Бақлажоннинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида қизиқарли 5 маълумот

Бақлажоннинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида қизиқарли 5 маълумот
Бақлажоннинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида қизиқарли 5 маълумот


Бақлажоннинг асл ватани Ҳиндистон бўлиб, у мазкур ҳудуднинг тропик шароитларида илк бор етиштирилган. Бошқа ўлкаларга эса кейинроқ тарқалиб, ўзгача иқлим шароитларига ҳам осонлик ила кўника олди. Ботаника нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, у сабзавот эмас резавордир. Ўзининг фойдалилик жиҳатлари билан эса кўпчилик маҳсулотларни ортда қолдириши мумкин.

1. Саломатлик учун
Саломатлигингиз ҳақида қайғурасизми? Ундай бўлса, кўпроқ бақлажон истеъмол қилинг. У танадаги ҳолестерин ўзлаштирилиши жараёнига тўсқинлик қилиб, токсинларни организмдан чиқариб юборади. Юрак, буйрак ва жигар фаолиятини рағбатлантиради. Хотирани ҳам яхшилайди. Бундан ташқари унинг таркибида калориялар ҳам кўп эмас.

2. Зарарли одатлардан қутилишга ёрдам беради.
Ушбу маҳсулот таркибида никотин моддаси бор. Шу сабабли ҳам шифокорлар уни чекишдан воз кечмоқчи бўлган инсонларга тавсия қиладилар. Бу тамакидан қутилиш истагидаги одамларда мавжуд бўлган “қарамлик”ни кетказади.
3. Гўзаллик учун
Ушбу маҳсулот теридаги яллиғланишнинг олдини олади, ҳуснбузарлар билан курашади. Бунинг учун маҳсулотни бўтқа ҳолига келтириш ва массани юз терисига суртиб олиш кифоя. Орадан 15 дақиқа ўтгач эса ниқобни ювиб ташлаш мумкин бўлади.
4. Пўчоғи ҳам фойдали
Бақлажоннинг пўстлоғи ҳам жуда фойдали бўлиб уни арчмай истеъмол қилиш тавсия этилади. Сабаби, пўстлоқ таркибида камёб антотианин моддаси мавжуд. Бу инсон мия тўқималарини зарарланишдан асровчи ўта кучли антиоксидантдир.
5. Қизиқарли маълумот
Бақлажоннинг оқ ранглисидан қовурмалар, яшил ранглисидан димлама ва икра пиширса мазали чиқади. Узун ва юпқа тури эса рулетлар ва консервалар тайёрлаш учун яхши. Силиндирсимон ва ноксимон турлари рагу, музлатиш ва қуритиш ишлари учун мос келади.

Энг ғаройиб бўйинбоғлар

Бугунги мақоламизга энг ғаройиб бўйинбоғлар ҳақида суҳбатлашамиз!...

ТОП 25: Дунёдаги энг кенг тарқалган фамилиялар

Кўпчилик, эҳтимол АҚШ ва бошқа инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларда энг кенг тарқалган фамилия Смит эканлигини аллақачон билади. Аммо Испанияда қайси фамилия етакчи эканлигини биласизми? Хитойдачи?...

Ўрик мевасининг фойдали ҳусусиятлари

Таркибида қанд миқдори кўп бўлса-да, ўрик кам калорияли мева саналади. Озиш истагида бўлганларга ҳам ўрик истеъмол қилиш тавсия этилади. Кўпчилликка маълумки, юрак қон томир касалликлари билан оғриганларга ўрик тавсия этилади. Ушбу мева таркибидаги микроелементлар юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади....

Музлатгичда сақлаш тавсия этилмайдиган 7 маҳсулот

Маҳсулотлар бузилмаслиги учун уларни музлатгичга қўйиш керак деган фикрга одатланиб қолганмиз. Бироқ, бу фикр ҳар доим ҳам тўғри дея олмаймиз. Бизнинг кундалик истеъмолимиздаги баъзи маҳсулотларни музлатгичда сақлаш тавсия этилмайди. Уларнинг қайсилар эканлигига қизиқаётган бўлсангиз, мақоламизга диққатингизни қаратинг!......

Индра Нуйининг муваффақият сирлари ҳақида

Бугунги кунда Индра Нуйи исми кўпчилик учун нотаниш бўлиши мумкин, аммо ПепсиCо компаниясини ҳамма жуда яхши танийди. Аслида ушбу аёл исми ва компания номи неча йиллардан буён фақатгина биргаликда қўлланиб келинади....

Қўлда кир ювишнинг афзалликлари

Кир ювиш машиналари ихтиро қилингач, қўлда кир ювишнинг аҳамияти сусайгандек бўлди. Аммо барча юмушларингизни техника “қўл”ига топшириш ҳам ярамайди......

Атиргуллар тўғрисида 10 та қизиқарли маълумот

Атиргул - бу сайёрадаги энг чиройли гуллардан биридир. Совға қилинган атиргул гулдастасига қараб, табассум қилмайдиган аёл бўлмаса керак. Гуллар маликаси ҳақидаги фактларимиз орқали у ҳақда янада тўлиқроқ маълумотга эга бўламиз!......

Ишга кечикмасликнинг 6 қоидаси

Ҳар бир киши хоҳ давлат корхонасида бўлсин, хоҳ ҳусусий ишхонада ишласин, ишга кечикиб бориб, бошлиғидан дакки эшитишни истамайди. Лекин баъзида ўзимиз истамаган ҳолда ишга кечикиб қоламиз. Бироқ баъзилар деярли ҳар доим кечикишни канда қилмайдилар. Шундай кезларда кечикмаслик учун нималар қилиш керак? Бу саволда 6 та қоида орқали жавоб берамиз....

Энг кўп дам олувчи 10 та мамлакат

Қаерда бўлишдан қатъий назар дам олишни барча бирдек ёқтиради. Эҳтимол, ер юзидаги барчани бирлаштира олувчи ҳусусиятлардан бири айнан якшанба умумий дам олиш куни эканлигидир. Аммо шундай интенсивлик билан дам оладиган бир қанча мамлакатлар мавжуд. Биз бошқаларга қараганда кўпроқ дам олувчи 10 та мамлакатни жамладик. Марҳамат, улар билан танишинг....

Футбол ўйинининг туғилган кун санаси ва қоидалари тарихи ҳақида

Маълум бўлишича, дунёдаги энг машҳур ўйин – футбол ўзининг туғилган кунига эга. У 26 октябрда нишонланади. Сана, албатта, шартли, ҳеч ким аниқ айтолмайди. Хўш, рақиб дарвозасига зарба беришга уриниб, юмалоқ коптокни тепиб, мусобақани ташкил қилиш ғояси ким томонидан биринчи бўлиб пайдо бўлган?...

Фикр қўшиш