Инсон организми ҳақида кўпчилик билган ва билмаган қизиқарли фактлар
Бугунги мақоламизда инсон танаси ва организми ҳақида қизиқарли маълумотларни келтириб ўтдик. Марҳамат улар билан танишинг! Миянинг оғирлиги тана оғирлигининг 2 фоизини ташкил этади, мия организмга керакли кислороднинг 20 фоизини сарфлайди.
Тез юрганда эшитиш қобилияти вақтинчалик пасаяди.
Инсон умри мобайнида ишлаб чиқарадиган сўлак билан иккита катта бассейнни тўлдириш мумкин.
Инсоннинг ички аъзолари орасида энг оғири – жигар (тахминан 1,5 киллограмм).
Инсон организмида ўрта катталикдаги кучукнинг барча бургаларини ўлдиришга етадиган олтингугурт, 900 дона қалам ясаш мумкин бўлган углерод, ўйинчоқ замбаракдан отиш учун етарли калий, 7та совун тайёрлашга етадиган ёг ва 50 литрли идишни тўлдириш мумкин бўлган миқдорда сув мавжуд. Ушбу жумлани ўқиётганингизда танангиздаги 50000 та тўқима ҳалок бўлиб, қайта тикланади.
Чарлз Осборн исмли кишини 6 йил давомида тўхтовсиз ҳиқичоқ тутган.
Инсон организмидаги қон томирларининг умумий узунлиги тахминан 100000 километрни ташкил қилади.
Одам организмида 700 га яқин ферментлар ишлайди.
Ўнақай инсонлар чапақайларга нисбатан ўртача 10 йил узоқ умр кўрадилар. Танадаги қон айланмайдиган аъзо кўзнинг мугуз пардасидир. У кислородни ҳаводан олади.
Инсон мияси 4 терабайтдан ортиқ.
Бола олти ойгача бир вақтда нафас олиши ва ютиниши мумкин.
Бош суяк 29 ҳил суяклардан ташкил топган.
Аксирганда организмдаги барча аъзолар, ҳатто юрак ҳам тўхтаб туради. Миянинг асаб қисми соатига 274 км тезликда ҳаракатланиш мумкин.
Аёллар юраги эркаклар юрагига нисбатан тезроқ уради.
Инсон кўрган тушининг 90 фоизини унутиб юборади.
Қизараётган вақтингизда ошқозонингиз ҳам қизаради.
Аёллар эркакларга нисбатан икки баробар кўп киприк қоқадилар. Жами ичак бактериялари йиғилса қахванинг финжонига жо бўлиши мумкин.
Ер юзида инсоният пайдо бўлиши билан турли ҳил касблар ҳам вужудга кела бошлаган. Қадимдан пайдо бўлган касблар инсонлар томонидан асрлар оша такомиллаштирилиб борилган. Ўтмиш даврларидан то ҳозирги кунга қадар яшаб келаётган ҳамма касблар инсонлар фойдаси учун ҳизмат қилиб келмоқда. Бугунги мақоламиз орқали шу каби касблардан бири бўлган...
Инсоннинг ташқи кўриниши у ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин. Масалан, кўзлар инсоннинг руҳий ҳолати, кайфияти ва ички дунёсини акс эттириши ҳаммага маълум. Унинг бурни феъл-атвори ҳақида нимани айтиб бериши мумкин? Буни қарангки, жуда кўп нарсани…...
Полдаги чангни тозалаб олиш ҳаводаги майда зарраларни тозалашдан анча осонроқ экани барчага маълум. Фараз қилинг, узоқ сафарга кетиш учун ҳозирлик кўряпсиз. Қайтганингиздан сўнг тоза уйда ҳордиқ чиқариш мақсадида хонадонингизни ёғ тушса ялагудек қилиб тартибга келтирдингиз. Сафардан қайтгач, барча дераза ва эшикларнинг ёпиқ бўлганига қарамай,...
Ҳар бир инсон шахсий ривожланиши ва атрофдагилар билан тил топишишда муҳим бўлган жиҳатлар мавжуд. Қуйида улардан бир нечтасини сизга ҳавола этамиз....
Бугунги кунда технология шундай жадаллик билан ривожланиб бормоқдаки, 5-10 йилдан кейин ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган касблар пайдо бўлиши мумкин. Ҳозирда обрўли ҳисобланганларига эса эҳтиёж ҳам қолмайди......
Куп холларда фойдаланувчи спам учун телеграммда «блоклаб» куйилади, бундай вазиятда нима килиш кераклигини эса асло билмайди. Агар сиз хар куни унлаб фойдаланувчиларнинг тинчини бузадиган киши булмасангиз, телеграм администраторлари сизга албатта бу муаммони хал килишда ёрдам беради....