Жаннатдаги иккинчи қаср кимники?

Жаннатдаги иккинчи қаср кимники?
Жаннатдаги иккинчи қаср кимники?


🌙 Жаннатдаги иккинчи қаср кимники?

✨ “Энг гўзал ҳикоятлар”

Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ Шом ўлкасида бўлиб ўтган бир воқеани ҳикоя қилиб бергандилар.

Бир бадавлат киши масжид қуришга киришди ва барча савобни ўзи олиш мақсадида қурилиш ишларида ҳеч кимдан кўмак олмасликни қаттиқ тайинлади.
Кунларнинг бирида у туш кўрди. Аллоҳ унинг учун Жаннатда гўзал бир қаср тайёрлаб қўйган экан. Қизиғи, қаср ёнида худди шундай яна бир қаср бўлиб, бунисидан ҳеч қандай ками йўқ экан. “Бу ким учун?”, деб сўраганида, “масжид қуришда сен билан шерик бўлган киши учун”, деган жавоб келибди. Уйғониб кетиб қурилиш томон шошилибди.

Қурувчиларнинг каттасидан “қурилишга ким шерик бўлди?”, деб сўраган экан, шундай жавоб берибди: “Бир онахон бир дона ғишт кўтариб келди ва савобингизга шерик бўлишни истади. Биз “хўжайин бунга асло кўнмайди, у билиб қолса, ишимиз чатоқ бўлади”, деб айтдик. Шунда у: “хавотир олма, хўжайининг ҳозир менинг уйимда, ухлаб ётипти” деб айтди (яъни у сизнинг аёлингиз экан)”…

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Ким Аллоҳ учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун Жаннатда бир уй бино қилади” (Бухорий ва Муслим ривояти).
🍀Шундай Бахтдан бенасиб этмасин Аллохим...!!! ИншаАллох!

Одам (А.С.)нинг фарзандларига бешта насиҳати

Абу Лайс ас-Самарқандий ҳазратларининг «Танбеҳул ғофилийн» китобида Одам алаҳиссаломнинг фарзандларига "БЕШТА ВАСИЯТИ" келтирилган. Агар диққат қилсак, ана шу васиятларнинг ҳар бирида инсоннинг руҳига қаратилган насиҳатлар бор......

Ҳар соат ва ҳар дақиқага

Аллоҳнинг ҳар кун, ҳар соат ва ҳар дақиқага тортиқлари бор. Энг катта тортиғи Ўзининг зикрига илҳом бермоғидир. Субханаллоҳи ва биҳамдиҳи. Субҳаналлоҳул Аъзиим.. Айман Ёғий....

Муқаддас динимизда учта улуғ байрам бор

Муқаддас динимизда учта улуғ байрам бор 🔸Ийд ул-фитр. Бу байрам ҳар йили Шаввол ойининг биринчи куни нишонланади;...

Витр намози

Савол: Витр намози қандай ўқилади ва у неча ракат? Жавоб: Витр 3 ракат бўлиб, Ҳуфтондан кейин ўқилади, ундан олдин жоиз эмас. Ким витр ўқимоқчи бўлса намозни бошлаш учун такбир айтади, сўнг “Сано” “Тааввуз” “Басмала” “Фотиҳа” ва зам сураларни ўқийди. Сўнгра руку ва икки бор сажда қилади. Кейин иккинчи ракатга туради ва бошқа намозлар каби давом...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар

“Ҳавзим (нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқроқ, мушкдан хушбўйроқ ва идишлари самонинг юлдузлари (каби кўпдир). Ундан ичган кимса ҳеч ҳам чанқамас”......

“Алҳамдулиллаҳ” калимасининг ҳайратбахш шифоси

Қуръони карим ва ҳадиси шарифда сабр-қаноатли бўлиш ва ғам-қайғуларни мардоновор қарши олиб ҳар доим кўтаринки кайфиятда юриш лозимлиги кўп айтилган. Бунинг ҳикмати шундаки, сабрлилик ва ижобий фикрлаш инсонни даволаш воситаларининг иккитаси ҳисобланади......

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бўлган эдилар

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги сўзлари: "Намоз, намоз(га эхтиёт бўлингиз!) Қўл остингиздаги чўрилар ҳаққида Аллоҳдан қўрқингиз!", деган сўзлар бўлган эди......

Етти тож

👉 1. ЗИКРНИНГ ТОЖИ: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр» (Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир)......

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аллоx, у билан азобни даф этувчи намоз каби бошқа ибодатни билмаймиз»....

Yosin surasi fazilati

Ёсин сурасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқий пайғамбар эканлари, Исо алайҳиссалом томонидан Антокия шаҳрига юборилган элчилар кўрган-кечиргани, Ҳабиб Нажжор исмли киши имон йўлида жонини фидо қилиши, қуёш, ой, юлдузлар илоҳий қонуният асосида ҳаракатланиши баён этилган. Шунингдек, жаннат ва дўзах аҳлларининг қиёмат кунидаги...

Фикр қўшиш