РОМАНТИКА НИМА

РОМАНТИКА НИМА

РОМАНТИКА НИМА

 Романтика - бу сиз Қуръон ўқиётганингизда аёлингиз кўз ёшларини тўкиб тинглашидир;

Романтика - бу тунда намоз ўқиш учун аёлингиз сизни оҳиста уйғотишидир;

Романтика - бу сиз имом, аёлингиз муқтадий бўлиб таҳажжуд намозини ўқишингиздир;

Романтика - бу аёлингиз билан бирга қўлларингизни дуога очиб, солиҳ фарзанд сўрашингиздир;

Романтика - бу бир-бирингизни тушуна билишингиздир;

Романтика - бу ота-онангиз хизматида аёлингиз билан шай бўлиб туришингиздир;

Романтика - бу фарзандингизга биргаликда Қуръон ўқишни ўргатишингиздир;

Романтика - бу қариган чоғингизда Қуръон ўқиш учун кўзойнагингизни излаганингизда аёллингиз топиб беришидир;

Романтика - бу Аллоҳ учун бир-бирингизни севишингиздир;

Ҳақиқий романтика - бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари билан ўрталаридаги муносабатдир!

Фикр қўшиш