Эркаклар кийимларини тоғри дазмоллашдаги кичик қоидалар

Эркаклар кийимларини тоғри дазмоллашдаги кичик қоидалар
Эркаклар кийимларини тоғри дазмоллашдаги кичик қоидалар


Кийимни дазмоллаш осон деб ўйласангиз, билингки, ҳамма ҳам бунинг уддасидан чиқавермайди. Қуйида дазмол қилиш чоғида керакли бўлган қоидалар билан таништирамиз.

Ёқали кўйлак
Ювилиши. Биламизки, классик услубдаги кўйлаклар алоҳида ювилади. Бунда кўйлак ёқаси ва енгларини чотка билан ишқалаб тозалаш керак. Борди-ю кўйлак ишқалаб ювилса, ёқа ва енг матоси букилиб кўринишини йўқотади. Ювилган кўйлак илгакка илинган ҳолатда қуритилиши керак.

Дазмоллаш.

Кўйлакни тўлиқ қуримасидан дазмоллаган маъқул. Ёқасини аввал ташқи тарафдан дазмоллаш керак. Сўнг ичкари томони дазмолланади. Кўйлак ёқаси букланиб чизиғи бўйлаб дазмолланмайди.

Кўйлакнинг енги узун бўлса, аввал манжетини дазмоллаш керак. Ҳудди ёқасини дазмоллагандек аввал ташқарисидан сўнг ичкарисидан дазмолланади. Тугма тикилган қисми кўйлак кийилгандек кўринишга келтирилиб, устидан енгил дазмолланади.
Олд қисмини. Ўнг тарафининг пастки қисмидан бошлаб юқорига қарата дазмолланг. Бунда матонинг қалин ёки юпқалигига кўра ташқари ва ичкарисидан дазмол босилади. Тугмали жойининг орасига кўпроқ аҳамият қаратинг. Сўнг чап тарафини ҳам пасдан юқорига қараб дазмолланг.


Орқа қисми. Кўйлак орқа қисми кенг бичимда бўлгани боис дазмоллаш учун қулай. Бунда ишни чап тарафдаги чок туширилган қисмидан ўнг тараф бўйлаб ҳаракатлантирилади. Дазмол ҳаракатини кўйлак қисмлари бирлаштирилган чоклар усти бўйлаб юргизинг.
Классик услубдаги шим
Ювилиши. Классик услубдаги шимни ивитиб ювиш тавсия этилмайди. Бунда матонинг асл кўринишига зарар етиб, ўз шаклини йўқотиши мумкин. Чизиқ туширилган шимларни намланган чўтка ёрдамида тозалаган маъқул. Матосининг қалин ёки юпқалигига аҳамият беринг. Чунки юпқа матода сув доғлари сақланиб қолади. Шу боис уни орқа тарафдан тозалаш лозим.

Шимни қуритиш учун илгичдан фойдаланинг. Шимнинг чизиғини текислаб илгичга илинг-да, қуритинг. Матосини очиб кир осадиган арқонга ёйманг.
Дазмоллаш

Классик услубдаги шимларга ўта эҳтиёткорлик билан дазмол босиш керак. Айниқса юпқа матолисини аввал ички тарафдан дазмоллаб, сўнг паст босимда усти дазмолланади.

- Шим чизигини тўғирлаб, дазмол столига узунасига қўйинг;

- Агар тизза қисмида матодан букламлар бўлса, дастлаб ўша қисмига дазмол босинг.

- Дазмолни шимнинг пастки қисмидан бошлаб, юқорига қарата юргизинг. Аввал бир тарафининг уст қисмини дазмоллаб,сўнг букланган иккинчи тарафини дазмолланг. Шу тартибда шимни бошқа тарафга ўгириб ишни бажаринг.

- Ўртасидаги чизиғи текис чиқиши учун орқа тарафдан билинтирмай совун билан чизиқ чизиш мумкин. Чизилган чизиқ билан аввал тескари тарафдан, сўнг олд томонидан дазмолланади. Дазмолланган шим ўз кўринишини йўқотмаслиги учун илгичга осинг.
Мавсумий костюмлар
Тозалаш. Илиқ сувга чоткани намлаб, костюм матосининг устки қисмидан юргизилади. Агар бирор ерида доғ бўлса, юмшоқ рангсиз матони илиқ сувда намлаб, доғ қисми артилади.

Нам шўткада тозалаганингиздан сўнг, албатта, илгакка илиб очиқ жойда қуритинг. Тозалагач, дархол кийим жавонига қўйсангиз, матоси яхши қуримай нам ҳиди ўрнашиб қолади.
Дазмоллаш. Костюм матоси юпқа бўлса, уни аввал ички тарафдан дазмолланг. Қалин матоли костюмлар эса осилган ҳолатда тозалаб қуритилади.

Шунингдек:

-костюмни ўрта босимда орқа қисмнинг ички тарафини дазмоллашдан бошланг. Асосий эътибор костюмнинг пастки соҳасига қаратилади.

-олд қисмини дазмоллашда ҳам юқоридаги усулдан фойдаланиш мумкин. Бунда олди қисмининг ёқаси билан туташган соҳасига диққат қилинг. Айнан мана шу қисмида матодан майда бурмалар ҳосил бўлади.

Енгларини дазмоллаш учун маҳсус тиргакни енгичига жойлаб сўнг дазмол босинг. Шунда матога чизиқ тушурмай текис дазмолланади.
Бўйинбоғ

Тозалаш. Бўйинбоғ матосида доғ қолишини ҳисобгаолиб, сувда ювиш тавсия этилмайди. Яхшиси бўйинбоғнинг доғ текканқисминигина намланган  мато билан артибқуритиш керак.

Дазмоллаш:

- Агар галстук матоси ғижимланган бўлса, боғлам қисмини ичкарига қаратиб ўранг ва йиғилган думалоқ ўрам шаклига келтиринг. Шу кўринишда 15-20 дақиқа қолдиринг.

- Галстукни дазмоллашдан аввал тагига қаттиқроқ қоғозни қўйиб, устига намланган докани ёпинг ва дазмоллашни бошлашингиз мумкин.
Джинси шимлар
Тозалаш: жинси матосининг ҳам турли кўринишлари мавжуд. Баъзиларининг ранги чиқади, баъзиларига эса сувнинг таъсири билинмайди. Жинси матосидан ишланган шимларни ювишда алоҳида идишга сув тўлдириб, илиқ сувда ивитилади. Кимдир сувга озроқ туз солиб ранги чиқишидан ҳимояланса, яна кимлардир фақатгина чўтка ёрдамида ишқалайди.

Шимни қуритиш учун шаклига таъсир этмайдиган кўринишда илинишига аҳамият беринг.
Дазмоллаш. Жинси матосини дазмоллашда шимнинг тескарисини ўгиринг.

Дазмол столига шимнинг бир тарафини текис ёйиб чокларини тўғирланг. Дазмолни шимнинг пастки қисмидан бошлаб, юқорига қарата юргизинг. Агар тизза қисмида матонинг тортилиши ёки кенгайиши бўлса, ўша қимига кўпроқ дазмол ишлатинг.

Иккала тарафини дазмоллагач, чўнтакларини ички тарафидан текисланг. Энди шимнинг ўнгини ўғириб, устидан аввалги ҳаракатларингизни такрорланг.

Джинси матоси дағал бўлгани билан дазмол ҳароратида куйиб, ранги ўзгариши мумкин. Шу боис ҳароратни ўртача бўлишига эътибор қаратинг.

Футбол ўйинининг туғилган кун санаси ва қоидалари тарихи ҳақида

Маълум бўлишича, дунёдаги энг машҳур ўйин – футбол ўзининг туғилган кунига эга. У 26 октябрда нишонланади. Сана, албатта, шартли, ҳеч ким аниқ айтолмайди. Хўш, рақиб дарвозасига зарба беришга уриниб, юмалоқ коптокни тепиб, мусобақани ташкил қилиш ғояси ким томонидан биринчи бўлиб пайдо бўлган?...

УСПИРИНЛИК ЁЛГОНИ.

УСПИРИНЛИК ЁЛГОНИ. Хозирда 14 ёшдан 20 ёшгача булган ёшларни &куот; усмирлар&куот; дейилади. Усмирлик бу гарбга оид термин булиб ёшларнинг бебошлигини хаспушлаш максадида уйлаб топилган. Исломда еса буюкликка еришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига бокинг, улар нелар килишмаган:...

Тўғноғич қандай пайдо бўлган?

Аёллар гардеробининг ажралмас қисми бўлган ва турли либосларни безаш учун ҳизмат қилувчи тўғноғичларнинг қандай пайдо бўлгани сиз учун қизиқми? Ундай бўлса, ушбу мақоламиз билан танишиб чиқинг!...

Закот беришга қодир инсонлар

Закот беришга қодир инсонлар закот ва садақотларини энг аввало ушбу кўрсатилган кишиларга беришдан бошлашлари керак. Улардан «диллари ошно қилинувчилар» мансух  этилган. Яъни, Ислом аввалида закот ва вожиб садақаларни кофирларга ҳам берилар эди, бу билан уларнинг дилларини Исломга мойил қилиш мақсад қилинар эди. Кейинроқ, Ислом ривож топгандан...

Ўғил бола тарбиядаги нозик жиҳатлар

Фарзанд тарбияси нозик масала, ўғил боланинг тарбияси эса икки баробар кўпроқ меҳнат ва эътиборни талаб этади. Чунки эркак киши оила бошлиғи, ҳар қандай шароитда ҳамма оғирликни ўз бўйнига олиши ва муаммони ҳал қилиш йўлларини билиши лозим. Қуйида ушбу мавзуга оид баъзи маслаҳатлар берилади....

Матолардаги турли доғларни оқартиришнинг самарали усуллари

Кийимдаги ҳар қандай доғни оқартириш воситалари ёрдамида кетказса бўлади. Бунинг учун либос матосига доғга қарши гел ёки аралашма билан ишлов берилиб, кир ювиш машинасига солинса кифоя. Аммо бунинг имкони бўлмаганида нима қилинади? Айтайлик, уйда чироқ йўқ ёки вақтингиз тиғизлигидан кир ювишга улгуролмаяпсиз. Қуйида сизга шошилганда асқотадиган...

Ёнғоқ ва бошқа мағизларнинг фойдали ҳусусиятлари

Карантин вақтида уйда ҳамма турли ҳил юмушлар билан банд. Кимдир қизиқарли филмлар томошасига иштиёқманд бўлса яна кимдлардир интернет орқали кўплаб фойдали маълумотлар билан танишиб чиқмоқда. Биз ҳам саломатлик учун фойдали бўлган яна бир мақоламизни сизнинг эътиборингизга ҳавола этдик......

Дунёдаги энг қиммат брендларнинг рейтинги эълон қилинди

Интернет тармоқларда дунёдаги энг қиммат ва нуфузли глобал брендларнинг рейтингини эълон қилди...

Дунёдаги энг таниқли брендлар ўрин эгаллаган логотипидан 10 та макон

Ушбу мақолада биз сизга қайси жойлар таниқли брендларни илҳомлантирганлигини кўрсатамиз....

Татиб кўришга арзийдиган дунёдаги энг мазали пишлоқлар

Пишлоқ бутун дунё бўйлаб кўплаб одамларнинг фикрларини забт етишга улгурди. Таом биланми ёки алоҳида бўлсин, пишлоқ - бу инсон қўли билан ихтиро қилган ажойиб егулик эканлигини тан олмай иложимиз йўқ! Қуйида энг тотли пишлоқларнинг 10 талигини келтириб ўтганмиз. Марҳамат, улар билан танишинг!...

Фикр қўшиш