Орҳидея гули ҳақидаги 19 та қизиқарли маълумотлар

Орҳидея гули ҳақидаги 19 та қизиқарли маълумотлар
Орҳидея гули ҳақидаги 19 та қизиқарли маълумотлар


Орҳидея, эҳтимол дунёдаги энг кенг тарқалган гулдир. Улар жуда машҳур бўлиб, кўплаб ҳаваскор гул шайдолари уларни уйда етиштиришади. Аксарият орҳидеялар тувакда ҳам яхши кўкаради. Тўғри улар кўпинча жуда эҳтиёткорлик ва эҳтиром билан ғамхўрлик қилишни талаб қиладилар, чунки ҳарорат шароитларига ёки намлик даражаларига риоя қилмаслик уларни тезда йўқ қилиши мумкин.

Бугунги мақоламиз орқали орҳидеялар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сиз билан бўлишмоқчимиз. Марҳамат!

Орҳидея –сайёрадаги энг қадимги ўсимлик оилаларидан бўлиб, у тахминан 145 миллион йил олдин пайдо бўлган.

Орҳидея ўзининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради ва бутун Ер юзида ўсишга муваффақ бўла олади, Антарктида бундан мустасно.


Фақатгина Собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида 419 турдаги орҳидея учун жой топилган эди, дунёда бу гулларнинг 25000 дан ортиқ турлари мавжуд.
Битта орҳидея ичида 4 000 000 донагача уруғ ўсиши мумкин, бу эса ўсимликни уруғлар унумдорлиги бўйича гуллар орасида етакчига айлантиради.

Орҳидея майда гуллар ёки дарахтга ўхшаш узум шаклида бўлиши мумкин - уларнинг энг кичиги атиги бир неча миллиметрга етади ва энг улкан орҳидея 35 метргача ўсади.

Орҳидеялар орасида 70 ёки ундан ортиқ йил давомида ўишга қодир бўлган “узоқ яшовчилар”ини ҳам учратиш мумкин.
Машҳур олим Чарлз Дарвин орҳидея чанглатиш усулларига алоҳида илмий иш бағишлаган бўлиб, у қойил қолган гуллар ҳақида кўплаб мисоллар ва тафсилотларни ўз ичига олган.

Лондонда, Қироллик ботаника боғи Кюда орҳидеяларнинг кенг тўплами мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари ўтган асрнинг бошларидан бери сақланиб қолган. Уларнинг ёши 100 йилни ташкил қилса ҳам ажаб эмас.
2000 йилга қадар бутун дунё бўйлаб ихлосмандлар ва биологлар 250 мингга яқин орҳидеянинг сунъий навларини ишлаб чиқаришди.

Барчага таниш ванил мазаси орҳидея оиласидаги лианнинг меваси эканлигини жуда кам одам билади.

Кесилган орҳидея гуллари бошқа гулларга қараганда гулдонда узоқроқ яхши сақланади.
Папҳиопедилум сандерианум илмий ном билан аталувчи дунёдаги энг катта орҳидея барглари 120 сантиметрдан ортиқ бўлиши мумкин.

Дунёдаги энг қиммат орҳидея "Олтин Кинабалу" биринчи марта фақат 15 ёшида гуллайди. Ноёблиги ва ўзига хослиги туфайли ушбу орҳидея куртакларининг нархи 5000 долларга етади. Ушбу гул Малайзияда ўсади.
Орҳидея ҳар қандай шароитга мослаша олади - улар ботқоқ ва қия жарликларда, ер остида, чўлда, тундрада ва қуруқ иқлими билан машҳур бўлган бошқа жойларда ҳам ўсиб кета олади.
Орҳидея турлари ва навларининг ҳидлари уларнинг ташқи қиёфаси каби ҳар хил - улар асал ва ванил аромати билан ажралиб туриши ёки чириган гўштнинг ҳидини тарқатиши ҳам мумкин.

Сингапурда ушбу гуллар учун яратилган боғда дунёдаги энг бой орҳидея коллекцияни кўриш мумкин - у ерда орҳидея оиласининг 60 мингга яқин турли хил навлари ўсади.

Шарқий мамлакатларда орҳидея илдиз меваларидан тайёрланадиган "Салеп" ичимлиги жуда машҳур.

Вирус ҳамда эпидемия ҳақидаги энг яхши филмлар

Кино оламида эпидемиялар ҳақида ҳикоя қилувчи филмлар ҳаддан ташқари кўп. Аммо, уларнинг аксарият қисми фантастика намуналари бўлиб, реал ҳаёт тушунчасидан бутунлай йироқда......

Айтишларича бахтни яратиш учун кимнидир кõмаги керак екан

• Айтишларича бахтни яратиш учун кимнидир кõмаги керак екан.. • Бу тõгри гап.. Мен õша кимнидир танийман, сиз хам танийсиз.. Ким екан деб хайрон бõляпсизми? Бу СИЗСИЗ! Ха, Ха! Айнан сиз!  Шу хабарни õкиётган ИНСОН! • БАХТНИ ÕЗИНГИЗ ЯРАТАСИЗ! • Сиз Бахтсиз! • Сизни борлигингиз Бахт! • Сизни табассумингиздан, ширин нафасингиздан, беğубор ва самимий...

Эрталабки ёмон одатлар

Еттита омадли рақам бўлса-да, қуйидаги етти ёмон одат эрталабингизни бузиши, барча режалар ва мумкин бўлган муваффақиятларга таъсир этиши мумкин....

Қиш фасли ҳақидаги қизиқарли фактлар

Кимдир учун қиш энг ёқимли палла бўлса, бошқалар учун бу йилнинг энг “ёқимсиз” даври. Ҳаммаси унга қандай қарашингизга боғлиқ - баъзи одамлар аёз, момиқ қор ва қор билан қопланган ландшафтни ёқтиришади, кимдир қишда фақат лой ҳамда совуқни кўради. Қизиғи шундаки, дунё аҳолисининг қарийб ярми умрида ҳеч қачон ҳақиқий қорни кўрмаган....

Дунёдаги энг мураккаб тиллар топ 8 рейтинги нарвег, иврит, араб тили

Ҳорижий тилларни ўрганиш инсонга кўплаб имкониятларни тақдим қилади. Саёҳатлар, даромадли иш, янги танишувлар шулар жумласидандир. Аммо, бошланишига ўрганиш осонроқ бўлган тил билан қизиққан маъқулроқ, бизнингча. Ўрганиш учун энг қийин тиллар қайси эканлигини биласизми?...

Матолардаги турли доғларни оқартиришнинг самарали усуллари

Кийимдаги ҳар қандай доғни оқартириш воситалари ёрдамида кетказса бўлади. Бунинг учун либос матосига доғга қарши гел ёки аралашма билан ишлов берилиб, кир ювиш машинасига солинса кифоя. Аммо бунинг имкони бўлмаганида нима қилинади? Айтайлик, уйда чироқ йўқ ёки вақтингиз тиғизлигидан кир ювишга улгуролмаяпсиз. Қуйида сизга шошилганда асқотадиган...

Антиқа ғаройиб ва ноодатий машиналарнинг фото суратлари

Автомобил эгаси ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин. Баъзи одамлар бошқалардан ажралиб туриш ёки ўзининг ижтимоий мавқеини таъкидлаш учун қиммат ёки ноёб автомобилларни сотиб олишади. Бошқалар эса эътиборга лойиқ бўлмаган машинани мутлақо ғайриоддий нарсага айлантиришга қодир, улар кўчаларда ўтаётганларнинг кўзига тушланиб, атрофига селфи...

Кайфиятни кўтарамиз: Энг сара ичакузди латифалар

COVID-19 коронавируси тарқалишини олдини олиш мақсадида биринчи навбатда яхши кайфиятда бўлиш тавсия этилади. Боиси кўтаринки кайфият иммунитетни яхшилайди. Биз энг сара латифалардан бир қанчасини сиз учун жамладик......

Сартарошлик санъатининг сиз билган ва билмаган қирралари

Ер юзида инсоният пайдо бўлиши билан турли ҳил касблар ҳам вужудга кела бошлаган. Қадимдан пайдо бўлган касблар инсонлар томонидан асрлар оша такомиллаштирилиб борилган. Ўтмиш даврларидан то ҳозирги кунга қадар яшаб келаётган ҳамма касблар инсонлар фойдаси учун ҳизмат қилиб келмоқда. Бугунги мақоламиз орқали шу каби касблардан бири бўлган...

ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган.  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ...

Фикр қўшиш