Бешта керакли маълумот

Бешта керакли маълумот
Бешта керакли маълумот


➖1. Азон ниҳоясига етгач, унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг.

➖2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади ?

~Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади.
~Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим ! ~Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.

➖3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади.

➖4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар .

➖5. Бир солиҳа аёл вафот этибди. Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. ~Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал «Мулк» сурасини тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди.

~Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир.

Тилинг билан дилинг бир бўлсин

"Эй Одам фарзанди! Тавбаси нуқсонли, орзуҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма. Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма. Обидларнинг гапини гапириб, мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма. Агар берса, каноат этмайдиган, бермаса, сабр килмайдиганлардан бўлма......

Биринчилар

— Исломдаги биринчи Қибла – Байтул Мақдис. — Биринчи мусулмон шоир — Ҳассон ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу. — Мадинада муҳожирлардан биринчи вафот этган инсон – Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу......

Яхшилик йўлларининг кўп ва турли-туман экани

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ لِيَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لا تَحْقِرَنَّ مِنْ الْمَعْرُوفِ شَيْئًا وَلَوْ أَنْ تَلْقَى أَخَاكَ بِوَجْهٍ طَلْقٍ» (رواه مسلم). Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Яхшиликдан бирон нарсани ҳақир-арзимас санама, ҳатто...

Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1. Росулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар. 2. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. 3. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган......

Қирқ саволга қирқ жавоб

1. Қуръоннинг маъноси нима? ЎҚИШ. 2. Дастлабки тушган жойи. Макка, Хиро ғори 3. Дастлабки тушган куни. Қодир туни......

Жаннатдаги иккинчи қаср кимники?

🌙 Жаннатдаги иккинчи қаср кимники? ✨ “Энг гўзал ҳикоятлар” Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ Шом ўлкасида бўлиб ўтган бир воқеани ҳикоя қилиб бергандилар......

Намоз тугаганда ўқиладиган дуо

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:...

Амалингни холис қил

«Эй Одам фарзанди! Эй динор ва дирҳамнинг қуллари! Мен динор ва дирҳамни улар орқали (берган) ризқимни ейишингиз, улар орқали (берган) кийимимни кийишингиз, Менга тасбеҳ айтиб, Мени улуғлашингиз учун яратдим. Кейин сизлар Китобимни олдингизлар ва уни орқага отдингиз. Динору дирҳамларни олдингизлар ва уларни бошингизга кўтардингиз......

Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги 8 ваъдаси

«Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни алдамчи (шайтон) алдаб қўймасин!» (Фотир, 5)......

Охирги имконият

- Ҳасан Басрий бир бродарини дафн қилгандан кейин унинг қабри устидан турдида ёнида турган инсонга ўгирилиб: - Нима деб ўйлайсан ҳозир бу (кўмилган инсон) дунёга қайтарилса нима қилган бўлар эди?...

Фикр қўшиш