ИШҚ ВА ВИЖДОН

ИШҚ ВА ВИЖДОН
ИШҚ ВА ВИЖДОН


Гулзорани анча йил муқаддам (ўша дамларни эсласам, бир аср ўтиб кетгандек туюлади) институт бўсағасида учратганман. Авайлаб ушлаб келаётган нарсасига этибор бердим. Ўшанда унинг қўлида китоб, сумкача ё гул бор эди, деб ўйлаяпсизми? Йўқ, одми кийинган кўзлари чақноқ, қорасоч қиз янтоқ шохчасини кўтарганча зина томон шошилмоқда эди. Нигоҳларимиз тўқнашганда, шаҳло кўзлари бахт-сурурдан янада яшнади. Шоду хуррам гўзалга дарҳол гап отишди.

— Бунча чиройли гул экан, яхши қиз!

— Нима бало, бу йил биринчи курсларга янтоқ совға қилиш урф бўлдими?

— Ҳой қиз, тиканларингизни эҳтиёт қилинг!..

Бир қарашимдаёқ у кўнглимга ўтиришган эди. Яноқлари қизариб, кўзлари севинчдан порлаб, аҳдидан қайтмай илгариларди. Ҳойнаҳой, янтоқ шохчасини ўқитувчилардан бири буюрган бўлса керак. Эҳтимол, дарсда асқотар.

Мен ҳам тиббиёт институтининг биринчи курсига қабул қилингандим. Тез орада малум бўлдики, Гулзора билан битта факултетда ўқирканман, гуруҳларимиз бошқа-бошқа, холос.

Пахта ҳашарига чиққанимизда яқинроқ танишдим. Дастлаб у отаси ўқитувчи, онаси кутубхоначи эканини айтди, аммо мендан сир яшириш ҳам осон эмасди, кўп ўтмай суҳбатларимизда ҳақиқатни гапира бошлади. Отаси тракторчи, онаси фаррош экан. Гулзора шаҳарнинг ғарб тарафидаги олис тумандан, мен эса шарқий туманданман, Жиззахга яқин. Бир куни опаларим ҳазил аралаш:

— Ўқишга ҳам ўтдинг, Пўлат, келинбоп қизлар бор эканми? — деб қолишди.

— Кўп экан, — дедим. — Исмини ҳам айтайми?

— Вой, кўп бўлса, қайси бирининг исмини айтасан? — кулишди улар.

— Гулзора деган қиз кўпроқ ёқади.

— Қаерлик?

Манзилини тушунтирдим. Бир опам уйи узоқ эканини такидлади, иккинчиси оилавий аҳволини суриштирди. Отаси тракторчи, онаси мактабда фаррош эканини малум қилдим. «Бизга бу жиҳатдан ҳам тўғри келмас экан», дейишди икки опам. Кенжа опам Маҳбубанинг эса жаҳли чиқди.

— Саид аввал ўқисин, тўй қочмас, — деди у. — Қолаверса, келин танлашда етти пуштини суриштирсак ҳам, ҳарҳолда отасининг пулига ёки уйининг қаерда жойлашганига қарамаймиз.

— Жа ҳақиқатпарварсан-да, Маҳбуб, — катта опаларим киноя қилишди. — Пўлатни ҳам паспортидаги исми бўйича чақирасан, келин танлашда ҳам китоблардагидек бойликка, масофага, ёшга, миллатга, динга этибор бермасдан фақат кўнгилни биринчи ўринга қўясан. Эндигина талабаликка эришган эркатой укажонимиз ёлғиз меросхўр эканини эшитган қизлар чиппа ёпишиб олишини қаёқдан ҳам билардинг? Сенингча, ҳамма қизлар ҳаёли, барчаси тоза-озода-да, а? Шунақа шайтон қизлар борки, келажакда бойвучча бўлиб, қийналмасдан яшашдан бошқасини ўйламайди.

— Муҳими, қалби поклик, муҳаббат, ростгўйлик, — ҳар доимгидек бўш келмади Маҳбуба опам.

Аслида опамларнинг тортишувларига кўп-да этибор бермасдим. Пешанамга ким битилса, ўшанга уйланаман, дердим. Умид қилардимки, ёмон хотин учрамайди. Умид қилардимки, у Гулзора бўлади. Садоқатли ёр, пазанда бека, меҳрибон она, опаларимнинг орзусидагидан-да зиёда келин…


Вақт ўтган сайин Гулзорага боғланиб боравердим. Иккинчи курсда биз анча яқин дўстларга айлангандик. Кўнглимнинг бир чеккасида «Гулзора менинг бадавлат хонадоннинг ёлғиз ўғли эканимга қизиқади, бошқа қизларга бериб қўймасликка тиришади», деган аҳмоқона хаёл ҳам яшарди. Шу хаёлдан ҳеч қутулолмасдим. Бироқ Гулзора рўпарамда бутунлай ўзгарар, бошқалар олдидаги шўхлигидан, кулгисеварлигидан, айтиш мумкинки, ножиддийлигидан асар ҳам қолмасди. Гўё мен унинг ўқитувчиси ёки ҳурматли пири комили эдим. Нафақат ташқи кўриниши, худди шу фели ҳам ёқарди.

Кунларнинг бирида дугоналаридан қарздорлиги, пул жанжали оқибатида ҳамхоналари билан келишолмай ётоқхонанинг бошқа хонасига кўчгани қулоғимга чалинди.

— Сизга қанча пул керак, Гулзора? — дедим гап орасида.

— Қанақа пул, Саид? — дея юзига қизиллик югурди. (Институтдагилар, жумладан, Гулзора ҳам паспортдаги исмимнигина билар, қишлоқда Пўлат деб чақиришларидан бехабар эди.)

— Тортинмасдан сўрайверинг, менда пул бор… ортиқча…

— Раҳмат. Лекин бундан кейин одамни хафа қиладиган гаплардан гапирманг.

— Мен тўғри манода таклиф қилдим.

— Қўйсангиз-чи, сизга оилавий аҳволим ҳақида яқин дўст сифатида гапирганман. Бу бировнинг, айниқса, курсдошининг пулига муҳтож дегани эмас. Балки ўтган ҳафта қарз сабаб анави қизлар билан ўртамизга совуқчилик тушганини эшитгандирсиз? Пул топиладиган нарса. Дарсдан бўш вақтларимда ишламоқчиман.

— Шифохонада навбатчилик қилмоқчимисиз?

— Шунақароқ.

— Агар сиз ишласангиз, мен ҳам ишлайман. Қайси шифохона эканини айтсангиз бас.

Гулзора ҳеч қандай навбатчилик олмади. Унинг баҳолари қониқарсиз эди. Гарчи ўқишга ўз билими билан кирган бўлса-да, фанларни ўзлаштиришдан тобора ортда қолаётганди. Ёрдам беришни, қаноти бўлишни, ҳеч нарсадан қийналмаслигини истардим. Истак яна бир қадам ташлашга мажбур этди. Ниҳоят, севги изҳор қилдим.

— Севишингизни билардим, — деб ерга қаради у. — Сўрашга ирим қилгандим.

— Ирим қилгандингиз? Бунинг нимаси ирим?

— Эсингиздами, ўқишнинг биринчи куни биз бош корпус фойесида учрашганмиз, қўлимда янтоқ шохчаси бор эди.

— Эсимда, албатта.

— Манавият бўлимидаги Жўра домланинг янги тамирланган хонаси учун келтириб бергандим янтоқни.

— Жўра Истамов кабинетига янтоқ илиб қўядиган ўқитувчими? Манавият бўлими кишиси-я?

— Йўқ, янтоқ шохчасини шкаф устига, кўзга унча ташланмайдиган жойга қўйишни мен таклиф қилгандим.

— Таклифингизга кўндими?

— Кўнмагандек бўлди-ю, ўзим жойлаб қўйдим. Янги тамирланган хонага битта тумор етишмаётганди.

Юрагимни шубҳа тиғи яралади. Жўра Истамов яқинда институтни тамомлаган, ўтган йили уйланган ёш йигит эди. Бир гал хотини иккисини институт орқасида учратганман. Хотинига дағал муомала қилганди. Манавият бўлимида ишлайдиган одамнинг ўзига манавият етишмай қолиши мумкин эканига амин бўлгандим ўшанда. Иссиқ жон, тирик кўнгил, саркаш мия-да.

Ҳа, бирдан тарози палласига Гулзора чиқди. Севгилим ёрдамга муҳтож, қониқарсиз ўқийдиган, чиройли, ҳар гапга кўнадигандек содда (институтга янтоқ кўтариб кирган, ахир!) кўринадиган талаба қиз эди. Жўра домла унга талабасидек қарамаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмасди. (Нега Гулзора келтирган алафни отиб юбормади? Индамади, кўнди, эриди…)

Аммо бадгумонлик ўтди-кетди. Юрагимга буйруқ беролмасдим. Ишқ тўлқинлари гумон соҳилларидаги майда-чуйда кирларни ювиб юбораверди. Гулзоранинг камчиликларини кўрадиган кўзим, эшитадиган қулоғим йўқ эди. У мен кутгандан-да идеал қизга айланадигандек, бошқача бўлиши мумкин эмасдек эди, фақат менинг ўзим ҳозирча бироз ғўрдекман.

Учинчи курсга ўтганимда уйлантирадиган бўлишди. Ота-онам келин-куёвни ўқитишга, оёққа тургунча боқишга кучлари етадиган инсонлар эмасми, орзу-ҳаваслар тезроқ ушалишини хоҳлашарди. Сентябрда уларга Гулзорани айтдим.

— Анави қизми, отаси тракторчи, онаси фаррош? — лаб буришди опаларим.

— Аввал қизни кўринглар, намунча табақабозлик? — аччиқланди Маҳбуба опам. — Ота-онаси мансабдор бўлса, қизидан яхши келин чиқади, деган фалсафани қайси хомкалла донишманд ёзиб қолдирган экан?!

— Ота-онаси оддий бўлса, яхши келин чиқади, дейилганми? — бўш келмади катта опамлар.

— Баҳслашманглар, биз қизни суриштирамиз, — деди онам.

— Ошиқ боланинг кўнглини синдирмасдан келинни бир суриштиринглар, — мақуллади отам.

Душанба куни шаҳарга олам-олам қувонч билан қайтдим. Дарсларда ҳам ана учаман-мана учаман деб қушдек енгил ўтирдим. Танаффусда Гулзорани ахтариб, шифохона ҳовлисига чиққанимда, у бурчакдаги дарахт тагида бир эркак билан нима ҳақидадир қизғин гаплашаётганига кўзим тушди. Кўзим тушдию паналадим. Назаримда, улар яхшилик юзасидан учрашмаган эдилар. Эркак кимнидир ҳақоратлаб, жаҳл билан қўл силтади. Ортига ўгирилганида, танидим: у Жўра домла эди. Юрагим увишиб, кўзойнагимни артдим-да, яна тикилдим. Гулзора ҳам қўлини силкиб-силкиб алланималар деди, худди ўқитувчиси эмас, тенгқури эди. Кейин Жўра домла Гулзорага нимадир тутқазди. Янглишмасам, пул эди. Гулзора олди.

Дарс тугаганида, Гулзорани чақирдим.

— Нима гаплар? — дедим зўрма-зўраки жилмайиб.

— Тинчлик, — табассум ҳадя қилди Гулзора ҳам. — Ётоқхонагами?

— Паркка кирсак дегандим, гаплашадиган гап бор.

— Ҳозир-а? — соатига безовта нигоҳ ташлади у. — Майлими, кечқурун гаплашсак? Бир иш билан кетаётгандим.

— Ишингиз шунчалик муҳимми?

— Муҳим эди-да… — узрхоҳ эгнини қисди гўзал.

— Менга айтолмайсизми?

— Кейин…

— Хўп, унда кутамиз, — дедим.

Гулзора бир неча қадам ташлаб, бурилиб қаради.

— Саид, менда қандай ишингиз бор эди ўзи? — деб сўради.

— Аввал ишингизни битиринг. Хотиржам гаплашиладиган гап.

— Ҳар доимгидекми?

— Бугун сал бошқача, — дегандим, у кулимсираб, қўл учини қимирлатиб хайрлашди.

Кутубхонага кирдим, лекин хаёлимни йиғиб ололмадим. Гулзора қандай қиз? Айрим миш-мишларга кўра, вадабоз, ёлғончи ва писмиқми? Ёки ўз кўзим билан кўриб турганимдек оддий оиладан чиққан минг тиришиб, минг чираниб ўқиётган, келгусида етук шифокор бўлишга уринаётган ҳаракатчан қизми? Йўқ, мен ўз кўзим билан фақат шуларни кўраяпманми? Жўра Истамов билан нимани гаплашди? Умуман, у нега ёрдами тегадиган ўқитувчилар билан апоқ-чапоқ бўлишга уринади?

Иккиланаётганимни сезиб, ўзимдан хафа бўлдим. Гулзора ўқишни ҳам, рўзғорни ҳам эплайди, бу аниқ-ку. Ишқ оловим суст шекилли, боз устига, ўзим шунақа қўрқоқман. Гулзорага ҳамма шароит яратилади. Ундан меҳр-муҳаббат ва ҳаракат талаб этилади, холос. Аммо барибир қандайдир омадсизликми, бахтсизликми соя соладигандек туюлавераяпти. Гулзорада мен кўрмаётган яна қандай белгидан кўнглим безовта?

Ётоқхонага келиб, тўполон устидан чиқдим. Талабалар, ўқитувчилар тўпланишган эди. Қўшни гуруҳдаги қиз Гулзорага йиғлаб тармашди:

— Ўтган йили сендек дугонадан воз кечиб, бекорга бошқа хонага ҳайдамадим! Сен фитначисан! Илоннинг ёғини ялагансан! Қанчага сотилганингни айт! Ҳамманинг олдида тан ол! Ўша пулни ўзим берардим, хоин! Пул олаётганнингни кўрганлар бор, ичиқора, ёлланма, пасткаш, малай!

— Йиғиштир туҳматингни! — ўшқирди Жўра Истамов. — Қилғиликни сен қилдинг, Гулзора эмас! Ким бу йигит? Ётоқхонада, айнан сенинг хонангда нима қилиб ўтирибди? Институт шанини ҳам булғадинг-ку!

— Биз ушладик, тамом! — деди нотаниш аёл хотин-қизлар бўйича масул ходимага. — Тўғрими, опа? Энди келин қилмаймиз. Миш-мишлар рост чиқди.

Айтишларича, Гулзора пул эвазига курсдошимизнинг изидан жосусликка тушганмиш. Қиздан анча вақтдан бери шубҳаланаётган куёв томон шундай йўл тутишибдики, эшикни қулфлаб, йигити билан учрашаётганини кўришлари шарт экан. Гулзора эшикни тақиллатибди. Қиз кимлигини сўраганида, Гулзора қарзини қайтармоқчилигини айтибди. Эшик очилибди ва куёв томондан келган ҳалиги хотин бостириб кирибди.

— Пул олганим йўқ, — деди ўша кун Гулзора менга. — Унаштирилган куёвининг айғоқчи аммасини ҳам танимасам. Йўлакда турган экан, бирортасини кутаяпти, деб ўйлабман.

Табиийки, Гулзоранинг гапига ишонмадим. Шу йил уйланишим ҳақида ҳам лом-мим демадим. Унинг дарахт тагида Жўра Истамовдан нимадир олганига шоҳид эдим. Бўлажак куёвини алдаб юрган курсдошимизнинг ётоқхонада қўлга тушиши бутунлай бошқа масала, Гулзоранинг алдаётгани бошқа масала эди. Ёлғончи эканигина юрагимни безовта қилиб келаётганини тушуниб етдим. Ўша куниёқ иккинчи тасодиф буни исботлади. Маст йигит Гулзорага гап отган эди, асабларим панд бериб, бир тарсаки туширдим. Иккимиз жиққа мушт бўлдик. Хиёбон чеккасида милиция патрули турган экан, бир зумда етиб келишди. Учаламизни ҳам ички ишлар бўлимига олиб боришди.

— Қиздан соат сўрагандим, бу йигит биринчи бўлиб қўл кўтарди, — деди маст. — Нима, қизларга гапириш мумкин эмасми? Нотўғри гапирганимни тушунтиришса, олам гулистон эди, тиз чўкиб узр сўрардим. Дарров уриш шартми?

— Гувоҳ гапирсин, — тўрдаги ходим Гулзорага имо қилди.

— Биринчи бўлиб Саид урмади, у… безори урди… — деди Гулзора.

Мен оқландим. Кўчага чиқдик.

— Нега ёлғон гапирасиз, Гулзора? — дедим юрак-бағрим эзилиб.

— Вазиятдан чиқиш керак-ку, Саид, — ўзини оқлади у.

— Бу шунчаки ёлғон эмас… тушунинг…

— Мен паркка нега чақиргандингиз? Сал бошқача гап деб алдаганмидингиз?

— Ҳа, алдагандим, — деб ичимда йиғлаб юбордим.

Алдов — нақадар жирканч душман эди. Опаларимнинг текширувидан Гулзора ўтолмаслиги аниқ бўлиб қолганди. Ҳақиқатан ҳам, улар институтга келишгач, ота-онамга ҳисобот беришди:

— Пўлат топган қиз қип-қизил шантажчи экан. Ётоқхонада ўз дугонасини ушлаб берибди. Яна кимларнингдир гапларини ректоратга етказаркан. Лайчами, айғоқчими, алламбало қиз.

— Саид, — деди Маҳбуба опам ҳам бош эгиб, — хафа бўлма-ку-я, у қиз сенга муносиб эмас. Юрагида севги бор бўлса бордир, лекин ёлғонлари-чи? Отаси сохта гувоҳлик бергани учун қамалиб чиққан экан. Сенга шу ҳақда айтганми?

— Йўқ.

— Биз бошқа қиз топамиз.

Шундай қилиб, мени университетнинг педагогика факултетида ўқийдиган узоқ қариндош қизга унаштиришди. Куёв бўлганимни Гулзора кўрмади. Учинчи курс охирида у ўқишдан ҳайдалди. Сабаб иккита эди: имтиҳонлардан ўтолмаганлиги ва Жўра Истамовнинг пора олишида воситачилик қилгани…

Дардимни ҳеч кимга ёролмасдим, ҳатто Гулзоранинг ўзига ҳам. Муҳаббат ва виждон бетиним курашарди. Икки олий туйғу нечун ёв бўлди, тушунолмасдим.

Шу-шу Гулзора кўринмай кетди. Ўқишни тугатгач, ўзимизнинг тумандаги жарроҳлик бўлимига ишга кирдим. Кўнглимнинг бир четида ҳамон Гулзора хаёли мудрарди. У турмуш қурганмикан? Қаерда яшаётган экан? Нима иш қилаяпти? Нега ёлғон билан ошна тутинди? Пулга қизиқар экан, мендан бир тийин ҳам олмади-ку? Балки у менга оз бўлса-да тенглашиш учун пул дардига учрагандир?

Ва ниҳоят, йиллар ўтиб, тақдирнинг аччиқ йўлларида учрашдик. Ўша йили мени қўшни туманга вақтинчалик ишга юборишди. Жойим кимгадир керак бўлган экан. Операция хонасидан чиқиб, кўзимга қалин кўзойнакни таққанча, юзимдан ниқобни ҳам олмасдан ҳорғин ўтиргандим, эшик очилиб, Гулзора остона µатлади. Тужжор хотинлардек кийинган, юзига ажин тушган бу аёлни даставвал таниёлмай, аниқроғи, кўзларимга ишонмай ҳайратдан донг қотдим.

— Пўлат ака, сизмисиз? — деди у.

Бош қимирлатиб, «Ҳа», дея ғудрандим.

— Мен ҳозиргина операция қилинган касалнинг қариндошиман. Мана, айтганингизни келтирдим.

У газетага ўроғлик нарсани стол устига қўйди. Бир даста пул эди. Пулни шу ондаёқ Гулзорага тутқаздим.

— Кечирасиз, Гулзора, — дедим, — мени ким биландир адаштирдингиз. Порахўр эмасман. Қолаверса, сиздан пул µам сўрамаганман.

— Са... Саид?!

— Шу аёлнинг орзуси ушалсин, — дедим. — Пора сўраганман. Порахўрман. Айтганимни келтиришини талаб қилганман.

— Йўқ, ундай эмас! — ўкириб йиғлади Гулзора. — Ёлғон! µаммаси ёлғон!

— Бир марта рост гапиринг, — дедим унга. — Мени севганмисиз?

— Йўқ, — деди у пичирлаб.

У мени таниди. Шу пайт хонага фуқаро кийимидаги ички ишлар ходимлари кириб, гувоµномаларини кўрсатишди.

— Пора билан қўлга олиндингиз, — изоµлади бири.

Мен илк бор қаµ-қаµ уриб кулиб юбордим. Терговда Гулзора µаммаси бўµтон эканини, пора сўрамаганимни айтса-да, мен рад этдим.

Ҳақиқат µушёр. Мен қамалмадим. Терговхонадан чиққанимда Гулзорани сўнгги марта учратдим.

Кўзлари йиғидан қизарган хотин "севги” сўзини эшитиб сесканиб тушди.

Гапларига ишондим, лекин кўнглимнинг бир чеккасида яна алдаяптимикан, деган гумон бор эди... 

Эрим «саргузашт»ларини сўзлаб беради...»

« – Турмуш ўртоғим билан бир-биримизга кўнгил қўйиб, аҳдлашиб оила қурдик. Бирин-кетин ўғил ва қизли бўлдик. Эрим айрим эркаклар каби урмайди, сўкмайди, ортиқча тергамайди. Рўзғорни бекаму-кўст қилади, ҳеч қандай тақиқ, чекловлар йўқ. Фақат... фақат аёллар билан юришини айтмаса... Илгари ҳам қизларга суяги йўқ эди-ю, турмуш қурсак, ўтиб кетар...

Хикоя: Изтиробли умр

Кун иссик. Йерда унган майсалар осмонга тикилиб, йомгир йогишини исташмокда. Айникса, уй оркасидаги дарахтзорлар ичидан макон топган откулокларнинг йомгирни кутайотганлиги уларнинг рангидан билиниб турибди. Абдивойнинг хам бужмайган юзи откулокникидан колишмайди. ...

Қайнонам ёмонми ёки мен?!

...

ҲАЁТИЙ ВОҚЕА: ПУЛГА СОТИЛГАН НОМУС

Мен ҳам барча аёллар сингари чиройли кийинишни, яхши яшашни орзу қилардим, бироқ бу ниятларимни амалга ошириш учун пул зарур эди. Қўлимда тайинли ҳунарим бўлмаганидан бошимни қаерга уришни билмасдим. Мактабни битирганимданоқ ота-онам биринчи келган совчиларга розилик бериб юборди. Тушган оилам биздан кўра бадавлатроқ эди, шу нарса уйдагиларимга...

Буюклар муҳаббати

"Нозли дилдордан айрилдим...” Махтумқули туркий халқлар адабиётида ўз овози, ўз услубига эга бўлган забардаст шоирлардан бири саналади. Манбаларга кўра, у 1733 йилда Копетдоғ тоғи этакларидаги Қорақала музофотида, туркманларнинг гўкланг қабиласида дунёга келади. Унинг отаси Давлатмамат Озодий ўз даврининг оташнафас шоирларидан бири эди....

ЎҒЛИНИНГ АРВОҲИГА ҲАМ ЗОР БЎЛГАН ОНА… (Ғаройиб ҳодисалар изидан)

Американинг Жоржия штатида яшовчи 57 ёшли Женнифер Ходж даҳшатдан ўлаёзди. Эрталаб туриб қараса, автомат фотокамера кечаси янги суратни ҳавола этган экан. Суратни синчиклаб кузата бошлади ва кутилмаганда оҳ тортиб юборди. Йўқ, аввалига қўрқди....

ТУҒМАС ХОТИН…

Манзура эри Бобурни ишга кузатгач, балконга чиқди. Ташқарида куз. Уй атрофидаги дарахтлар аллақачон барг ташлабди. Узоқ-яқиндаги машиналар шовқинини айтмаса, деярли жимжитлик ҳукмрон… У халатининг ёқасини асабий ғижимлаб, бир нуқтага тикилганча узоқ ўтириб қолди. Хаёлига нималар келиб кетмади. Беш йиллик умрини чамалаб чиқди…...

Ажойиб хикоя...

Кунларнинг бирида, устоз биринчи синф укувчиларига савол берди: “Айтингларчи келажакда ким булишни хохлайсизлар?”......

ИЙМОНИНИ СОТГАН ТАҚВОДОР

Нўмон Тошкентга келганидан ғоят бахтиёр эди. Шаҳарнинг кенг кўчалари, ҳашаматли би­ноларини томоша қилар экан, “юрибман-да мен ҳам яшаяпман деб” дея хўрсиниб қўй­ди. Тақдир бу ерда ҳам унинг бошини силамади. Бўлмаса, қўлида гулдай ҳу­нари бор....

Ҳаёт сири

Подшоҳнинг жудаям ақлли ва гўзал қизи тўсатдан хасталаниб қолибди: оёқ-қўли ишламай, эшитиш ва кўриш қобилияти заифлашибди. Табибларнинг даволашга уринишларидан натижа бўлмабди. Бир куни саройга нуроний қария ташриф буюриб, малика дардини даволаш сирини билишини айтибди. Сарой аҳли ундан ёрдам беришини, маликани тузатишини сўрашибди....

Фикр қўшиш