Криштиану Роналдунинг энг қимат баҳо автомобиллари

Криштиану Роналдунинг энг қимат баҳо автомобиллари
Криштиану Роналдунинг энг қимат баҳо автомобиллари


Криштиану Роналду нафақат таниқли спортчи, балки аксарият ёшлар учун муваффият тимсоли ҳамдир. Спортчи қимматбаҳо машиналарни жуда ҳам яхши кўради, ҳар сафар янги машина сотиб олганида буни ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали бошқаларга намойиш қилади. Айни вақтда португалиялик футболчи бисотида 20 дан ортиқ машина бор. Улар орасидаги энг яхши ҳамда қимматбаҳо намуналар қайси эканлигини биласизми?

Audi RS 6 Avant
Ауди компанияси "Реал Мадрид" футбол клуби билан фаол ҳамкорлик қилиб келади ва спортчиларни ўз брендига тегишли бўлган автомобиллар билан таъминлайди. Криштиану Мадридда ўйнаган вақтлари уни мазкур машина рулида кўп бор кўришган. Автомобилни оддий машиналар қаторига киритиш имконсиз. Қуввати 560 от кучига тенг бўлган В8 мотори машинанинг 3,9 секунд ичида 100 километр тезликда ўт олишига имкон яратади.


Машинанинг максимал тезлиги соатига 305 км.

Koenigsegg CCX 11
Бу футболчи коллекциясидаги энг тезкор автомобиллардан биридир. Қуввати 1019 от кучига тенг бўлган суперкар двигатели машинага 2.9 секунд ичида 100 км тезликда ўт олишга имкон беради. Машинанинг максимал тезлиги соатига 402 километр. Қурилма интеллектуал пойга шассиси ёрдамида бошқарилади.

Rolls-Royce Phantom
"Rolls-Royce Phantom"ни Криштиану бисотидаги энг қулай машина сифатида эътироф этишади. "Phantom Drophead Coupe" сериясига тегишли бўлган "Rolls-Royce" футболчига 410 000 еврога тушган.

Lamborghini Aventador LP 700-4
"Ламборгини" дизайнини бошқа ҳеч бир суперкар билан адаштириб қўймаслигингиз аниқ. Кузовнинг аеродинамик кўриниши кўпчиликни ўзига ром этади. Футболчи мазкур автомобилни 27 ёшга тўлиши муносабати билан 270 000 евро эвазига сотиб олган.

Bugatti Chiron
Криштиану Роналдунинг энг қимматбаҳо ва севимли автомобили. Машинанинг максимал тезлиги соатига 420 километрни ташкил қилади. Футбол юлдузи мазкур автомобилни 2.8 миллион евро эвазига ҳарид қилган.

McLaren Senna
Шунингдек, Криштиану яқиндагина "McLaren Senna" суперкарини ҳам ҳарид қилганини билдирди. Унинг таҳминий нархи 850 000 еврога тенг бўлиб, автомобил "Формула-1"нинг афсонавий пойгачиси Айртона Сенна шарафига номланган. Суперкар илк марта 2018 йилда Женева автосалонида намойиш қилинган бўлиб, унга қуввати 800 от кучига тенг бўлган 8 цилиндрли двигател ўрнатилган.

Антарктида тўғрисида кўпчилик билмаган қизиқарли фактлар

1820 йил январ ойида Таддей Беллингшаузен ва Михаил Лазарев бошчилигидаги рус экспедицияси Антарктидани кашф этди, унинг мавжудлиги ҳақида илгари ҳам тахмин қилинган эди. Бугун биз сиз учун энг чекка жанубий қитъа - ер юзидаги энг баланд, энг қуруқ, шамолли, аҳолиси кам ва энг совуқ жой ҳақидаги қизиқарли ҳамда кам маълум бўлган фактларни тўпладик....

Ортиқча вазнга эга инсонлар ҳақида қизиқарли фактлар

Ҳамма ортиқча вазннинг соғлиқ учун ва тўлиқ фаол ҳаёт учун зарарли эканлигини яхши билади. Аммо ортиқча вазн ва семириб кетиш ҳақида яна нималарни биламиз? Сизга сайёрамиздаги миллионлаб одамларни ташвишга солаётган мавзу бўйича бир қатор қизиқарли фактларни таклиф этамиз!...

Эрталабки ёмон одатлар

Еттита омадли рақам бўлса-да, қуйидаги етти ёмон одат эрталабингизни бузиши, барча режалар ва мумкин бўлган муваффақиятларга таъсир этиши мумкин....

Чекишнинг ҳукмини билиб олинг

Тасаввур қилинг, чекишнинг ҳукмини билиб қолиб, оғзингиздаги сигаретани улоқтириб юбордингиз. Шу дақиқадан бошлаб танангизда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми? – 8 соатдан кейин танангдаги заҳарловчи газлар чиқиб кетади. – 5 кундан кейин танангдаги сўнгги никотин ҳам чиқиб кетади. – 1 ҳафтадан кейин таъм билиш ва ҳид билиш сезгиларинг...

Энг йирик жониворлар ҳақида

Оддий суратларда митти бўлиб туюладиган аслида эса жуда улкан тимсоҳ, айиқ, илон ва бошқа жониворлар ҳақида маълумотлар жамладик. Марҳамат улар билан танишинг!......

Алишер Навоий ҳақида маълумот

Алишер Навоий-буюк Ўзбек шоири, ёзувчи, мутафаккир ва давлат арбоби. Унинг ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига бўлган истеъдоди ва таъсири шубҳасиздир. Алишер Навоий 1441 йилда ҳозирги Афғонистон ҳудудида жойлашган Херат шаҳрида туғилган. У ёшлигидан адабиёт, санъат ва таълимга қизиқиш кўрсатган. 14 ёшида Араб ва форс тилларини ўрганишни бошлади,...

Эркаклар кийимларини тоғри дазмоллашдаги кичик қоидалар

Кийимни дазмоллаш осон деб ўйласангиз, билингки, ҳамма ҳам бунинг уддасидан чиқавермайди. Қуйида дазмол қилиш чоғида керакли бўлган қоидалар билан таништирамиз....

Қайси маҳсулотда қандай витамин мавжуд?

Бугунги мақоламизда мева ва сабзавотлар таркибида қандай витаминлар бор эканлиги билан сизни таништириб чиқмоқчимиз!...

Деразасиз хонани қандай қилиб ёрқин қилиш мумкин? Бу борада интерер мутахассисларининг маслаҳатлари

Деразага эга бўлмаган хона барчага маълумки, қоронғи ва бироз бўғиқ бўлади. Табиий ёруғликнинг етишмаслиги уни макон ва ҳаводан маҳрум қилади. Аммо интерер мутахассислари дизайнерларнинг баъзи профессионал найрангларини билиб, сиз вазиятни тўғрилашингиз ва ҳар қандай хонани деразасиз ўзгартиришингиз мумкинлигига аминлар......

Ҳаводаги чангни тозлаш мумкинми?

Полдаги чангни тозалаб олиш ҳаводаги майда зарраларни тозалашдан анча осонроқ экани барчага маълум. Фараз қилинг, узоқ сафарга кетиш учун ҳозирлик кўряпсиз. Қайтганингиздан сўнг тоза уйда ҳордиқ чиқариш мақсадида хонадонингизни ёғ тушса ялагудек қилиб тартибга келтирдингиз. Сафардан қайтгач, барча дераза ва эшикларнинг ёпиқ бўлганига қарамай,...

Фикр қўшиш