Индра Нуйининг муваффақият сирлари ҳақида

Индра Нуйининг муваффақият сирлари ҳақида
Индра Нуйининг муваффақият сирлари ҳақида


Бугунги кунда Индра Нуйи исми кўпчилик учун нотаниш бўлиши мумкин, аммо ПепсиCо компаниясини ҳамма жуда яхши танийди. Аслида ушбу аёл исми ва компания номи неча йиллардан буён фақатгина биргаликда қўлланиб келинади.

Индира Нуйи кўп йиллардан бери компаниянинг президенти ва иқтисодий директори лавозимида фаолият юритади. Биласизки, Америка жамиятида аёл кишининг бизнесда мувафаққиятларга эришиши камёб ҳолат. Аммо патриархал ҳинд оиласида туғилган ва шундай катта омадни қўлга киритган Индира Нуйи қисмати ушбу фикрни рад этади.
Индра Нуйи ўз фамилиясини турмушга чиққанидан сўнг қўлга киритган. 1955 йилда туғилган қизалоқнинг асл исми эса Индира Кришнамурти эди. У Ҳиндистоннинг Ченнай ҳудудида олам юзини кўрди. Қизалоқнинг отаси судя, онаси эса оддий уй бекаси бўлган. Улар қизлари ва ўғилларининг тарбиясига маъсулият билан ёндашдилар. Индира опаси Чандрика билан онасига ҳўжалик ишларида ёрдам беришар, онаси эса уларга турли мантиқий саволлар бериб чарчамас эди. Бу йиллар давомида қизалоқларда билим ва санъатга нисбатан меҳр пайдо бўлади. Бугунги кунда машҳур тадбиркорга айланган Индира Нуйи ўзининг болалик йилларида мактаб рок гуруҳида иштирок этгани ҳақида асло унутмйди. У ҳозир ҳам ана шу даврларни эслаб, рок услубида куйлаб туради ва рақсга ҳам тушади. Айтишларича, у бир сафар компания учун бир неча элекрто гитара сотиб олиб ҳамкасблари билан концерт ҳам уюштирган экан.

Қиз мактабни тамомлаб, ҳиндистон Калкутта институтининг менежмент йўналишида таҳсил олди. Ўқишдан сўнг эса унинг иш фаолияти бошланди, расмий равишда ишга жойлашишидан аввал реклама майдонларида талабалар газетасини сотиб юрди. Кейин эса Меттер Беардселл текстил компаниясида менеджер сифатида ишга қабул қилинди. Унинг энг катта иш тажрибаси эса Жоҳнсон&Жоҳнсон компаниясидаги фаолияти орқали келди. Бир куни қиз АҚШдаги Елс менеджмент мактаби ҳақидаги рекламани кўриб қолди ва АҚШ стандартлари бўйича тахсил олиш унинг навбатдаги орзусига айланди. Индра кириш имтиҳонларидан ўтди, унинг оиласи эса қизларининг қарорларини қўллаб-қувватлаш билан бирга кетиши учун пул ҳам жамлаб беришди. Ҳинд урф-одатларига кўра бундан кейин қизнинг қачон турмушга чиқиши номаълум эди. Аммо орадан кўп ўтмай у Индра билан бирга ҳаёт қуриш учун Ҳеwлетт-Паcкард компаниясидаги ишидан воз кечган Раджу Нуйига турмушга чиқди.
АҚШга келгач, қиз ҳаддан ортиқ тежамкор эканини намойиш қилди. У ўқиш билан бирга кечки сменада администратор сифатида ҳам фаолият олиб борар, бу унинг суҳбатларга тузукроқ кийим кийиб бориши учун керак эди. Пули 50 доллар бўлгач, Индра либос танлашга борди, аммо Европа либослари қизга жуда ноодатий туюлди. Сабаби, қиз бу борада ҳеч нарсани тушунмасди. Шу боис у илк суҳбатга мутлақо номутаносиб кийим ва сариқ рангли этикда кириб келди. Ўз ташқи кўринишидан уялган қиз саволларга ҳамалмойи-жалмойи қилиб жавоб берди ва суҳбатдан ўтолмади. Ўз ҳикоясини университетдаги ўқитувчиларнинг бирига ҳикоя қилиб бераркан, аёл унга европаликларга ўхшаш учун эмас, ўзлигича қолиш учун ҳаракат қилиши кераклигини айтди. Шу сабабли иккинчи суҳбатга у ҳинд сарисида борди ва ушбу синовдан муваффақиятли ўтди.
Индира ишлаш давомида жуда кўп жойларда тажриба орттирди ва бир вақтнинг ўзида Генерал Электриc ҳамда ПепсиCо компанияларидан таклиф олди. Қиз иккинчи вариантда тўхтади ва унинг стратегик ривожланиши билан шуғуллана кетди.

Компаниядаги иш давомида Индра кўплаб қийинчиликларга ҳам дуч келди. Айнан у компаниясини саломатлик учун учун зарар бўлган пепси кола ва чипслар ҳисобига ушлаб туриши мумкин эмаслигини айта олди. Унинг ҳаққоний фикрини тан олишди, аммо 2008 йилда АҚШ бўйлаб ярим аср давомида илк бор ичимликлар сотуви кўрсаткичлари тушиб кетди. Кейинчалик компания Нуйининг сўзини инобатга олиб, Тропиcана ичимликларини ишлаб чиқариш жараёнини ҳам сотиб олди. Индра бу борада инсонлар Пепсини соат 10:00 дан кейин ичишлари, унгача эса улар шарбатлар билан тетиклашиб олишлари кераклигини айтган эди.
Индра Нуйининг айтишича, унинг муваффақият сири ўз ишига бўлган муҳаббатида. Бу унга тинчлантирувчи роҳат бахш этади, индра Нуйи сайёрамизнинг энг обрўли тадбиркор аёлларидан саналади. У шахсий бизнес билан оилавий бахтни бир нуқтада бирлаштира олган инсондир. Айтишларича, у ҳаддан ташқари романтик шахс, у билан суҳбатлаша туриб, турли романтик ва кутилмаган воқеаларни тинглашга тайёр туриш лозим.

Бундан ташқари, Нуйи хоним учун юлдузлик касали мутлақо бегона. Суҳбатларнинг бирида у газли ичимликни диван устига тўкиб юборади ва уни артиш учун салфеткани шахсан ўзи туриб олиб келади.
Индра Нуйининг спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб келиши ҳам рост. Уни Ню ёркдаги ҳайрия марафонларидан бирида иштирок этишга ҳам таклиф қилганлар. У бейсбол командалари ўйинларини мунтазам равишда кузатиб келади ва спортга бўлган қизиқишини ҳеч кимдан яширмайди.

Индра ҳонимнинг сиёсатга бўлган қизиқиши ҳақида ҳам турли гап-сўзлар мавжуд. Кунларнинг бирида у Жон Керрининг фонди томонидан қўллаб-қувватланган ва 27 минг доллар пул тикилган кичик сайловда ҳам қатнашган.
Керри сайловларда ғолиб чиқа олмаган бўлса-да, экспертлар Индра ҳонимдан ажойиб сиёсатчи чиқиши мумкинлигини таъкидлаганлар. Кўпчилик эса аёлнинг давлат амалдори лавозимидан иш бошлашини тахмин қилади. Ушбу миш-мишларни Нуйининг ўзи ҳам тасдиқлаган ҳолда Вашингтонда 4-5 соат бепул ишлаш нияти борлиги ҳақида айтиб ўтган.

Буюклар буюк бўлиб туғилмайдилар. Кучли матонат, сабр-бардош тушунчалари уларни аста секин буюклик томон етаклаб боради. Юқорида келтирганларимиз ҳам айнан шундай ҳодисаларнинг бири эди. Агар ҳар бир инсоннинг қўлидан буюк бўлиш келмаганида оддийгина ҳинд оиласида туғилган қизалоқ кун келиб дунё тан олган компаниянинг бирида раҳбарлик курсисига ўтирмаган бўларди.

Ўрик ва унинг фойдали жиҳатлари

Ўрикнинг янги узилган, қуритилган, ишлов берилган кўринишларида ишлатиш инсоннинг умумий ҳолатига ўз ижобий аксини кўрсатади. Айниқса, юрак-қон томир касалликлари, ошқозон ичак таракти ва ортиқча вазндан азият чекувчи инсонлар ўрикка жиддий эътибор қаратишлари тавсия этилади....

Рамазон таквими - (2022) сахарлик, огиз ёпиш ва Ифторлик огиз очиш дуоси

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афтарту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн....

2020 йилга Рамазонда оғиз ёпиш ва очиш вақтлари

2020 йил 24 апрелдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари ҳам дунёнинг бошқа мамлакатларидаги мусулмонлар сингари Исломнинг тўртинчи аркони бўлмиш рўза ибодатини адо эта бошлайди. 2020 йил учун Тошкент вақти бўйича Рамазон тақвимини ҳамда Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) ва Ифторлик (оғиз очиш) дуоларини ҳам тақдим этади......

Иссик кунларда кайси косметика воситаси хавфли саналади?

Юз териси об- ҳаво ўзгаришларига ниҳоятда таъсирчан. Айниқса ёз фаслида қуруқ ҳаво ва шамол тери ёғланиши ёки қуруқлашишига олиб келиши мумкин. Бундай муаммоларни бартараф этишда косметик воситалардан фойдаланиш мумкин. Аммо жазирамада пардоз қилишнинг ўз қоидалари мавжуд....

Кичик бўлган ювиниш хонаси учун 11 ажойиб ғоя

Ҳатто энг кичик бўлган ҳаммомни ҳам шинам ва қулай ювиниш хонасига айлантириш мумкин. Сиздан талаб этиладиган нарса интерер дизайнига аҳамият бериш жойлашувдан тўғри фойдаланишдир. Кичик ҳаммомда керакли буюмларнинг барчасини қандай жойлаштиришнинг энг муваффақиятли намуналарини эътиборингизга ҳавола этамиз!...

Болани тез ва тинч ухлатиш: Ота-оналар учун 6 самарали йўл

Бола кечаси ухламай, тунлари сергак юрса, бу фақат боланинг соғлиғига эмас, балки бутун оила муҳитига таъсир қилади. Кўп ҳолатларда ота-оналар чақалоқдан мактаб ёшигача бўлган болаларни қандай ухлатишни билмай қийналади. Қуйида сизга бола уйқу муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берувчи 6 ишончли йўлни тақдим этамиз....

Дунёнинг энг машҳур шаҳарлардаги кўчалар

Ҳар бир шаҳарда минглаб сонли кўчалар мавжуд. Аммо, шунга қарамай, фақат биттаси ёки иккитаси машҳурликка эришмоқда. Негадир одамлар бу кўчаларга бошқаларга қараганда тез-тез ташриф буюришади. Шундай кўчаларда бир қанчасини сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз....

Қуруқ меваларнинг фойдали ҳусусиятлари

Дунёнинг етакчи мутаҳассис ва олимлари қуруқ меваларни витаминлар кони, деб аташади. Бундай мевалар бемалол рафинадланган шакар ўрнини боса олади. Улар таркибидаги клетчатка эса ошқозон учун жуда фойдали....

Эркаклар кийимларини тоғри дазмоллашдаги кичик қоидалар

Кийимни дазмоллаш осон деб ўйласангиз, билингки, ҳамма ҳам бунинг уддасидан чиқавермайди. Қуйида дазмол қилиш чоғида керакли бўлган қоидалар билан таништирамиз....

Закот беришга қодир инсонлар

Закот беришга қодир инсонлар закот ва садақотларини энг аввало ушбу кўрсатилган кишиларга беришдан бошлашлари керак. Улардан «диллари ошно қилинувчилар» мансух  этилган. Яъни, Ислом аввалида закот ва вожиб садақаларни кофирларга ҳам берилар эди, бу билан уларнинг дилларини Исломга мойил қилиш мақсад қилинар эди. Кейинроқ, Ислом ривож топгандан...

Фикр қўшиш