоқ матога ўраб қўйинг.

Сунъий матодан тайёрланган либослар (нейлон, капрон ва ҳоказо) совунли илиқ сувга бир неча марта ботириб олинади. Буюм аввал илиқ, сўнг совуқ сувда чайилади. Уни ярим соат олдин кир ювиш эритмасига ботириб қўйганча ўша сувнинг ўзида совунсиз ювиш мумкин. Кир бўлган қисмлар чўтка ёрдамида тозаланади.

Болливуднинг энг машҳур бешта жуфтлиги

Болливуд инсонларга кўпинча реал ҳаётда содир бўлмайдиган воқеаларни тақдим этади. Гўзал муҳаббат тарихлари ушбу киноиндустрияни машҳур қилди. Томошабинлар қаҳрамонларни чин қалблари билан севиб қолдилар. Барча замонлардаги Болливуднинг мафтункор жуфтликларига бир назар ташлаб кўрайликчи!...

Ислом Каримов ҳақида маълумот

Ислом Каримов Ўзбекистоннинг замонавий тарихидаги энг машҳур шахсдир. У мустақил Ўзбекистон давлатининг биринчи Президенти бўлиб, мамлакат ривожига салмоқли ҳисса қўшган. 1938 йил 30 январда оддий деҳқонлар оиласида туғилган Каримов ижтимоий юксалишнинг узоқ йўлини босиб ўтди ва Ўзбекистон тарихига улкан ҳисса қўшди......

Футбол ўйинининг туғилган кун санаси ва қоидалари тарихи ҳақида

Маълум бўлишича, дунёдаги энг машҳур ўйин – футбол ўзининг туғилган кунига эга. У 26 октябрда нишонланади. Сана, албатта, шартли, ҳеч ким аниқ айтолмайди. Хўш, рақиб дарвозасига зарба беришга уриниб, юмалоқ коптокни тепиб, мусобақани ташкил қилиш ғояси ким томонидан биринчи бўлиб пайдо бўлган?...

БУНИ БАРЧА БИЛИШИ ЛОЗИМ

БУНИ БАРЧА БИЛИШИ ЛОЗИМ Аллоҳ таоло айтади: “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат  қилишлари учунгина  яратдим”  (Зориёт, 56-оят)....

Хоналар учун парда танлашдаги кичик қоидалар

Ётоқхона, ошхона, меҳмонхонадаги пардалар услубини ўзгартириш ҳақида тез-тез ўйлаб қоласизми? Бу барчамиз учун интерернинг оддийгина бир буюми, аммо айнан у уйингиз дизайнини ўзгартириб юбориши мумкин. Пардалар салонига йўл олишдан аввал маслаҳатларимиз билан танишиб чиқинг......

Ўғил бола тарбиядаги нозик жиҳатлар

Фарзанд тарбияси нозик масала, ўғил боланинг тарбияси эса икки баробар кўпроқ меҳнат ва эътиборни талаб этади. Чунки эркак киши оила бошлиғи, ҳар қандай шароитда ҳамма оғирликни ўз бўйнига олиши ва муаммони ҳал қилиш йўлларини билиши лозим. Қуйида ушбу мавзуга оид баъзи маслаҳатлар берилади....

Балкон интерери учун ажойиб ғоялар

Кўп қаватли уйлардаги ҳар бир балкон- ўзига ҳос омбор вазифасини бажаради. Бу ерда кўпчилик керакциз буюмларни сақлайди. Ҳамма бу нарсалар қачонлардир керак бўлиб қолади деган фикрда, албатта. Баъзи уй бекалари балкон қанчалар фойдали жойга айланиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилишолмайди....

Матолардаги турли доғларни оқартиришнинг самарали усуллари

Кийимдаги ҳар қандай доғни оқартириш воситалари ёрдамида кетказса бўлади. Бунинг учун либос матосига доғга қарши гел ёки аралашма билан ишлов берилиб, кир ювиш машинасига солинса кифоя. Аммо бунинг имкони бўлмаганида нима қилинади? Айтайлик, уйда чироқ йўқ ёки вақтингиз тиғизлигидан кир ювишга улгуролмаяпсиз. Қуйида сизга шошилганда асқотадиган...

14 та фактлар Жирафалар ҳақида кам маълум бўлган сиз билган ва билмаган

Бугунги мақоламиз орқали узунбўйинли жониворлар ҳақида кўпчилик эшитмаган ғаройиб фактларни келтириб ўтамиз....

Аҳоли сони 100 млн кишидан ошиб кетган мамлакатлар

Дунё аҳолисининг ўсиши йилига 1,1 фоизни ташкил этмоқда (83 миллион кишига яқин) дея хабар бермоқда фаcте.ру. Ушбу кўрсаткичи ХВИИИ асрда саноат инқилобидан кейин тез суръатда ўсишни бошлади. Жаҳон аҳолиси 1800 йилдаги миллиарддан етти миллиарддан ортиқ кўрсаткичгача ўсди, 2030 йилга келиб, 8,6 млрд кишига етади. Аҳолиси 100 млн кишидан ортиқ...

Фикр қўшиш