ЭРКАКЛАРГА ЁҚАДИГАН 6 ИБОРА

ЭРКАКЛАРГА ЁҚАДИГАН 6 ИБОРА
ЭРКАКЛАРГА ЁҚАДИГАН 6 ИБОРА


 ЭРКАКЛАРГА ЁҚАДИГАН 6 ИБОРА

Комплимент-мақтов ва яхши гап аёлларга ҳам, эркакларга ҳам бирдай ёқимли. 
Улар буни бажонидил қабул қиладир ёки бунга бефарқдек  кўринсалар ҳам қалбан ўзларини мамнун ва аҳамиятли ҳис этадилар. Агар умр йўлдошингизнинг  ўзига ишончи янада ошишини ва муносабатларингиз янада яхши бўлишини истасангиз жуфтингизга қуйидаги иборалардан бирини айтинг.

1.  “ Мен сизга ишонаман”.
Инсон кимгадир ишониш мумкинлигини,кимнингдир эса унга ишониши ва қўллаб-қувватлаши мумкинлигини билишга эҳтиёжманд. Бунинг учун эрингизга муаммолар ёзилган рўйхатни эслатиб туришингиз шарт эмас. Шунчаки руҳлантирувчи сўзларни айтсангиз кифоя. “ Нимаики ишга қўл урманг сиз уни албатта эплайсиз”, “ Бу албатта қўлингиздан келади, мен бунга ишонаман” . Бундай оддийгина тасдиқ сўзлари эркак учун катта аҳамият касб этади ва ўзига ишонч туйғусини оширади.  


2.  “ Кўринишингизга гап йўқ”.
Ташқи кўриниш борасидаги илиқ сўзлар ва мақтов кимга ҳам ёқмайди дейсиз. Ҳар қандай эркак умр йўлдошининг наздида ёқимли эканини эшитишни хоҳлайди. Бу эрингизни сиздаги яхши тасаввурни сақланиб қолиши учун ҳам ўзига яхши қарашга ундайди. Бундан ташқари бундай иборалар жуфтингизнинг ўзига бўлган ишончини оширади, бу эса эркак учун жуда-жуда муҳим.

3.  “ Бирам меҳрибонсизки...”
Агар жуфтингиз сизни хурсанд қилиш учун арзимас бўлсада нималарнидир қилса сиз буни албатта қаадрлашингиз шарт.  Сизни хурсанд қилиш учун денгиз бўйида дам олишга чипта ёки қимматбаҳо атир совға қилиши шарт эмаслигини ёдда тутинг.  Арзимас ишларини ҳам қадрланг ва мақтанг: “ Жуда чиройли бозор қилибсиз, бирам меҳрибонсизки ”... 
 “Вазифасида-қиладида” деманг. Арофингизда қанчадан-қанча аёл сиз оддий санаган шу ғамхўрликка муштоқ. Ўзингизга етган неъматга шукр қилинг. Қолаверса, Аллоҳнинг  шукр қилувчи бандаларига янада зиёда қилишини ҳам унутманг.

4.  “ Сиз билан фахрланаман”
Бундай муосабатнинг нархи жуда қиммат туради ва сиз умр йўлдоши сифатида эрингизни ҳурмат қилишингиз шарт. Инсон хато қилиши ёки қандайдир ножоиз ишга қўл уриши мумкин. Аммо бу ҳақида доим эслатиб туриш ва гапириш ярамайди. Бунинг ўрнига айтинг: “ мана бу ишинигизга қойил қоламанда”, “ сиздан кўп нарсани ўрганиш мумкин” ёки шунчаки “ мана бу жиҳатингиз жуда ҳам яхши”. Ҳар қандай одамда ҳам энг камида мақтовга лойиқ битта жиҳат бўлади. Жуфтингизнинг яхши жиҳатларини излаб топинг ва ўзига ҳам кўрсатинг. Бу эрингизнинг ўзини аҳамиятли ва қадрли ҳис этишига ёрдам беради. Қолаверса, уни яхши хислатларини янада кўпайтиришга ундайди. 

5.  “ Сиз ёнимда бўлсангиз ўзимни хотиржам сезаман”.
Ҳар қандай эркак севган аёлининг қаҳрамонига айланишни хоҳлайди.  Бу ундаги туғма қобилият. Ўзи нимадандир чўчиса ҳам, жуфтининг бу ҳақида билишини истамайди. У “супермен” бўлишни ва  жасурлиги ва қўрқмаслиги билан севгилисини яъни сизни ҳимоя қилишни хоҳлайди. У ёнида эканингизда қанчалик хотиржам бўлишингизни ҳис қилишига имкон беринг. Бошқача айтганда ундаги қаҳрамонлик эҳтиёжининг қонишига имкон беринг. Бунинг учун “ Сиз ёнимда бўлсангиз қўрқмайман”, “ Сиз билан бўлсам хотиржам тортаман” деб айтинг.

6.  “ Сиз ёнимда бўлсангиз кайфиятим кўтарилади”.
Эҳтимол жуфтингиз сиз ҳафа бўлмаслигингиз ва кайфиятингизни яхшилаш учун қўлидан келганини қилишга уринар. Сиз унинг шундай ҳаракатларини пайқаганмисиз? Балки у ҳазиллашиб турар ёки қаергадир айлангани олиб борар? Тушкунликка тушиб қолсангиз ёки чарчасангиз сизга ёрдам беришга ҳаракат қилар? Агар шундай бўлса жуфтингизга мана бу сўзларни албатта айтинг: “ Сиз мени кайфиятимни кўтарасиз”, “ Сиз билан бирга бўлсам негадир хотиржам тортаман”.

Барчанинг эрмаги бўлган писта ҳақида ғаройиб фактлар

Кўпчилик одамларнинг эрмаги бўлмиш писта ва унинг фойдали хусусиятлари ҳақида гапириб ўтамиз. Охирида эса унинг зарарли томонларини ҳам эслатиб ўтамиз....

Тўлачадан келган аёллар учун имидж яратиш борасидаги 11 қоида

Табиат қайсидий аёлни ҳиёл тўлароқ қомат билан сийлаган бўлса ранжишга сира ҳам ҳожат ёқ. Либос ранги, бичими ва образ яратишда нималарга эътибор бериш кераклигини билиш орқали, қойилмақом кўриниш мумкин....

Дунёдаги энг мураккаб тиллар топ 8 рейтинги нарвег, иврит, араб тили

Ҳорижий тилларни ўрганиш инсонга кўплаб имкониятларни тақдим қилади. Саёҳатлар, даромадли иш, янги танишувлар шулар жумласидандир. Аммо, бошланишига ўрганиш осонроқ бўлган тил билан қизиққан маъқулроқ, бизнингча. Ўрганиш учун энг қийин тиллар қайси эканлигини биласизми?...

Куч-қувват бағишлашга қодир 14та фойдали маҳсулот

Бизнинг куч қудратимиз еган таомларимизга бевосита боғлиқ. Танлаган махсулотларимиз бгаъзан бизнинг қувватимизни оширса, баъзан туширади. Қуйида умумий ҳолатимиз ва соғлиғимизни ҳимоя қилувчи куч-қувватга бой маҳсулотлар рўйҳати келтирилган......

Тез вазн ташлашга имкон берувчи Зумба ҳақида маълумотлар

Тан олиш керакки фитнесс машғулотлари ҳам, тренажор машқлари ҳам бизни жуда толиқтиради. Вазият шунчалар оғир ҳолатга етиб келадики, барчасига қўл силташни истайсиз. Аммо спорт машғулотларини қизиқарли юмишга айлантириш ҳам имконсиз иш эмас....

Инсон организми ҳақида кўпчилик билган ва билмаган қизиқарли фактлар

Бугунги мақоламизда инсон танаси ва организми ҳақида қизиқарли маълумотларни келтириб ўтдик. Марҳамат улар билан танишинг! Миянинг оғирлиги тана оғирлигининг 2 фоизини ташкил этади, мия организмга керакли кислороднинг 20 фоизини сарфлайди......

Ҳар нарсанинг меъёри яхши: Иммунитетнинг сусайишига сабаб бўлувчи 5 та маҳсулот

Дунёни ларзага солган COVID19 пандемияси вақтида касалликкка чалинмасликка ҳаракат қилиш долзарб вазифадир. Шу вазифалардан бири иммунитет мустаҳкамлигини ушлаб туриш, унинг пасайишига йўл қўймасликдир. Ушбу мақоламизда қандай маҳсулотлар иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилади......

Тирноқ тишлаш одати ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар

Одамлар кўп бўлган жойда ҳеч бўлмаса битта тирноқ тишлаш одатига эга инсонни учратасиз. Уларни тез пайқашингиз табиий, боиси ушбу одатларини сизнинг олдингизда ҳам амалга ошириши мумкин. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам бармоқдаги изларга кўзингиз тушиши табиий....

Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақида

Эшитиш органи бўлган қулоқ инсоннинг муҳим аъзоларидан бири эканини таъкидлашнинг ҳожати бўлмаса керак. Афсуски, ҳозир кўча-куйда, жамоат жойларида қулоғига қулоқчин (наушник) таққан одамларга, айниқса ёшларга кўп дуч келяпмиз. Улар гўё атрофида ҳеч ким йўқдек гап сотишади ёки баланд овозли мусиқа тинглашади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади:...

Инсон ҳаётига хавф солувчи касблар

Ҳафтада 5 кун давомида 8 соатни тўртта деворда ўтказадиган офис ходимларининг аксарияти учун ҳаддан ташқари ҳавфли касблар ғояси ақлдан озган бўлиб туюлиши мумкин. Йўлакдан ҳожатхонага ёки сув совутгичига тушиш орқали бир неча кун давомида стулда ўтиришга ёки ҳаракатларини чеклашга қодир бўлмаганлар эса тўлқинларга қарши сузишни ёки тепаликлардан...

Изохлар 1

  1. Офлайн
    soliha
    soliha 31 мая 2019 03:22
    Men hech erimni koynini ololmayabman bundanham yahshiroq maslahat bormi

    Lekin bu so'zlargaham gap yo'q sinab ko'rdim ancha oramiz yahshilandi😉

Фикр қўшиш