Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги 8 ваъдаси

Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги 8 ваъдаси
Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги 8 ваъдаси


«Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни алдамчи (шайтон) алдаб қўймасин!» (Фотир, 5)

1. Аллоҳни ёд этганни Аллоҳ таоло ёд этади.
«Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз! » (Бақара, 152)

2. Аллоҳ эзгу амаллар қилганларни жаннат ва остидан анҳорлар оқиб турувчи боғлари билан мукофотлайди.«Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар учун (жаннатда) остларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир» (Бақара, 25)

3. Аллоҳ дуо қилувчининг дуосини қабул этади.
Парвардигорингиз: «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» – деди (Ғофир, 60)

4. Аллоҳ шукр қилувчига неъматларини янада зиёда қилади.
«Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар) ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман» (Иброҳим, 7).

5. Аллоҳ тавба қилувчи бандасининг гуноҳларини кечиради.
«Уларнинг ичида Сиз бўла туриб, Аллоҳ уларни азобловчи эмас. Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол, 33).

6. Аллоҳ таваккул қилувчи бандасини шайтон ва унинг ёмонликларидан сақлайди.
«Албатта, имон келтирган ва фақат Парвардигорига таваккул қиладиганлар устидан у (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат (ҳукмронлик) йўқдир» (Наҳл, 99).

7. Аллоҳ икки дунёда ҳам мўмин-мусулмонларни Ўзи қўллайди.
«Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» (Ғофир, 51).

8. Аллоҳ солиҳ амаллар қилган бандаларининг гуноҳларини мағфират этиб, уларни Ўзи мукофотлайди.
«Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг гуноҳларини, албатта, ўчирурмиз ва уларни қилиб ўтган чиройли амаллари билан мукофотлагаймиз» (Анкабут, 7)

«Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёматнинг (келиши) шаксиз эканини билишлари учун хабардор қилдик» (Каҳф, 21)

Аллоҳ кибрлиларни суймас

Эй Одам фарзанди! Аллоҳ гувоҳлик берадики, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Фаришталар, илм эгалари адолатда барқарордир. Ҳакиму Азиз Зотдан ўзга илоҳ йўқ. Албатта Аллоҳ наздидаги (мақбул) дин Ислом (дини)дир. Кимки Исломдан бошқа динни хоҳласа, (бу «дини») ундан ҳеч қачон қабул этилмайди. Охиратда у кимса зиён кўргувчилардан бўлади......

Қуръон оятларидаги 25 ҳайрат

1. Қуръони каримдаги энг узун сура – Бақара сураси бўлиб, у 2,5 порани ва 286 оятни ташкил этади. 2. Қуръони каримдаги энг қисқа сура – Кавсар сураси бўлиб, у уч оятли ўттизинчи порададир. 3. Қуръони каримдаги энг улуғ оят – "Оятул Курси" ҳисобланиб, у Бақара сурасининг 255 оятидир....

Аёл тақдири

Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Оиша онамизнинг Аллоҳга муҳаббатларини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди......

Муқаддас динимизда учта улуғ байрам бор

Муқаддас динимизда учта улуғ байрам бор 🔸Ийд ул-фитр. Бу байрам ҳар йили Шаввол ойининг биринчи куни нишонланади;...

Қалб Аллоҳнинг назаргоҳидир

«Эй Одам фарзанди! Ўлим сирларингни очади. Қиёмат хабарларингни синайди. Азоб ёпганларингни фош қилади. Гуноҳ қилар экансан, гуноҳнинг кичиклигига эмас, кимга осийлик қилаётганингга қара! Озгина ризқланар экансан, ризқингнинг озлигига эмас, ким бераётганига назар сол! Гуноҳи сағирани кичик санама, чунки сен қайси гуноҳ билан Аллоҳга осийлик...

Мулойимлик гўзал ҳислатдир!

...Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Менга насиҳат қилинг" деди. ..."Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. ..."Яна кўпайтиринг", деди......

Энг афзал зикрлар

Зикрларнинг энг афзали ва бутуни бу – Қуръони каримдир. Унинг биргина оятини тиловат қилиш билан банда қанчадан-қанча савобга эга бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида таълим берган зикрлар ҳам кўпки, булар ҳақида алоҳида китоблар таълиф этилган......

Сажда қиладиган жай кичик

Сажда қиладиган жай кичик, сажда пайтидаги руҳият бутун олам ва ундаги нарсалардан кенгроқдир!...

Даъво бўлак, амал бошқа

Суннатга амал қилиш фақатгина кийиниш ва ташқи кўринишдан иборат эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ўрганиш, англаш, амал қилиш ва у зотнинг йўлларини тутиш асл суннатга амал қилишдир. Тарихда у зотнинг йўлларини тутганлар дунёга эгалик қилишди, тараққиётда илдамлаб кетишди. Бунинг натижасида мусулмонлар сафи кескин...

Одобдан юксак муҳаббат йўқ

«Эй инсонлар! Тадбирдек ҳаёт йўқ. Азият етка-зишдан тийилишдек тақво йўқ. Одобдан юксак муҳаббат йўқ. Тавбадек шафоат қилувчи йўқ. Илмдек ибодат йўқ. Аллоҳдан қўрқишдек салоту саловот йўқ. Сабр каби ғалаба, тавфиқ каби саодат йўқ. Ақлдан чиройлироқ зийнат, ҳилмдан меҳрибонроқ ҳамроҳ йўқ......

Фикр қўшиш