Экстремал туризм учун энг муносиб масканлар бешлиги

Экстремал туризм учун энг муносиб масканлар бешлиги
Экстремал туризм учун энг муносиб масканлар бешлиги


Одатда, кўпчилик спортнинг экстремал турлари билан шуғулланишга ҳайиқишади. Туристик ташкилотларнинг маълум қилишларича, экстремал туризм ривожланган мамлакатларга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг аксарият қисми эркаклар экан. Бугунги мақоламизда сизни экстремал туризм учун энг муносиб масканлар билан таништирамиз!

Скайдайвинг – Блед (Словения)
Блед- Слобениянинг чекка ҳудудида жойлашган ва оилавий ҳордиқ олиш учун айни муддао бўлган тоғ курортидир. Экстрим ишқибозлари бу ерда ҳам зерикиб қолмасликлари аниқ. Мовий рангли кўл ва унинг атрофидаги қалин ўрмонларни қуш парвози баландлигидан туриб томоша қилишга нима дейсиз? Бунинг учун парашютдан сакраб кўриш керак бўлади, холос. Ушбу тажриба бутун умрга ёдингизда қолиши аниқ.

Парапланеризм – Понтеведра (Испания)
Ердан бир неча метр баландликда парвоз қилиш ва жазирама Испаниянинг яшил рангга бурканган ҳудудларини ҳотиржам томоша қилиш – шунчаки орзу эмас. Буни ҳар бир инсон ўзида синаб кўриши мумкин. Парапланда учиш- парашютда сакрашга журати етмаган, аммо ҳудуд гўзалликларини юқоридан томоша қилишни истаган инсонларга жуда маъқул келади. 

Испаниянинг шимоли- ғарбий қисмида жойлашган Понтеведра провинцияси мазкур спорт тури билан шуғулланиш мумкин бўлган энг ажойиб жойлардан бири. Ҳудуднинг об-ҳаво шароитлари яхши мутаҳассислар ҳам катта тажрибага эга. Мураббий билан бирга машқ қилиш орқали мустақил равишда парвоз қилишга тайёр бўласиз.
Банджи-жампинг – Макао (Хитой)
Юқоридан пастга эркин парвоз қилиш - асаби бўшлар учун мўлжалланган машғулот эмас. Аммо у сизга бутун умрга татийдиган таассуротларни ҳадя қила олади. Бванджи-жампинг – алпинистлар ашёлари билан баланд майдондан пастга сакраш ҳисобланади. Биринчи ўн ёки юз метрда шунчаки парво қилиб борасиз, кейин эса занжир билан жойингизда қоласиз. Бунинг учун энг ажойиб масканлардан бири баландлиги 300 метр келадиган Макао миноираси ҳисобланади. Мовий денгиз ва шаҳар манзаралари 7 сония давомида кўзларингиз қаршисида бутунлай бошқа бир оламни акс эттириб беради.
Қояга чиқиш- Горж-дю-Вердон дараси (Францийа)
Бу алпинизмнинг бироз ўзгачароқ кўриниши бўлиб, Провансдаги Горж-дю-Вердон дараси бунинг учун энг қулай жойлардан бири ҳисобланади. Жараён давомида табиатнинг бор гўзаллиги- мовий рангли дарё, оппоқ қоялар ва дарахтларнинг яшил япроқларини кузатишингиз мумкин.
Тоғ велосипеди – Исландия
Тоғ йўлаклари бўйлаб велосипед учиш ҳам асаблари бақувват инсонлар учун мўлжалланган машғулот. Тезлик, кескин қияликлар ва бетакрор манзара сизга янги таассуротларни ҳадя қилади. 

Исландия ўлкасида мазкур спорт тури билан шуғулланиш учун имкониятлар етарлича. Аммо машқ қилиш учун таъқиқиланган тоғ йўлларини танлай кўрманг.

Ошхонада қўл келиши мумкин бўлган кичик айёрликлар

Уйга ташриф буюрган меҳмон сизни қай даражада озодалигингини ошхонангизга қараб бемалол билиб олиши ва сизга баҳо бериши мумкин. Бу борада бекалар учун бериладиган бир нечта фойдали маслаҳатлар зарар қилмайди. Марҳамат улар билан танишинг!......

Ўғил бола тарбиядаги нозик жиҳатлар

Фарзанд тарбияси нозик масала, ўғил боланинг тарбияси эса икки баробар кўпроқ меҳнат ва эътиборни талаб этади. Чунки эркак киши оила бошлиғи, ҳар қандай шароитда ҳамма оғирликни ўз бўйнига олиши ва муаммони ҳал қилиш йўлларини билиши лозим. Қуйида ушбу мавзуга оид баъзи маслаҳатлар берилади....

Қадимги Ҳиндистонда кашф қилинган ва ҳозирги кунда кенг фойдаланадиган бешта нарса

Шахматнинг қадимги Ҳиндистонда пайдо бўлганини ҳамма билади. Аммо келиб чиқиши Ҳиндистонга бориб тақаладиган яна бир неча нарсалар ҳақида биз билмаган эдик......

Ҳеч ким ўйнашни хоҳламаган бироқ ҳақиқий шедеврга айланган 12 та рол

Актёрлар Голливуд роллари учун ўзаро кураш олиб боришади ва кастинг учун узоқ навбатда туришади деган стереотип мавжуд. Режиссёрлар ва продюсерлар санъатколарнинг санъат учун қилган қурбонликлари ҳақида ҳикоя қилишни яхши кўрадилар. Аммо аслида, машҳур актёрлар тарк этган, кейинчалик култга айланган кўплаб роллар мавжуд....

Ўз ташқи қиёфасидан қониқмайдиган 10 нафар Голливуд юлдузлари

Бизга деярли идеал кўринувчи Голливуд юлдузлари ўзларининг камчиликларидан уялиши тўгрисида гапиришган. Бугунги мақоламиз орқали кўринишидан қониқмайдиган Голливуд юлдузлари ҳақида келтириб ўтамиз....

Закот беришга қодир инсонлар

Закот беришга қодир инсонлар закот ва садақотларини энг аввало ушбу кўрсатилган кишиларга беришдан бошлашлари керак. Улардан «диллари ошно қилинувчилар» мансух  этилган. Яъни, Ислом аввалида закот ва вожиб садақаларни кофирларга ҳам берилар эди, бу билан уларнинг дилларини Исломга мойил қилиш мақсад қилинар эди. Кейинроқ, Ислом ривож топгандан...

Тарихдаги энг ёвуз ҳукмдорлар

Дунё тарихида кўплаб ҳукмдорлар ўтган, улардан баъзилари ўзининг зулми, ҳаддан ташқари қаттиқ қўллиги билан ажралиб турган. Қуйида шулардан базъиларини келтириб ўтамиз......

Энг йирик жониворлар ҳақида

Оддий суратларда митти бўлиб туюладиган аслида эса жуда улкан тимсоҳ, айиқ, илон ва бошқа жониворлар ҳақида маълумотлар жамладик. Марҳамат улар билан танишинг!......

Кичик бўлган ювиниш хонаси учун 11 ажойиб ғоя

Ҳатто энг кичик бўлган ҳаммомни ҳам шинам ва қулай ювиниш хонасига айлантириш мумкин. Сиздан талаб этиладиган нарса интерер дизайнига аҳамият бериш жойлашувдан тўғри фойдаланишдир. Кичик ҳаммомда керакли буюмларнинг барчасини қандай жойлаштиришнинг энг муваффақиятли намуналарини эътиборингизга ҳавола этамиз!...

Келажакнинг нуфузли касблари

Бугунги кунда технология шундай жадаллик билан ривожланиб бормоқдаки, 5-10 йилдан кейин ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган касблар пайдо бўлиши мумкин. Ҳозирда обрўли ҳисобланганларига эса эҳтиёж ҳам қолмайди......

Фикр қўшиш