Қуръонда зикр этилган қалб турлари

Қуръонда зикр этилган қалб турлари
Қуръонда зикр этилган қалб турлари


Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:
1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят).
2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят).
3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят).
4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят).5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).
6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат этувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят).
7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди, зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28- оят).
8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят).
9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят).
10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).
11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят).
12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).
13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят).
14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқатдан, мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159- оят).
15. Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).
16. Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ, огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят).
17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).
18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят).
19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят).
20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).
(“Қуръон қалблар шифоси” китобидан)

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аллоx, у билан азобни даф этувчи намоз каби бошқа ибодатни билмаймиз»....

Сизни ерда қолдирган

Сизни ерда қолдирган ва Қиёматда сиз учун гувох бўладиган энг гўзал изингиз шу.!...

Анбиёларнинг касб-ҳунарлари

• Одам алайҳиссалом ер ҳайдаб, деҳқончилик қилганлар. – Идрис алайҳиссалом тикувчи бўлганлар. – Нуҳ алайҳиссалом дурадгор бўлганлар....

Қуръонда зикр этилган қалб турлари

Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:...

Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал

“Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал Аллоҳнинг ризолигини ўйла. Акс ҳолда қилган ишларингнинг ҳаммаси беҳуда кетади. Аҳмоқ киши ҳикмат лаззатини билмайди, бамисоли тумов киши гулнинг ҳидини сезмаганидек”....

Асалга қўнган пашша

«Эй мўминлар! Нега қилмаган ишингизни гапирасиз? Қанча гаплар айтиб, хилофини қиляпсиз. Қанча нарсалардан ман этиб, ўзингиз ундан тийилмаяпсиз. Қанча нарсаларга буюриб, ўзингиз уни бажармаяпсиз. Қанчадан-қанча емайдиган нарсаларни тўплаяпсиз! Кунлар кетидан кунлар ўтяпти, қанча тавбаларни кечиктиряпсиз! Йилларни қувиб йиллар ўтяпти, нимани...

Кимки ўз уйида омонликда

«Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар» Жаннат гўзалроқ ва боқийдир...

Аҳли жаннат саййидлари

Ҳафса бинти Умар ҳазрати Умарнинг (р.а.) қизлари эди. У Расули акрамнинг (с.а.в.) саҳобаларидан Ханийс ибн Хузома ас-Саҳмийнинг хотини эди. У Мадинада вафот топди ва Ҳафса тул қолди. Шунда Умар ибн Хаттоб (р.а.) қизини хайрият аҳлларидан бирортасига хотин қилиб беришни ўйлаб қолди. У биродари Усмон ибн Аффон (р.а.) ҳузурига бориб, тул қолган...

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бўлган эдилар

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги сўзлари: "Намоз, намоз(га эхтиёт бўлингиз!) Қўл остингиздаги чўрилар ҳаққида Аллоҳдан қўрқингиз!", деган сўзлар бўлган эди......

Она билан боғлиқ олти хақиқат

1. Онаниниг яқинида ярим соат ўтириш олти соат табибнинг хузурида ўтиришга тенг. 2. Онанг сени бағрига босганида тафаккуринг ўткирлашади. 3.Тақдирингда бўладиган ёмон ҳолатлар хақида олдиндан ҳис қилиш, сеза олиш қобилиятига эга ягона инсонинг онанг. Шунинг учун у сени қаергадир боришдан ман қилса унга итоат қилгин......

Фикр қўшиш