Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?
Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?


1. Суннат уйқу. 
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу. 
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу. 
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу. 
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу. 
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу. 
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу. 
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу. 
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу. 
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу. 
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу. 
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу. 
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос

Ҳаёт ташвишларидан зериккан, сиқилган бир киши имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳузурларига кириб: - "Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос", деди......

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биласизми кимни кўришни орзу қилган

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биласизми кимни кўришни орзу қилган... 😢 Бир куни Расулуллоҳ ﷺ йиғладилар. 🔹Буни кўрган саҳобалар: “Сизни нима йиғлатди, эй Аллоҳнинг Расули?” деб сўрашди......

Тилинг билан дилинг бир бўлсин

"Эй Одам фарзанди! Тавбаси нуқсонли, орзуҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма. Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма. Обидларнинг гапини гапириб, мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма. Агар берса, каноат этмайдиган, бермаса, сабр килмайдиганлардан бўлма......

Жаннат хушхабари берилган ўн саҳоба

Аллоҳ таоло барча саҳобалардан рози бўлсин! Ашараи мубашшара бил жаннаҳ (Жаннат хушхабари берилган ўн саҳоба)......

Муҳаббат нима ?

Муҳаббат бу- Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилган кечаларида у зотнинг ўринларида тўшакда ухлаган Али розиёллоҳу анҳудир. У Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни қавмлари ўлдириш учун жамланганини билар ва бу тўшакда у зотнинг ўрниларида қатл қилинишига аниқ ишонар эди......

🤲Дуо, Қуръонни қалбларимизга зиё

Aллоҳим! Қуръонни қалбларимизга зиё, кўзларимизга жило, маҳзунликларимизни кетказувчи, дўзахдан халос этувчи, гуноҳларни аритувчи эт!...

Ҳижоб - бу иффат

Аллоҳ таъоло аёлнинг ҳижоб тутишини иффат рамзи деб. белгилади. Аллоҳ таъоло "Аҳзоб" сурасининг 59-оятининг давомида айтади: "...Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёл эканликларини) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин воситадир"....

Эй, иймон келтирганлар

Эй, иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар билан биргадир. Бақара 2/153...

Энг афзал зикрлар

Зикрларнинг энг афзали ва бутуни бу – Қуръони каримдир. Унинг биргина оятини тиловат қилиш билан банда қанчадан-қанча савобга эга бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида таълим берган зикрлар ҳам кўпки, булар ҳақида алоҳида китоблар таълиф этилган......

Бандалик ҳаққи (бурчи)

Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинади___ Аллоҳ Расули (с.а.в.) айтдиларки___ — Бир мусулмоннинг бошқа бир мусулмон биродаридан уч кундан ортиқ гаплашмай кетиши, у билан уч кундан ортиқ араз бўлиши жоиз эмас......

Фикр қўшиш