Иммунитет кўтаришнинг 7 хил усули

Иммунитет кўтаришнинг 7 хил усули
Иммунитет кўтаришнинг 7 хил усули


Иммунитет ажойиб нарса. У ҳаммамизда бор ва уни ҳамиша мустаҳкамлаш ва кучайтириб бориш керак, чунки иммунитет грипп ва шамоллашдан тортиб саратон хасталигигача сақлайди.
Иммунитетни қандай ошириш мумкин

Иммунитетнинг сири шундаки, у ягона аъзо эмас, балки бутун бир тизимдир. Иммунитет юрак-қон томир тизимидан ҳам мураккабдир, у ҳужайра даражасида ишлайди.

Олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, соғлом турмуш тарзи турли касалликларга қарши курашишда иммунитетга ёрдам берар экан. Келинг, уларни кўриб чиқамиз.


Чекмаслик
Кашанданинг оғиз бўшлиғида ҳақиқий яллиғланиш ўчоғи вужудга келади ва у иммунитетни ўзига жалб қилиб чалғитади. Шунинг учун чекувчилар ҳар хил хасталикларга тез-тез чалинадилар: туберкулёз, юрак-қон томир касалликлари ва хаттоки саратон. Иммунитетингизни кучайтиришни хоҳласангиз, чекишдан воз кечинг.

Алкогол ичимликларни ичмаслик
Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, алкогол ичимликлар ўсмага қарши иммунитетнинг фаоллигини сусайтирар экан, бу эса йўғон ичак саратони ва жигар хасталикларига олиб келади. Хуллас, касал бўлишни истамасангиз, ичманг, акс ҳолда ўсимтага қарши имммунитетни ишдан чиқариб қўясиз.

Кўпроқ сабзавот ва мевалардан истеъмол қилиш
Сабзавот ва меваларнинг ҳаммаси кони фойда – чеснок ҳам, занжабил (имбир) ҳам, лимон ҳам. Баъзи одамларга қайсидир мева ёки сабзавот мижозига тўғри келмаслиги мумкин, бундай ҳолда ўша маҳсулотни камроқ истеъмол қилиш ёки умуман рациондан чиқариб юбориш мумкин.

Уйқу
Иммунитетни кучайтиришнинг оддий ва ҳаққоний усулларидан бири – тўйиб ухлашдир. Агар сиз тез-тез шамоллаб турсангиз – эҳтимол сиз кам ухлаётгандирсиз. Тўйиб ухлаганда организм кун бўйи сарфляган энергиясини қайта тиклаб олади, шунинг учун инсон кунига 8-9 соат ухлаш тавсия этилади.

Спорт билан шуғулланиш
Спорт бирваракайига бир неча йўналишда ёрдам беради. Биринчидан, спортчилар чиндан ҳам камроқ касалликка чалинадилар. Иккинчидан, спорт уйқу режимини тартибга солади (уйқунинг эса қанчалик муҳимлиги ҳақида айтиб ўтдик). Учинчидан, спорт семизликка қарши курашишда яхши натижа беради. Семизлик эса иммунитетнинг ишдан чиқишига олиб келувчи омиллардан биридир.

Асабийлашмаслик
Асабийлашиш ҳам иммунитетни издан чиқариши мумкин. Интернет саҳифаларида тинчлантирувчи, хотиржамликни сақлаб қолувчи тавсиялар талайгина. Стйресс гормонлари иммун тизимининг ишини ишдан чиқаради ва кўпгина касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун арзимаган нарсаларга жиғибийрон болавермасдан, хотиржамликни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг.

Ночор инсонларнинг бой бўлишига тўсқинлик қилувчи ҳаётий принциплар

Руҳшунослар бой ва ночор ҳолатдаги одамларнинг фикрлаш тарзи ҳамда ҳаётий принциплари ўртасида жуда катта фарқ бор эканлиги ҳақида айтишади. Ночор инсонларнинг бойиб кетишларига тўсқинлик қиладиган одатлар ва ҳаётий принциплар айнан нималардан иборат?......

ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган.  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ...

Тарвуз қандай танланади? Унинг организмга фойдаси қанча?

Қадим замонларда тарвузни сабзавот эмас, балки мева деб билишган. Тарвузни ҳатто қадимги Миср эҳромларида ҳам таъсвирлашган. Тарвуз ёввойи ҳолатда Жанубий африкада ўстирилган. Ушбу ҳуш неъматни Хитойда ҳам қадрлашган ва “Тарвузлар куни” байрами кенг нишонланган. Россияда тарвузлар ХВИИ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўстирилади. Трарвуз нафақат энг...

Бундан 67 йил муқаддам янги давр бошланди

1957-йил 4-октябрда инсоният ақл бовар қилмас сакрашни амалга оширди! Тўртта радио антеннали митти металл шарча бўлган "Спутник-1" космик кемаси космосга йўл олди ва Ернинг биринчи сунъий йўлдоши бўлди......

Уйгонишга ёрдамлашадиган 7та ичимлик

Ҳеч қайси ашаддий қаҳва шинавандаси севимли ичимлигидан воз кечмайди. Бошқалар учун эса тетиклаштиришда қаҳвадан қолишмайдиган ичимликлар ҳақида маълумот тайёрладик....

Румол ураш усуллари - замонавий ва машхур услублар, фото ва видео

Румол урашнинг куплаб усуллари мавжуд. Уларнинг хар бири муайян тоифадаги аёллар учун мос келади. Сочлари ёпик булган хотин-кизлар сирли, одобли куринади, узига ортикча эътибор тортмайди. Куйида энг чиройли ва мащур услублар хакида....

Ҳеч ким ўйнашни хоҳламаган бироқ ҳақиқий шедеврга айланган 12 та рол

Актёрлар Голливуд роллари учун ўзаро кураш олиб боришади ва кастинг учун узоқ навбатда туришади деган стереотип мавжуд. Режиссёрлар ва продюсерлар санъатколарнинг санъат учун қилган қурбонликлари ҳақида ҳикоя қилишни яхши кўрадилар. Аммо аслида, машҳур актёрлар тарк этган, кейинчалик култга айланган кўплаб роллар мавжуд....

Майкл Жексон вафотидан олдин яшаган улкан қасрнинг ички кўриниши қандай эди?

Аафсонавий поп юлдузининг иқтидори, ғаройиб диди чиндан ҳам шов-шувли. 9,5 миллион долларга сотувга қўйилган Майкл Жексон ўлимидан олдин яшаган улкан қасрининг ички қисми бунга яққол мисолдир....

Болага хорижий тилларни қандай ўргатиш мумкин?

Замонамиз болалари ўз даврига мос равишда ҳар соҳада илдам қадам ташлашга ўрганиб бормоқдалар. Эндигина тили чиққан болаларнинг уяли алоқа воситаларини бемалол ишлата билиши, компютер ва шу каби технологиялардан ҳеч бир қийичиликсиз фойдалана олишини кузата туриб ҳайратдан ёқа ушлашигиз табиий....

Татиб кўришга арзийдиган дунёдаги энг мазали пишлоқлар

Пишлоқ бутун дунё бўйлаб кўплаб одамларнинг фикрларини забт етишга улгурди. Таом биланми ёки алоҳида бўлсин, пишлоқ - бу инсон қўли билан ихтиро қилган ажойиб егулик эканлигини тан олмай иложимиз йўқ! Қуйида энг тотли пишлоқларнинг 10 талигини келтириб ўтганмиз. Марҳамат, улар билан танишинг!...

Фикр қўшиш