Етти тож

Етти тож
Етти тож


👉 1. ЗИКРНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр»
(Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир).

👉 2. ТАСБЕҲНИНГ ТОЖИ:
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидада калимаатиҳ»
(Яратганларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).
👉 3. ДУОНИНГ ТОЖИ:
«Роббанаа, аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар»
(Роббимиз, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қил ва бизни дўзах азобидан сақла!)

👉 4. ИСТИҒФОРНИНГ ТОЖИ:
«Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаът, абууъу лака би ниъматика ъалайя, ва абууъу бизамбий, фағфирлий, фаиннаҳу лаа йағфируз-зунуба иллаа ант»
(Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг, мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган ишларимнинг ёмонидан Ўзингдан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрорман, гуноҳларимга ҳам иқрорман. Гуноҳларимни кечир, чунки Сендан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди)

👉 5. ЗАРАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис-самаа, ва ҳувас-самийъул-ъалийм»
(Аллоҳнинг исми билан бошлайман, У Зотнинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи, билувчи Зотдир).

👉 6. МУАММОДАН ҚУТИЛИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, эй пок Парвардигор! Мен ўз жонимга зулм қилиб қўйдим, Анбиё сураси, 87-оят).

👉 7. ХОТИРЖАМЛИК ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм»
(Олий ва Улуғ Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, қувват ҳам йўқ).

Сафарда такбир ва тасбиҳ айтиш

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Биз (тепаликка) кўтарилганимизда такбир (Аллоҳу акбар), тушаётганимизда тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтардик", дедилар....

Мўминларнинг иймони комилроғи

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Мўминларнинг иймони комилроғи, хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз, хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари...

Ҳаммага яхшилик қилинг

Эй инсонлар! Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд-насиҳат келди. Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз, сизга боғланган кишигагина боғланасиз, сизга едирган кишигагина едирасиз, сизни ҳурмат қилган кишинигина ҳурмат қиласиз?! Бировнинг яна бировдан афзал жойи йўқ......

Қуръон карим суралари номи

١ - Фотиҳа - Очувчи ٢ - Бақара - Сигир ٣ - Оли Имрон - Имрон оиласи ٤ - Нисо - Аёллар ٥ - Моида - Дастурҳон ٦ - Анъом - Чорвалар ٧ - Аъроф- Жаннат билан Дўзахни ажратувчи девор ٨ - Анфол - Ўлжалар ٩ - Тавба - Тавба......

Аллоҳ дуоингни ижобат қилса, иймонингни зиёда қилади

Аллоҳ дуоингни ижобат қилса, иймонингни зиёда қилади. Ижобатни кечиктирса, сабрингни зиёда қилади. Агар ижобат қилмаса, сен учун яхшироқ нарсани тайёрлаб турган бўлади....

Расулуллоҳ ва аҳли байт

Тоғалари: Абдуяғус ибн Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра (Ислом даврига етиб келмаган)......

Истиғфор дуолари ва уларнинг ўқилиши ва таржималари:

1 - غفرانك Ўқилиши: Ғуфронака Маъноси: Аллоҳим мен Сендан мағфиратингни сўрайман......

Имондан айирма

Аллоҳим Тилимизни Зикрдан, Бошимизни Саждадан, Қалбимизни Сенга бўлган Мухаббатимиздан, Имондан айирма.🤲...

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аллоx, у билан азобни даф этувчи намоз каби бошқа ибодатни билмаймиз»....

Аҳдга вафо қилинг

«Эй Одам фарзанди! Сизларга инъом қилган неъматимни эсланг ва Менга берган аҳдингизга вафо қилинг. Шунда Мен ҳам Ўз аҳдимга вафо қиламан. Мендангина қўрқинглар. Йўлбошловчисиз тўғри йўлга тушиб бўлмаганидек, жаннатга ҳам амалсиз йўл йўқдир. Шунингдек, мол машаққатсиз йиғилмайди. Худди шундай ибодатимга ҳам сабр қилсангизларгина, жаннатга...

Фикр қўшиш