Иссик кунларда кайси косметика воситаси хавфли саналади?

Иссик кунларда кайси косметика воситаси хавфли саналади?
Иссик кунларда кайси косметика воситаси хавфли саналади?


Юз териси об- ҳаво ўзгаришларига ниҳоятда таъсирчан. Айниқса ёз фаслида қуруқ ҳаво ва шамол тери ёғланиши ёки қуруқлашишига олиб келиши мумкин. Бундай муаммоларни бартараф этишда косметик воситалардан фойдаланиш мумкин. Аммо жазирамада пардоз қилишнинг ўз қоидалари мавжуд.

Кўпчиликка маълумки А витамини тери учун ниҳоятда фойдали. У терини таранглаштиради, ажинларни йўқотади ва янгилари пайдо бўлишидан ҳимоялайди. Ажойиб ҳусусиятлари туфайли ретинол ёшга доир кремлар ҳамда ҳуснбузарларга қарши воситалар таркибидан жой олган. Бироқ ёз об-ҳавосида А витамини “ҳунар” кўрсатиши мумкин. Қуёшнинг ултрабинафша нурлари билан таъсирга киришган дармондори тери қизариши, қуруқлашиши ҳатто аллергик реакцияларни пайдо қилиши ҳам ҳеч гап эмас. Шу боис косметик восита ҳарид қилаётганда таркибида А витамини бор ёки йўқлигига аҳамият беринг. Мабодо, ретинол қўшилган крем ёки бошқа парваришлаш воситасига эга бўлсангиз, уни салқин кунларгача сақлаб қўйинг.

Крем ёрлиғида АНА кислота сўзига кўзингиз тушган бўлиши керак. Бу мева кислотаси дегани. Бундай воситалар салқин ҳавода фойдали. Бироқ ҳаво ҳарорати юқори бўлганида мева кислотаси терига ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. Мисол учун, терида ачишиш қизариш, қичишиш пайдо бўлиши баъзан кучли аллергия (ўз вақтида муолажа қилинмаса, доғ сақланиб қолади) кузатилиши мумкин. Мевали пилинглар мутахассислар тавсияси билан амалга оширилиши лозим.
Иссиқда тери тез кирланади. Шу боис уни тозалаб туриш лозим. Аммо ёз учун исталган косметик воситаси тўғри келмайди. Энг маъқули молочко ёки мицеляр суюқликдир. Сиз танлаган восита терига чуқур сингиши шарт эмас. Чунки қуёшда қуруқлашган тери шиддат билан ишлаётган ёғ безлари таъсирида қийналади. Чуқурлаштирилган тозалаш муолажаси эса вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин. Шуни унутмангки, юз терисида ҳам стресс ҳолати юз бериши мумкин. Қолаверса, ёзда терини чуқур тозалаш табиий ҳимоя- липид қатламини зарарлайди.
Юз териси парваришига эътиборли бўлсангиз, имкон қадар тонал кремдан камроқ фойдаланинг. Тоғри, ушбу восита пардоз қутисининг ажралмас қисмига айланиб улғурди, у тери катакларини тўлдирмайди тошмалар тоширмайди. Муаммо кун давомида юзни сийпаловчи қўллардадир. Биласиз, компютерда ишлаш, транспорт воситаларидан фойдаланиш, умуман кундалик юмушлар бармоқ терисида бактериялар йиғилишига сабаб бўлади. Беихтиёр юз қисмига тегилганида, қичишиш, силаш ёки шапатилашда ана шу бактериялар терига ўтиши мумкин. Бу эса кейинчалик тошма тошиши ва бошқа тери касалликларини келтириб чиқаради. Жазирамада ББ ва CC кремларидан фойдаланган яхши. Ушбу воситалар иккита вазифани бажаради: ултрабинафша нуридан ҳимоялайди ва тонал креми таъсирини беради. Крем устидан юпқа қилиб упа суртиш мумкин.

Шимолий Кавказдаги Тамерлан (Амир Темур)

Жаҳон тарихидаги энг буюк ҳукмдор ва саркардалар қаторида Александр Македонский, Гай Юлий Тсезар, Наполеон Бонапарт, Александр Суворовлар қаторида Темурийлар салтанатининг асосчиси Темур ҳам бор. Эвропада у Тамерлан номи билан машҳур бўлиб, форс тилидан таржима қилинган "Тимур-ленг" лақаби "чўлоқ Темур" деган маънони англатади. Темур ўзининг...

РЎЗАДОРЛАРГА ҲУШХАБАР!

РЎЗАДОРЛАРГА ҲУШХАБАР! • Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:...

Эркаклар кийимларини тоғри дазмоллашдаги кичик қоидалар

Кийимни дазмоллаш осон деб ўйласангиз, билингки, ҳамма ҳам бунинг уддасидан чиқавермайди. Қуйида дазмол қилиш чоғида керакли бўлган қоидалар билан таништирамиз....

Энг йирик жониворлар ҳақида

Оддий суратларда митти бўлиб туюладиган аслида эса жуда улкан тимсоҳ, айиқ, илон ва бошқа жониворлар ҳақида маълумотлар жамладик. Марҳамат улар билан танишинг!......

Атрофдагиларнинг кўнглига йўл топишда аҳамиятли бўлган 6 та жиҳат

Ҳар бир инсон шахсий ривожланиши ва атрофдагилар билан тил топишишда муҳим бўлган жиҳатлар мавжуд. Қуйида улардан бир нечтасини сизга ҳавола этамиз....

Тўғноғич қандай пайдо бўлган?

Аёллар гардеробининг ажралмас қисми бўлган ва турли либосларни безаш учун ҳизмат қилувчи тўғноғичларнинг қандай пайдо бўлгани сиз учун қизиқми? Ундай бўлса, ушбу мақоламиз билан танишиб чиқинг!...

Ночор инсонларнинг бой бўлишига тўсқинлик қилувчи ҳаётий принциплар

Руҳшунослар бой ва ночор ҳолатдаги одамларнинг фикрлаш тарзи ҳамда ҳаётий принциплари ўртасида жуда катта фарқ бор эканлиги ҳақида айтишади. Ночор инсонларнинг бойиб кетишларига тўсқинлик қиладиган одатлар ва ҳаётий принциплар айнан нималардан иборат?......

Алберт Эйнштейннинг ҳаёт маслаҳатлари

Сиз эҳтимол инсон ўз миясининг барча манбаларини тўлиқ ишлатмаслиги ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Бироқ ҳаётда ўз қобилияти билан ажралиб турувчи шахслар ҳам учрайди. Бундай одамларни биз улуғ истеъдод соҳиблари, деб атаймиз. Шундай шахслардан бири Алберт Эйнштейн бўлган......

Тирноқ тишлаш одати ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар

Одамлар кўп бўлган жойда ҳеч бўлмаса битта тирноқ тишлаш одатига эга инсонни учратасиз. Уларни тез пайқашингиз табиий, боиси ушбу одатларини сизнинг олдингизда ҳам амалга ошириши мумкин. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам бармоқдаги изларга кўзингиз тушиши табиий....

Деразасиз хонани қандай қилиб ёрқин қилиш мумкин? Бу борада интерер мутахассисларининг маслаҳатлари

Деразага эга бўлмаган хона барчага маълумки, қоронғи ва бироз бўғиқ бўлади. Табиий ёруғликнинг етишмаслиги уни макон ва ҳаводан маҳрум қилади. Аммо интерер мутахассислари дизайнерларнинг баъзи профессионал найрангларини билиб, сиз вазиятни тўғрилашингиз ва ҳар қандай хонани деразасиз ўзгартиришингиз мумкинлигига аминлар......

Фикр қўшиш