Намознинг фазилатлари

Намознинг фазилатлари
Намознинг фазилатлари


Аллоҳ буюради___
— Бас, қачон хотиржам бўлгач, намозни тўкис адо этингиз.
Албатта, НАМОЗ мўминларга тайинланган вақтларда ФАРЗ қилинди.
(Нисо сураси) Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрди___
— Беш вақт намоз, ҳа, Аллоҳ шу беш вақт намозни бандаларига ФАРЗ қилди.Ким бу беш вақт намозни арзимаган нарса деб ҳисобламай, бенуқсон, кулмасдан, чинакамига адо этса Аллоҳда унинг жаннатга киришига оид АХД бор.
Вале, беш вақт намозни ўқимаган кимсалар учун Аллоҳда ахд йўқ.
Хоҳласа уларни малаклари орқали жазолатади, хоҳласа жаннатга қўйдиради.
— Беш вақт намоз эшигингиз тагидан оқиб турган чучук ва мўл сувли дарёга ўхшайди.
Нима деб ўйлайсиз, кунига беш маҳал шу дарёда чўмилиб турувчи кишининг вужудида кирга ўхшаган бирон нарса бўлиши мумкинми?
Саҳоба___
— Йўқ, бирон нарса бўлмайди!
Расулуллоҳ (с.а.в.)___
—Мана шу сув вужуддаги кирни кетгазгани каби намозлар ҳам гуноҳларни (ёмон феълларни) кетказади.
—Катта гуноҳлардан қочилса, намозлар бу вақт ичида бошқа гуноҳларни ювиб туради.
Аллоҳ марҳамат қилади___
— Яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур.
(Ҳуд сураси 114-оятнинг иккинчи жумласидан).
''Гуноҳларни кетказади'' дегани ''Уларни ювиб ташлайди'' деганидир.
Яъни инсон аввалги гуноҳини қилмагандай бўлиб қолади.

Абу Хомуд Ғаззолий✍

Буюк ҳақиқатни англаш

Инсон эзгу ва ҳақ сўзни яхши кўради, ширин сўзнинг гадоси. Айниқса, бу фоний дунёнинг бебақолигини англаган киши ўзини буюк савол-жавоб кунига тайёрлаб боради. Ўша куни тилига бирор калима келмай, шарманда бўлишидан қўрқади. Ҳар куни нафсини тергайди, гуноҳкорлигини, бандалигини эслаб туради. Аллоҳнинг каломини қалбига муҳрлайди. Пайғамбаримиз...

Тил офати

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар, эртаю кеч Унга тасбеҳ айтинглар. Эй Мусо ибн Имрон, эй баён қилувчи Зот! Сўзларимни эшит! Мен мукофот берувчи подшоҳдирман. Мен билан сенинг ўртангда таржимон йўқ. Рибо еювчи кишига Раҳмоннинг ғазаби ва дўзахнинг зиёда азоби бўлсин......

Шундай кун келади

«Эй Одам фарзанди! Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг. Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. (Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган,...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биласизми кимни кўришни орзу қилган

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биласизми кимни кўришни орзу қилган... 😢 Бир куни Расулуллоҳ ﷺ йиғладилар. 🔹Буни кўрган саҳобалар: “Сизни нима йиғлатди, эй Аллоҳнинг Расули?” деб сўрашди......

Кўчада юриш одоби

Эй ўғлон, кўчада кўп одам юради. Уларнинг баъзилари пиёда, баъзиси машинага минган, бири шошилган ва бошқаси шошмасдан секин кетаётган, улардан баъзиси ёши катта бўлса, бошқаси кичкина. Агар сен уларнинг орасида юрсанг, ўзингни ва бошқаларни йўл озорларидан сақлашга мажбурсан. Шунинг учун сен қуйидаги насиҳатларга қулоқ солишинг керак......

Аллоҳ кибрлиларни суймас

Эй Одам фарзанди! Аллоҳ гувоҳлик берадики, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Фаришталар, илм эгалари адолатда барқарордир. Ҳакиму Азиз Зотдан ўзга илоҳ йўқ. Албатта Аллоҳ наздидаги (мақбул) дин Ислом (дини)дир. Кимки Исломдан бошқа динни хоҳласа, (бу «дини») ундан ҳеч қачон қабул этилмайди. Охиратда у кимса зиён кўргувчилардан бўлади......

Рамазон тақвими 2023 ва Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш), Ифторлик (оғиз очиш) дуоси

Ўзбекистон шаҳарлари учун Рамазон ойи тақвими 2023...

Ихлос сураси ва оятул-курсийнинг фазли

Ихлос сураси ва оятул-курсийнинг фазли عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لأَصْحَابِهِ أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ أَنْ يَقْرَأَ ثُلُثَ الْقُرْآنِ فِي لَيْلَةٍ؟» فَشَقَّ ذَلِكَ عَلَيْهِمْ وَقَالُوا أَيُّنَا يُطِيقُ ذَلِكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ فَقَالَ: «اللَّهُ الْوَاحِدُ...

Ҳаммага яхшилик қилинг

Эй инсонлар! Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд-насиҳат келди. Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз, сизга боғланган кишигагина боғланасиз, сизга едирган кишигагина едирасиз, сизни ҳурмат қилган кишинигина ҳурмат қиласиз?! Бировнинг яна бировдан афзал жойи йўқ......

Мўмин кишининг ота-онаси ҳаққига қилган дуоси

{...رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا } “Роббирҳам ҳумаа камаа роббайааний соғийро”. “Эй Роббим! Улар мени кичиклигимдан тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”. (Исро сураси, 24 – оятидан)....

Фикр қўшиш