ЖУМАГА БОШЛАНГ узбекча шер

ЖУМАГА БОШЛАНГ

ЖУМАГА БОШЛАНГ
Нафратдаман ўзимдан ўзим, 
Гуноҳлардан вужудим заранг, 
Кўр эканман очилди кўзим, 
Оға мени жумага бошланг.

Етар шунча яшадим ёлғон, 
Соҳта муслим, соҳта мусилмон, 
Поклансин бир кўксимдаги жон, 
Оға мени жумага бошланг

Беҳуш эдим келдим ҳушимга,
Оллоҳ ривож берсин ишимга,
Расулуллоҳ кирсин тушимга,
Оға мени жумага бошланг.

Гуноҳларим бир бир ювилсин,
Савобларим маржон тизилсин,
Шайтонларнинг бўйни узилсин,
Оға мени жумага бошланг.

Оллоҳ дея ёшлаб кўзимни,
Жойномозга босай юзимни,
Бахтин берсин ўғил,қизимни,
Оға мени жумага бошланг.

Гуноҳдан шод тунларим ҳаққи,
Имондан ёт кунларим ҳаққи,
Кўзимда ёш,унларим ҳаққи,
Оға мени жумага бошланг.

Гуллар унсин умр йўлимда,
Пок одамлар ўнгу сўлимда,
Қодир оллоҳ солди дилимга,
Оға мени жумага бошланг.

Фикр қўшиш